Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.1K subscribers
2.65K photos
218 videos
24 files
3.6K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+99897 7553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
⚠️ Диққат! Тўғридан-тўғри эфирда овозли чат

🎙Мавзу: Банкларда меҳнат муносабатлари ва у билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар

📆 2021 йил, 25 ноябрь, пайшанба
соат 17:00

Ушбу овозли чатда спикер сифатида ҳуқуқшунос, меҳнат муносабатлари бўйича эксперт, телеграмдаги @yuristkadr канали муаллифи — Саидали Мухторалиев иштирок этади.

Чат давомида банкларда меҳнат муносабатлари, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши ҳақида суҳбатлашамиз.

Сизда мавзу бўйича савол бўлса, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин ёки ботга юборишингиз мумкин (айнан мавзуга доир саволларга тўғридан-тўғри эфирда жавоб берилади)


@bankers_uz
🗓 24 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси Нурафшон шаҳрига кўчирилади;

⭕️ "Bank Apelsin" АЖ Кузатув кенгаши таркиби эълон қилинди;

⭕️ Эртага @bankers_uz телеграм каналида "Банкларда меҳнат муносабатлари ва у билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар мавзусида овозли чат бўлиб ўтади;

⭕️ 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 2 трлн сўмдан кўпроқ кредит ажратилиши кўзда тутилмоқда;

⭕️ Универсалбанк 25 ноябрдан бошлаб 4 турдаги миллий ва халқаро карталарни бепул очиб беришини маълум қилди;

⭕️ Асакабанк яна микроқарз беришни йўлга қўйди;

⭕️ Давр банк Ўзбекистон ва хорижда ишлатса бўладиган мулти кредит картасини тақдим қилди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 19 сўм 72 тийинга пасайди ва пайшанбадан бошлаб расмий курс 10 745 сўм 40 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Микрокредитбанк Тошкентда пресс-тур уюштирди

"Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки Марказий банк билан ҳамкорликда 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Янги ҳаёт туманида “Umka garden” МЧЖ хусусий боғчасига бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил қилди. Пресс-тур давомида иштирокчилар хусусий боғча фаолияти билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлди.

Корхона 2021 йил бошида Микрокредитбанк томонидан “Ёшлар тадбиркорлиги” дастури асосида хусусий мактабгача таълим муассасасига моддий-техник базаси учун 33 млн. сўм кредит ажратилган. Болалар боғчаси ҳозирда тўлиқ ишга туширилган.

“Айни пайтда мактабгача таълим муассасамизда 6та гуруҳ ташкиллаштирилган бўлиб, унда 90 нафардан ошиқ болажонларимиз бор. Шунингдек, муассасамизда турли ҳил тўгараклар: рақс, каратэ йўлга қўйилган бўлиб, гапиришда қийналаётган болалар учун махсус логопед дарслари йўлга қўйилган”, - дейди мактабгача таълим муассасаси мудираси Умида Худаёрова.


@bankers_uz
Live stream scheduled for
Ишдан кейин дўстлар, ҳамкорлар, ҳамкасблар, танишлар ёки яқин инсон(лар)ингиз билан кечки овқатланиш, шу баробарида сокин ва жонли мусиқа садолари остида бироз дам олиш ҳамда суҳбат қуриш учун шинам ресторан хоҳласангиз, пойтахтнинг қоқ марказида янги очилган "Lychee" ресторанига ташриф буюринг!

Ажойиб интерьер ва ўзига хос услуб ила безатилган ресторан сизнинг оқшомингизни унутилмас дақиқалар билан бойитиши табиий!

Ҳа, айтганча, ресторанга фақат кечки овқатланиш учун эмас, тушлик пайти бориб, мазали ва ҳамёнбоп бизнес-ланчлардан ҳам тановул қилиш мумкин!

Иш вақти: кундузги 11:00 дан тонгги 04:00 гача

Манзил: Тошкент шаҳри, Истиқбол, 8, мўлжал "Баҳор" ресторани ёнида

Телефон: (+99895) 009-00-20

Телеграм канал | Facebook | Инстаграм | Локация
Эртага Тошкент шаҳрида Халқаро банк-молия форуми бошланади

Аввал хабар берганимиздек, 2021 йилнинг 26-27 ноябрь кунлари Тошкентда МДҲ иштирокчи давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми бўлиб ўтади. Мазкур форум ўзаро манфаатли ишбилармонлик учрашувларини ўтказиш, банк соҳаси ҳамда молия бозорининг турли тармоқлари вакиллари билан долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконини беради.

Форумда банклар, суғурта ва қайта суғурталаш ташкилотлари, лизинг компаниялари, микрокредит ташкилотлари, аудиторлик ташкилотлари, баҳолаш ташкилотлари, халқаро рейтинг ташкилотлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг ҳукумат, вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этади.

Форумнинг ўзига хослиги шундаки, унинг доирасида банк ва кредит фаолияти, инвестиция фаолияти, суғурта, қайта суғурталаш, лизинг йўналишлари бўйича бир қатор халқаро анжуманлар, муҳокамалар, тақдимотлар ўтказилади.

Bankers.uz интернет-нашри форум ўтказиладиган жойдан материаллар тайёрлаб, ёритиб боради.


@bankers_uz
Audio
Ҳуқуқшунос, меҳнат муносабатлари бўйича эксперт, телеграмдаги @yuristkadr канали муаллифи — Саидали Мухторалиев билан "Банкларда меҳнат муносабатлари ва у билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар" мавзусида бўлиб ўтган суҳбат аудиоёзуви (25.11.2021 йил).

Чат давомида банкларда меҳнат муносабатлари, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши ҳақида сўз борган.

Аудиоёзув давомийлиги 1 соат 26 дақиқа. Файл ҳажми 29 МБ.


@bankers_uz
🗓 25 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Эртага Тошкент шаҳрида Халқаро банк-молия форуми бошланади;

⭕️ Микрокредитбанк Тошкентда пресс-тур уюштирди;

⭕️ Бугун каналимизда "Банкларда меҳнат муносабатлари ва у билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар мавзусида овозли чат уюштирилди;

⭕️ Алоқа банк "Сервис ва маркетинг" департаменти учун вакансия эълон қилди;

⭕️ Қишлоқ қурилиш банк раҳбарлари Белагропромбанк (Беларусь Республикаси) вакиллари билан учрашди;

⭕️ Bank Apelsin Black Friday муносабати билан транзакциялар учун 0,2% комиссияни эълон қилди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 12 сўм 17 тийинга ошди ва жумадан бошлаб расмий курс 10 757 сўм 57 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Forwarded from Bankers.uz — Live
Айни дамда Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида МДҲ иштирокчи давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми бўлиб ўтмоқда


@bankers_uz_live
Алишер Усмоновга алоқадор компания "Капиталбанк" акцияларини харид қилди

“Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки 215,3 млрд сўмлик акциялари қўшимча эмиссияси ва жойлаштирувини амалга оширди. Банкнинг ушбу акцияларини Алишер Усмоновнинг ЮСМ холдинг компанияси шўъба корхонаси — “Телекоминвест” МЧЖ харид қилган.

Банк хабарида айтилишича, "Телекоминвест" МЧЖ (Россия Федерацияси) томонидан харид қилинган жами акциялар сони 65 973 307 донани ташкил қилади.

Иқтисодчи Отабек Бакиров банк акциялари номиналига нисбатан 3,43 баробар қимматроқ сотилганлигига эътибор қаратди. Биржа маълумотларига кўра, Капиталбанкнинг 950 сўмлик оддий акциялари бўйича охирги савдолар 1030 сўмдан, 950 сўмлик имтиёзли акциялари бўйича савдолар эса 4028 сўмдан ўтганлигини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида банкнинг яна бир акциядори - О.Турсунов банкдаги улушини 50 фоизгача оширганлиги ҳақида хабар берилган эди.


@bankers_uz
Агробанк форум доирасида “Транскапиталбанк” ва "Mashreqbank" билан битимлар имзолади

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкентдаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида МДҲга аъзо давлатларнинг II Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтмоқда.

Форум доирасида банк-кредит, инвестиция, суғурта, қайта суғурталаш ҳамда лизинг фаолиятлари бўйича қатор халқаро конференциялар, маърузалар ва тақдимотлар ўтказилмоқда.

"Агробанк" АТБ вакиллари ҳам форумда иштирок этиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришди.

Жумладан, банк “Транскапиталбанк” (Россия Федерацияси) билан 22 миллион евро миқдоридаги молиявий келишувга эришди ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим расмийлаштирди.

Шунингдек, "Mashreqbank" (Бирлашган Араб Амирликлари) билан Яқин Шарқдаги банклар ўртасида синдикатлашган кредитни ташкил этиш йўналишида 75 миллион АҚШ долларигача бўлган маблағни жалб этиш бўйича ҳамкорлик келишуви ва савдо кредитини тақдим этишга бош келишув имзоланди.


@bankers_uz
🗓 26 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Тошкент шаҳрида МДҲ иштирокчи давлатларининг Халқаро банк-молия форумининг биринчи куни якунланди;

⭕️ Алишер Усмоновга алоқадор компания "Капиталбанк" акцияларини харид қилди;

⭕️ Агробанк форум доирасида “Транскапиталбанк” ва "Mashreqbank" билан битимлар имзолади;

⭕️ Микрокредитбанк форум доирасида "Транскапиталбанк" билан битим имзолади;

⭕️ Форумда иштирок этган банклардан — Bank Apelsin ва Tenge bank'дан айрим эксклюзив фотолар (банк номи устидаги линкда);

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк идентификациядан ўтмаган мижозларини хатловдан ўтказмоқда;

⭕️ ANORBANK 26-30 ноябрь кунлари ўзининг мобил иловаси орқали ўтказмалар учун 0% комиссияни эълон қилди;

⭕️ Равнақ-банк VISA Classic карталарини элтиб бериш хизматини йўлга қўйди;

⭕️ Марказий банк меҳнат муҳожирлари молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишга туширди;

⭕️ Трастбанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 19 сўм 47 тийинга кўтарилди ва душанбадан бошлаб расмий курс 10 777 сўм 04 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
II Халқаро молия-банк форуми ва унда Туронбанк иштироки ҳақида қисқа видеоролик.

Роликни кўриб, 2 ярим дақиқа мобайнида форум руҳияти ва муҳитини ҳис қилиш мумкин.

Форум доирасида банклар ва ташкилотлар томонидан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор келишувлар ҳам имзоланган. Хусусан, “Туронбанк” АТБ "Тошкент вилоятида Пскем ГЭС қурилиши" лойиҳаси бўйича “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёт корпорацияси билан умумий қиймати 63,8 млн. евро миқдоридаги муҳим инвестицион битимни ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб – қувватлаш йўналиши бўйича "Транскапиталбанк" ОАЖ банки билан 10 млн. АҚШ долларлик шартномани имзолади.

FullHD видео - TuronBank Media


@bankers_uz