Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Гарант банкБанк ребрендинги, миссияси ва ўзгаришлар босқичлари” мавзусида тренинг ўтказди

"Гарант банк" АЖ ребрендинг доирасида ўз ходимлари учун “Банк ребрендинги, ўзгаришлар миссияси ва босқичлари” мавзусида тренинг ўтказди. Айни пайтда банк филиаллари фронт-офислари мутахассислари мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “Мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари” бўйича ўқитилмоқда.

Тематик тренинглар Андижон, Фарғона, Наманган, Урганч ва Тўрткўл филиалларида ўтказилди. Ходимларни ўқитиш мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради ва янада кўпроқ мижозларни жалб қилишга рағбатлантиради.

Аввалроқ "Савдогарбанк" АТБ ребрендингни амалга ошириб, бундан кейин банк хизматлари бозорида “Гарант банк” бренди остида таклиф қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦"Ипак Йўли" банки устав капиталини оширди

Германиянинг DEG молия институти ва Нидерландиянинг Triodos Investment Management инвестиция компанияси "Ипак Йўли" банки акцияларининг қўшимча улушини сотиб олди ва банк акциядорлик капиталидаги эгалик улушини ҳар бири 15,59 % гача оширди.

Мазкур шартнома хорижлик инвесторларнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи ва келгусида мамлакат тараққиётини қўллаб-қувватлашининг тасдиғи, шунингдек, "Ипак Йўли" банки барқарор ўсаётганининг белгисидир.

Устав капиталини ошириш банк тараққиётининг 2022 - 2024 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш йўналишларидан бири бўлиб, микро, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, Ўзбекистондаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун кенг қамровли сифатли хизматларни тақдим этиш имкониятидир.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 29 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Август ойида пул массаси 9,1 трлн. сўмга кўпайган;

🏦 Халқ банки "Банклар фаоллик индекси"да жадал ўсиш қайд этди;

🏦 Гарант банк “Банк ребрендинги, миссияси ва ўзгаришлар босқичлари” мавзусида тренинг ўтказди;

🏦 Бугун DAVR BANK ташкил топганига 21 йил тўлди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ЕТТБ билан кредит шартномаси имзолади;

🏦 ​DEG ва Tridos Investment Management "Ипак Йўли» банкининг устав жамғармасидаги улушини оширди;

🏦 Трастбанк Самарқандда биржа савдолари иштирокчилари ва брокерлар билан учрашув ўтказди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 14 сўм 23 тийинга ошди ва 30 сентябрдан бошлаб расмий курс 11 014 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 30 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Тўртта вилоятда кредит маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Депармент томонидан ҳудудларда кредит маблағларини талон-торож қилиш бўйича аниқланган бир нечта ҳолатлар эълон қилинди.

Хусусан, янги Наманган туманида МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки масъул ходимлари ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖга чемодан маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ажратилган 1,5 млрд. сўм кредит маблағини расмий ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, Термиз туманида МЧЖ раҳбари 2019 йилда “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги дам олиш масканини қайта таъмирлаш ва меҳмонхона қурилиши учун тижорат банки филиалидан 1,2 млрд. сўм кредит ажратилишига эришиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, шу каби ҳолатлар Денов, Пискент ва Оқдарё туманларида ҳам турли йўллар билан кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@bankers_uz
Bankers.uz жамоаси барча устоз ва мураббийларни бугунги байрам билан қутлайди!

Барчангизга соғлик ва бахт, хонадонингизга эса тинлик ва хотиржамлик тилаймиз!


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 3 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 4 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
🏦 Марказий банк 15 та банкка истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрсатма хатлари юборган

Регулятор ижтимоий тармоқлардаги банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига оид хабарлар мунтазам равишда мониторинг қилиб бораётганини маълум қилган.

Хусусан, июль-сентябрь ойларида карта ҳисобварағидан пул маблағи ечилган бўлса-да, банкомат нақд пул бермаганлиги, нафақа пулини банк картаси орқали олиш бўйича муаммога дуч келинаётганлиги, банкнинг мобил иловаси орқали конвертация қилинган ҳамда бошқа картага ўтказилган маблағ кўринмаётганлиги каби ҳолатлар юзасидан ижтимоий тармоқларда хабарлар жойлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Марказий банк томонидан 15 та банкка банк фаолияти билан боғлиқ масалаларни ўрганиб чиқиш ва зарурий чораларни кўриш юзасидан 31 та кўрсатма хатлар юборилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда шифокор кўрикка келган беморнинг картасидаги пулларни ўзлаштирган

Қашқадарё вилоятида оилавий шифокорлик пункти фельдшери кўрикка келган 2-гуруҳ ногиронининг банк картасидан 5 млн. сўм пулини ўзлаштиргани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, вилоятнинг Деҳқонобод туманида яшовчи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Қ.Ш. (1963 йил туғилган) ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк картасида мавжуд бўлган жами 5.040.000 сўм пулларини ўзлаштирганини билдирган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Қ.Ш.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Деҳқонобод туманида яшовчи, оилавий шифокорлик пункти фельдшери 1993 йилда туғилган В.Э. эканлиги аниқланган. У мазкур жиноятни фуқаро Қ.Ш. оилавий шифокорлик пунктига шифокор кўригига келган вақтда, унинг мобил телефонидан банк картаси маълумотларини ва СМС-кодни қўлга киритиб, “CLICK Evolution” мобил иловаси орқали пулларни ўзлаштирган.


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туронбанк янгиланган "VISA" карталарини тақдим этмоқда.

Энди банк мижозлари ўз талаби ва эҳтиёжларига мос равишда "Classic", "Business" ва "Gold" карталаридан ўзларига қулайини очишлари мумкин бўлади.

Карталар ҳақида батафсил маълумот

Видеоролик — TuronBank Media

Қўшимча маълумот учун қисқа рақам — 1220.
🏦 4 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Марказий банк 15 та банкка истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрсатма хатлари юборган;

🔄 Қашқадарёда шифокор кўрикка келган беморнинг картасидаги пулларни ўзлаштирган;

👮‍♂️ Янги Наманганда яна кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди;

💵 Тижорат банкларида нақд доллар танқислиги кузатила бошлади;

🏦 TBC Bank'нинг мобил иловасида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 2 млн. га етди;

🏦 Агробанк вакиллари қишлоқ хўжалиги бўйича Туркия тажрибасини ўрганмоқда;

🏦 ЎзРВБда валютавий фьючерс операциялари жорий этилди;

🏦 Ўзжамғармабанк Халқ банки сифатида қайта ташкил этилганига 27 йил бўлди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 23 сўм 24 тийинга ошди ва 5 октябрдан бошлаб расмий курс 11 010 сўм 45 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 5 октябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Миллий валютадаги кредит фоиз ставкалари пасайишда давом этмоқда

Марказий банк 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига банк кредитлари бўйича ўртача фоиз ставкаларига оид статистикани тақдим этди.

Регуляторга кўра, 2022 йил август ойида миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 22,2 фоизни ташкил қилган. Бу эса июль ойига нисбатан 0,2 фоизга камроқ. Қайд этиш лозимки, ушбу кредитлар бўйича фоиз ставкаларида имтиёзли кредитлар ва микроқарзлар ҳисобга олинмаган.

Қисқа муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 21,2 фоизни (+0,4%), узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси эса 22,5 фоиз (-0,4%)ни ташкил қилган.

Чэт эл валютасида берилган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари 7,4 фоизни ташкил қилган. Хорижий валютадаги кредитлар уч ойлик барқарор фоиз ставкаси — 6,7 фоизга нисбатан 0,7 фоизга кўтарилган. Шунингдек, август ойидаги фоиз ставкаси 2022 йилнинг ўтган даври мобайнидаги ойлар кесимидаги энг юқори кўрсаткич саналади.


@bankers_uz
🏦 5 октябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Миллий валютадаги кредит фоиз ставкалари пасайишда давом этмоқда;

🏦 Гарант банк Фарғонадаги 3та БХМсини ёпаётганини маълум қилди;

🏦 Тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларининг 39 фоизи Халқ банки ҳиссасига тўғри келмоқда;

🏦 Туронбанк ва ТДИУ ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 17 сўм 69 тийинга ошди ва 6 октябрдан бошлаб расмий курс 11 028 сўм 14 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM