Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 21 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
Асакабанк Кузатув кенгашига беш нафар янги аъзо сайланди

"Асакабанк" АЖ акциядорларининг 7 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари умумий йиғилишида банкнинг янгиланган таркибдаги Кузатув кенгаши аъзолари сайланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот қолдирилган.

Янги Кузатув кенгаши таркибидан икки нафар мустақил аъзо ўрин олган. Булар Moody's Investors Service Россия бўлимида вице-президент - катта кредит мутахассиси лавозимида (2007-2022 йиллар) ишлаган Ольга Ульянова ҳамда Арманистон Банк менежменти мактаби директори Ашот Осипян (2006-2019 йилларда Araratbank Бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган).

Шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Мирзохид Убайдуллаев, Молия вазирлиги департамент директорлари Русланбек Маманов ва Иродахон Аббасхановалар ҳам Кузатув кенгаши аъзолари этиб сайланган.

Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги – Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси директори Шуҳрат Вафаев раислик қилади.

Батафсил ўқиш - https://bankers.uz/news/810


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Трастбанк" ХАБ бошқаруви раиси Сардор Нормухамедовни табриклаймиз! (1981 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Сардор Рифатовичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида зафарлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг 10 та энг ишончли банки — Forbes талқинида

Forbes нашри Ўзбекистон банк тизими тўғрисида мақола тайёрлади. Мақолада Forbes, ўзининг версиясига кўра, мамлакатимизнинг энг ишончли ўнта банки рейтингини тузиб чиқди.

Нашр банкларни рейтингига кўра саралаган — рейтинги юқорироқ банклар, Forbes рўйхатида юқорироққа кўтарилган. Агар банкларнинг рейтинг даражалари бир хил бўлса, унда активлар миқдори кўпроқ бўлган банклар, юқорироқдан ўрин олган.

Рейтингга эга бўлмаган банклар, активлари миқдори бўйича ўринларга жойлаштирилган. Банкнинг рейтингга эга эмаслиги, унинг ишончсизлигини билдирмайди, банкнинг ишончлилиги тўғрисида маълумот мавжуд эмаслигини кўрсатади. Активлар 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра берилган.

Кучли ўнликдан саккизта давлат улуши устувор банк ва яна иккита хусусий банк жой олган.


@bankers_uz
💳 Туркия изидан Қозоғистон, Арманистон, Вьетнам банклари ҳам МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди

Туркия ортидан яна бир қанча давлатлар банклари иккимламчи санкцияларга тушиш хавфи ортидан Россиянинг МИР тўлов тизимига хизмат кўрсатишни тўхтатмоқда.

Қозоғистон Халқ банки (Halyk bank) банкоматларида МИР карталари қабул қилиш, терминаллар орқали хизмат кўрсатиш тўхтатилди. Известия нашри хабарига кўра, Қозоғистоннинг бошқа банклари ҳозирча МИР тўлов тизими билан ҳамкорликни давом эттираётганини билдирган.

Шунингдек, Ветнамнинг BIDV банки ҳам МИР карталарини қабул қилишни тўхтатганлигини билдирган.

Арманистон ОАВларида эса, МИР карта эгалари айрим банкларнинг банкоматларидан пул ечиб олишда қийинчиликларга дуч келгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Ҳозирча МИР карталарини қабул қиладиган инфратузилмага эга бошқа мамлакатлар, хусусан Ўзбекистондаги банклар МИР тўлов тизимига хизмат кўрсатишни тўхтатган ёки тўхтатмаганлиги тўғрисида маълумот бермаган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 21 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

🏦 Асакабанк Кузатув кенгашига беш нафар янги аъзо сайланди;

💳 Туркия изидан Қозоғистон, Арманистон, Вьетнам банклари ҳам МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди;

🔝Ўзбекистоннинг 10 та энг ишончли банки — Forbes талқинида;

🏦 Ўзмиллийбанк ва 🏦Ўзсаноатқурилишбанк матбуот хизматлари ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бўйича муносабат билдирди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 29 сўм 55 тийинга ошди ва 22 сентябрдан бошлаб расмий курс 10 980 сўм 1 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 22 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
💳 UZCARD Ўзбекистонда МИР карталарига хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилди

Ўзбекистонда МИР тўлов тизими карталарига, жумладан UZCARD-MIR кобейджинг карталарига ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатиш давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази (UZCARD тўлов тизими) Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига маълум қилган.

“Ҳозирда Ўзбекистон банкларида Мир карталарига ҳеч қандай чекловларсиз хизмат кўрсатилмоқда”, — дейилади хабарда.

Айни вақтда Ўзбекистоннинг бешта банки — Халқ банки, Микрокредитбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Туронбанк ҳамда Алоқабанклар МИР карталарини эмиссия қилади.

Ҳозирга қадар Туркия, Қозоғистон, Арманистон ва Вьетнамнинг бир қатор банклари АҚШ ва Буюк Британиянинг иккиламчи санкцияларига тушиш хавфи ортидан Россиянинг МИР карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди.

Инфратузилмаси МИР карталари билан ишлаш имконини берувчи хорижий давлатлардан Қирғизистон ҳам ушбу карталарга хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6,7 млрд. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ch.B.” МЧЖ ва “Р.Ш.” деҳқон хўжалиги таъсисчиси Ж.А. тижорат банки филиали масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, 40 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига ажратилган жами 2,1 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, Шаҳрисабз, Сариосиё, Яккабоғ туманлари ҳамда Гулистон шаҳарларида ҳам кредит маблағлари ва гаров таъминоти учун қўйилган активлар талон-торож қилинганлиги аниқланган.


@bankers_uz
🏦 22 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

💳 UZCARD Ўзбекистонда МИР карталарига хизмат кўрсатиш давом эттирилаётганини маълум қилди;

🏦 6,7 млрд. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди;

🏦 Азия Альянс банк ўзининг "Alliance" мобил иловаси Ўзбекистондан ташқарида ишламаслигини маълум қилди;

🏦 MKBank матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар бўйича муносабат билдирди;

🏦 Таълим кредити олувчилар учун talim-krediti.uz махсус портали ишга туширилди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 11 минг сўмдан юқорига кўтарилди ва 23 сентябрдан бошлаб расмий курс 11 010 сўм 33 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тижорат банклари валюта айирбошлаш шахобчаларидаги энг мақбул валюта курслари*

🗓 23 сентябрь, 2022 йил, соат 10:00 ҳолатига

Изоҳ: валюта курслари банкларнинг сайтларидаги маълумотлар асосида тайёрланган
.

Батафсил


@bankers_uz
💳 "МИР" карталарига хизмат кўрсатиш профилактика ишлари сабабли вақтинча тўхтатилган — UZCARD баёноти

Ягона умумреспублика процессинг маркази ўз веб сайти орқали "МИР" карталари бўйича амалдаги вазият юзасидан изоҳ берди.

Баёнотда UZCARD тўлов тизими иштирокчиси томонида техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли, 2022 йил 23 сентябрь куни соат 09:00 дан UZCARD инфратузилмасида “МИР” карталарига ҳамда хорижда UZCARD – “Мир” кобейжинг карталарга хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатилгани ҳақида маълум қилган.

Шунингдек, UZCARD – “МИР” кобейжинг карталари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида UZCARD тўлов тизими инфратузилмасида одатдагидек ишлашни давом этади, дейилган хабарда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Депутатлар Ўзсаноатқурилишбанк тизимида трансформация жараёнлари ва давлат дастурлари ижроси билан танишди

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Ўзсаноатқурилишбанк тизимида трансформация жараёнлари ҳамда давлат дастурлари ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган семинар ўтказилди. Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, банк раҳбарияти, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Депутатлар банк хизматларини рақамлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар борасида маълумотлар билан қизиқди. Мутахассислар томонидан банк хизматлари билан бир қаторда онлайн бозорни ўзида бирлаштирган уникал платформа – JOYDA иловасига тўхталиб, бугунги кунда мижозлар ушбу илова орқали барча турдаги анъанавий банк хизматларидан онлайн тарзда самарали фойдаланиб келаётгани таъкидланди.

Батафсил — https://bankers.uz/news/819


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 23 сентябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

💳 "МИР" карталарига хизмат кўрсатиш профилактика ишлари сабабли вақтинча тўхтатилган — UZCARD баёноти;

🏦 Депутатлар Ўзсаноатқурилишбанк тизимида трансформация жараёнлари ва давлат дастурлари ижроси билан танишди;

🏦 Алоқабанкнинг Андижон ва Наманган вилоятларидаги офисларида "Aloqabrains" интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди;

🏦 Қишлоқ қурилиш банк матбуот хизмати банк номидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарга ойдинлик киритди;

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда қатнашди;

💵 Валюта биржасида АҚШ доллари курси 19 сўм 80 тийинга кўтарилди ва 26 сентябрдан бошлаб расмий курс 11 030 сўм 13 тийинни ташкил қилмоқда.

#дайжест
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондонда ўтказилган халқаро анжуманда қатнашди

20-22 сентябрь кунлари Ўзсаноатқурилишбанк вакиллари Лондон шаҳрида дунёнинг етакчи инвестицион банкларидан бири J.P.Morgan томонидан ташкил этилган халқаро анжуманда иштирок этди.   

Тадбирда Ўзсаноатқурилишбанк вакилларининг иштироки муассасанинг халқаро капитал бозоридаги инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилди.

Унда Ўзбекистон банк-молия секторида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан бирга банк фаолияти, хусусан, халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ва шу орқали эришилаётган натижалар хусусида атрофлича маълумот берилди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанк раҳбарияти ўқув-семинарда иштирок этди

24 сентябрь куни "Туронбанк" АТБ томонидан ўқув-семинар ташкил этилди. Туронбанкда янги жорий этилган "Colvir banking system" тизимининг афзалликлари ва банк брендини янада оммалаштириш каби масалалар навбатдаги ўқув - семинарнинг асосий мавзуси бўлди.

Унда банк Кузатув Кенгаши ва Бошқаруви аъзолари, департамент директорлари, тегишли бошқарма бошлиқлари ҳамда Халқаро молия корпорацияси ва "Colvir Software Solutions" компанияси экспертлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб Туронбанк янги "Colvir banking system" автоматлаштирилган банк тизимида ишлашни бошлаган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM