Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
16.9K subscribers
2.61K photos
217 videos
24 files
3.57K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+99897 7553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари Сбербанк корпоратив университетида ўқийди

Ўзсаноатқурилишбанк ва Сбербанк корпоратив университети (Россия) ўртасида банк тизимига раҳбар ходимлар тайёрлаш ва улар малакасини оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сбербанк корпоратив университети билан тузилган меморандумга мувофиқ, Банк томонидан трансформация жараёнларини муваффақиятли якунлаш, шу жумладан, иқтидорли ва истиқболли ёш мутахассисларни танлаб олиш, кадрларнинг мақсадли захирасини яратиш ва уларнинг нуфузли хорижий молия институтларида амлиёт ўташларини ташкил этиш, илғор тажрибаларни ўзлаштириш ва молиявий хизматлар кўрсатишда юқори технологияли воситаларни кенг қўллаш кўзда тутилган.

Ушбу битимга кўра, томонлар ўртасида ўқув курслари ва малака ошириш дастурлари ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, банкнинг иқтидорли ва истиқболли мутахассислари учун Сбербанк корпоратив университетига малака амалиётларини ўташ ҳам ташкил этилади.


@bankers_uz
Азия-Инвест Банк пул ўтказмалари тизими бўйича акция эълон қилди

Азия-Инвест Банк 25 йиллик юбилейи муносабати билан «АзияЭкспресс» пул ўтказмалари тизими бўйича акцияни йўлга қўйди.

"АзияЭкспресс" тизими бўйича пул ўтказмаларини амалга оширган мижозлар ўртасида 14 та қимматбаҳо совғалар, шу жумладан, Россия-Ўзбекистон йўналишида 2 та чипта, 4 та смартфон, 4 та планшет, 4 та симсиз қулоқчин ўйналади.

Акцияда иштирок этиш учун "АзияЭкспресс" тизими бўйича 100 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги пул ўтказмаларини амалга ошириш ва "АзияЭкспресс" телеграм канали ёки инстаграмдаги саҳифасига аъзо бўлиш лозим.

Биринчи босқич ғолиблари 2021 йилнинг 20 декабрь санасида, иккинчи босқич ғолиблари эса 2022 йилнинг 20 январь санасида рандом тизими орқали аниқланади.


@bankers_uz
Audio
ANORBANK бошқаруви раиси ўринбосари Зоҳид Алимов билан онлайн суҳбат аудиоси

Суҳбат 2021 йил 18 ноябрь куни соат 16-00 дан 17-25 га қадар @bankers_uz телеграм каналида бўлиб ўтган.


@bankers_uz
🗓 18 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️
Бугун эрталабдан тижорат банкларида АҚШ доллари сотув курси 10810 сўмгача кўтарилди, кун якунида эса, биржада АҚШ доллари курси 12 сўм 84 тийинга кўтарилди ва жумадан бошлаб расмий курс 10 768 сўм 10 тийинни ташкил қилмоқда.

⭕️ @bankers_uz телеграм каналида ANORBANK бошқаруви раиси ўринбосари Зоҳид Алимов билан овозли чат бўлиб ўтди;

⭕️ Масофавий банк хизматлари фойдаланувчилари сони 552 мингтага кўпайди;

⭕️ Асакабанк 9 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда;

⭕️ Алоқабанк маҳаллий ва халқаро пластик карталарни эмиссия қилиш ва хизмат кўрсатиш бўйича янги процессинг марказини ишга туширди;

⭕️ Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари Сбербанк корпоратив университетида ўқийди;

⭕️ Азия-Инвест Банк пул ўтказмалари тизими бўйича акция эълон қилди;

⭕️ Давр-банк ўзининг мобил иловасига дўстларини таклиф қилган мижозлар ўртасида акция ўтказмоқда;


#дайжест
Халқ банки фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

АТ Халқ банки томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Халқ банкининг молиявий ҳолатини соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусига бағишланган матбуот анжуман ўтказилди. Анжуманни Халқ банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов олиб борди. Тадбир давомида банк фаолиятининг турли йўналишлари бўйича маълумотлар берилди.

Хусусан, банк вакиллари банк ташкилий тузилмаси, муаммоли кредитлар билан ишлаш, банк капиталлашуви, банкнинг ижтимоий функцияларни бажариши каби мавзуларда сўз юритдилар.

Маълум қилинишича, айни вақтда Халқ банкининг янги ташкилий тузилмаси тасдиқланиб, босқичма-босқич янги тузилмага ўтиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, банк акциядорлари, Кенгаши ва банк Бошқарувининг қарорларига асосан 4 та тузилма, яъни давлат дастурлари, операцион, молиявий ва бизнес блоклари ташкил этилди.

Анжуман давомида оммавий ахборот воситалари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


@bankers_uz
Туронбанк 11 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда

Банк расмий сайтида айтилишича, акциядорлар умумий йиғилиши 11 декабрь соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4а-уйда жойлашган "Туронбанк" АТБ бош биносида бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибига 8 та масала қўйилган. Улар орасида "Туронбанк" АТБнинг тақсимланмаган фойдасини тақсимлаш, "Туронбанк" акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, банк балансидан ташқари ҳисобрақамига олинган активларни ҳисобдан чиқариш, "Туронбанк АТБ Кузатув Кенгаши ва қўмиталари, Кенгаш Раиси ва аъзолари фаолиятини баҳолаш Тартиби"ни тасдиқлаш, "Туронбанк АТБ Кузатув Кенгаши аъзоларини мукофотлаш тўғрисида"ги Низомни янги таҳрирда тасдиқлаш, "Туронбанк АТБ Бошқаруви тўғрисидаги Низом"га киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш каби масалалар бор.

"Туронбанк АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашувчи банк акциядорлари реестри 6 декабрь куни тузилади.


@bankers_uz
"Асакабанк" АЖ "StoneX Group Inc" халқаро молия компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Асакабанк ва "StoneХ" ўртасидаги келишувга мувофиқ, ўзбек сўми 142 та халқаро валютадан иборат глобал портфелга киритилди ва эндиликда "StoneХ" мижозлари ўз тўлов платформаси орқали ундан фойдаланишлари мумкин.

Шу тариқа Асакабанк мамлакат ичкарисида бошқа давлатларнинг марказий банклари, глобал тижорат банклари, трансмиллий корпорациялар ва халқаро ҳукумат институтлари миллий валютада у орқали трансчегаравий тўловларни амалга оширадиган биринчи банк бўлди.

Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг халқаро молия бозоридаги нуфузини оширишга ёрдам беради.

StoneX халқаро молиявий компанияси 1924 йилда ташкил этилган ва унинг бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган. У бутун дунё бўйлаб офисларига эга ва 350 дан ортиқ ҳамкор банклари билан ўз вакиллик банк тармоғига эга бўлган турли сегментларда халқаро маркетмейкер ҳисобланади.


@bankers_uz
Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ходими пора билан қўлга тушди

Марказий банк етакчи мутахассиси Н.К. исмли шахс пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 2021 йил 16 ноябрь куни ИИВга Э.Н.Б. ариза билан мурожаат қилиб, аризада Н. исмли шахс ўзини Марказий банкда ишлашини айтиб, унга «субсидия» тартибида уй олиб беришини, уй олишга навбат кўп эканлигини, ҳокимиятда ишловчи танишлари масалани тезроқ хал қилиши эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини айтиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу аризага асосан, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида, К.Н.Р. Тошкент шаҳрида ариза муаллифидан талаб қилган 2 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан, жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Bankers.uz манбаларининг хабар беришича, мазкур ходим Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармасида фаолият юритган.


@bankers_uz
UZCARD "Universal Platforms" экотизимида янги хизмат ишга туширди

"Universal Platforms" рақамли экотизим доирасида UZCARD корпоратив мижозларга онлайн мониторинг ва тўлов лимитини белгилаш бўйича янги хизмат турини таклиф этади.

Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги ПФ-6098-сонли қарори асосида ишлаб чиқилди ва ишга туширилди.

Хизматнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:

🔹 "Асосий корпоратив карта"га бошқа корпоратив карталарни чексиз миқдорда улаш имконияти;
🔹Янги функциядан ҳатто дам олиш кунлар ва байрамларда ҳам 24/7 фойдаланиш имконияти;
🔹 Бухгалтер учун исталган вақтда лимит ўрнатиш, картани тўлдириш ёки транзакцияни амалга ошириш имконияти;

Эслатма: "Universal Platforms" экотизимига уланган банклар ушбу хизматдан ўз тизими «мижоз - банки» доирасида фойдаланишлари мумкин.


@bankers_uz
🗓 19 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Халқ банки фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди;

⭕️ Туронбанк 11 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда;

⭕️ "Асакабанк" АЖ "StoneX Group Inc" халқаро молия компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди;

⭕️ Марказий банк “1HLSW” электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этишга рухсат берди;

⭕️ Равнақ-банк халқаро пластик карталарни эмиссия қилувчи картомат қурилмасини ишга туширди;

⭕️ 19-25 ноябрь кунлари Капиталбанк томонидан Наманган вилоятида ўрнатилган банкоматлар профилактика сабабли ишламайди;

⭕️ Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси ходими пора билан қўлга тушди;

⭕️ UZCARD "Universal Platforms" экотизимида янги хизматни ишга туширди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 26 сўм 77 тийинга пасайди ва душанбадан бошлаб расмий курс 10 741 сўм 33 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Асакабанк талабалар учун "очиқ эшиклар куни" ташкил қилди

21 ноябрь куни Тошкентдаги "International" меҳмонхонасида "Асакабанк" АЖ томонидан олий ўқув юртларининг учинчи ва тўртинчи босқич талабалари учун "очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

"Очиқ эшиклар куни"да банк уч босқичли синовларидан муваффақиятли ўтган талабаларни пулли амалиётга таклиф қилишини маълум қилди. Асакабанк Ходимларни бошқариш департаменти директори Ахметова Розанинг сўзларига кўра, асосан, Тошкентдаги Вестминистер халқаро университети, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамда Инҳа университети талабалари очиқ эшиклар кунига келди ва синовларда иштирок этди.

Талабалар уч ойлик амалиётдан муваффақиятли ўтгач, банкда профессионал ходим сифатида ишлаш имкониятига эга бўлади.


@bankers_uz
Алоқабанк янги процессинг марказини ишга туширди

АТ "Алоқабанк" маҳаллий ва халқаро пластик карталарни эмиссия қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича янги тўлиқ функцияли процессинг марказини ишга туширди.

Ушбу марказ ишга туширилишининг ўзига хослиги, бундан буён банк мижозлари халқаро стандартларга тенг бўлган сифатли банк маҳсулотлари ва хизматларига эга бўлади.

Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб АТ "Алоқабанк" дан 2021 йил 1 августгача чиқарилган эски намунадаги VISA халқаро пластик карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилади. Янги VISA карталарни банкнинг ҳудудий комплекс хизмат кўрсатиш марказларида буюртма қилиш мумкин.

Алоқабанк янги процессинг маркази ишга туширилиши муносабати билан мижозларнинг биринчи буюртма қилган халқаро картасини бепул тақдим этади.


@bankers_uz
🗓 22 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Асакабанк талабалар учун "очиқ эшиклар куни" ташкил қилди;

⭕️ "Tenge bank" АТБ "Western Union" халқаро пул ўтказмалар тизимини ишга туширди;

⭕️ Равнақ-банкнинг Humo банкоматлари 25 ноябрга қадар ишламайди;

⭕️ Марказий банк “GlobalPay” электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этишга рухсат берди;

⭕️ ANORBANK ўзининг мобил иловасида карталар орасида 5 млн. сўмгача бўлган пул ўтказмалари учун фоиз олинмаслигини билдирди;

⭕️ Туронбанк ҳар бир филиали учун алоҳида Телеграм гуруҳ очди;

⭕️ Бизнес тренерлар Алишер Исаев ҳамда Одил Абдуллаев Ўзсаноатқурилишбанк топ-менежерларига дарс ўтди;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 14 сўм 70 тийинга кўтарилди ва сешанбадан бошлаб расмий курс 10 756 сўм 3 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Тижорат банкларида муаммоли кредитлар улуши бироз пасайди

Марказий банк 1 ноябр ҳолатига банклар кредит портфели ҳамда муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида статистикани тақдим этди.

Маълумотларга кўра, октябрь ойи давомида банк тизими бўйича кредит портфели 4,6 трлн. сўмга ўсган ва 316,2 трлн. сўмга етган.

Муаммоли кредитлар улуши ҳам ўтган (сентябрь) ойдагига қараганда бироз — 0,12 фоизга (миқдори 109 млрд. сўмга) камайган. Муаммоли кредитлар камайишига Халқ банкида (-403 млрд. сўм), Алоқа банк (-38 млрд. сўм), Асака банк (-27 млрд. сўм), Ҳамкорбанк (-20 млрд. сўм) муаммоли кредитлар камайиши сезиларли таъсир ўтказган.

Бироқ, Ўзмиллийбанк (+85 млрд. сўм), ҚҚБ (+74 млрд. сўм), Агробанк (+68 млрд. сўм), Ипотека банк (+45 млрд. сўм), Ипак Йўли банк (+41 млрд. сўм), Тенгебанк (+29 млрд. сўм), ЎзСҚБ (+27 млрд. сўм), Мадад Инвест банк (+15 млрд. сўм)ларда муаммоли кредитлар ўтган ой давомида бир мунча ортган.

Банклар орасида Анорбанк, КДБ банк ва Садерат банкларда муаммоли кредитлар мавжуд эмас.


@bankers_uz
Миллий банк инвестиция компанияси таъсисчилигида яна бир корхона рўйхатдан ўтказилди

Корпоратив маълумотлар порталида келтилишича, Жиззах вилоятида Ўзмиллийбанкнинг билвосита таъсисчилигида янги корхона очилган. Устав капитали 1 млрд. сўм бўлган "Zomin Ropeway" МЧЖ 2021 йил 19 ноябрь куни рўйхатдан ўтказилган. Ушбу корхона таъсисчиси 100 фоиз улуш билан Миллий банкнинг инвестиция билан шуғулланувчи "NBU Invest Group" компанияси ҳисобланади.

Статистика қўмитаси сайтидаги маълумотларга кўра, "Zomin Ropeway" МЧЖ Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган ҳамда дам олиш ва кўнгил очишни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни кўрсатиш билан шуғулланади. Корхонага Қодиров Алишер Носирович директорлик қилади. А.Қодиров айни пайтда "NBU Invest Group" нинг Бошқарув аъзоси ҳисобланади. Ҳозирда "NBU Invest Group" га тегишли корхоналар сони 21 тани ташкил қилади.

Аввалроқ, Тошкентдаги Lotte меҳмонхонаси Ўзмиллийбанк тасарруфидан чиқарилиб, Давлат активларини бошқариш агентлигига берилгани хабар берилган эди.


@bankers_uz
🗓 23 ноябрь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

⭕️ Марказий банк эртага ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида "Аниқ мақсад, кредит ва ҳаракат: натижа билан жойида танишамиз" мавзусида медиа-тур ўтказади;

⭕️ Тижорат банкларида муаммоли кредитлар улуши бироз пасайди;

⭕️ Миллий банк инвестиция компанияси таъсисчилигида яна бир корхона рўйхатдан ўтказилди;

⭕️ Hamkorbank янги кредит маҳсулоти - "Drive" микроқарзини таклиф қилмоқда;

⭕️ Агробанк идентификациядан ўтмаган мижозларини хатловдан ўтказмоқда;

⭕️ "Ориент Финанс" банк Humo терминали эгалари ўртасида акция ўтказмоқда;

⭕️ Биржада АҚШ доллари курси 9 сўм 9 тийинга кўтарилди ва чоршанбадан бошлаб расмий курс 10 765 сўм 12 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси Нурафшон шаҳрига кўчирилади

Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси учун Нурафшон шаҳрида янги маъмурий бино қурилади. Бино қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш мақсадида умумий қиймати 1,3 миллиард сўм тўлов қилиш шарти билан тендер тегишли порталга жойлаштирилган.

Лойиҳа буюртмачиси Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси ҳисобланиб, қурилиш Марказий банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бош бошқарма ҳозирда Тошкент шаҳри Олмазор тумани А.Қодирий кўчаси 1-а уйда жойлашган бинода фаолият кўрсатиб келмоқда. Лойиҳа смета ҳужжатларига қўйилган техник талабларда қурилиши режалаштирилаётган бино беш қаватдан иборат бўлиши ҳамда ўз ер тўла (подвал)сига эга бўлиши кўзда тутилган. Бинонинг умумий майдони 1,2 гектар.

Тошкент вилоят бош бошқармаси вилоятнинг маъмурий-маркази — Нурафшон шаҳрига "кўчиб кетгандан" сўнг, мазкур бинога Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси жойлаштирилиши режалаштирилган.


@bankers_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ANORBANK уйдан чиқмасдан расмийлаштирса бўладиган, йиллик камида 23 фоиз даромад келтирувчи, ортиқча хавотирларсиз ва "бош оғриқларсиз" омонатларни таклиф қилади.

Бўш пул маблағлардан даромад олиш учун банк омонати энг мақбул вариантлиги ҳақида кўп ёзгандик. Тан олиш керак, аҳолининг маълум бир қатламида ҳали ҳам банкка омонат қўйиш масаласига скептик (ишончсизлик билан) қараш мавжуд: улар "пулларимни ололмайман" ёки "пулларим қийматини йўқотиб қўяди" каби тушунчалар билан юришади. Аслида эса, банк омонатларидаги маблағлар давлат томонидан кафотланган.

Омонат расмийлаштиришда фақат омонат фоиз ставкасига эмас, унинг муддати, исталган пайт тўлдира олиш ва қайтариб олиш имконияти, фоизларни ҳар ойда олиш мумкинлиги ва ҳоказолар кабиларига ҳам эътибор бериш керак. Қисқароқ қилиб айтганда, сув тагидаги тошлардан (русчасига "подвонные камни") эҳтиёт бўлиш керак.

ANORBANK'нинг юқоридаги реклама ролики ҳам, шунчаки мавзуга доир. 😉

Батафсил 1290 телефон рақамида!

@bankers_uz
"Bank Apelsin" АЖ Кузатув кенгаши таркиби (01.11.2021 йилдан)


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
DAVR BANK'дан акция: "Davr mobile" иловасини юклаб олиб пул ютуқларига эга бўлиш мумкин

DAVR BANK ўз мобил иловаси фойдаланувчилари учун акция эълон қилмоқда. Акция шартларига кўра, илова фойдаланувчилари промо-кодлар ёрдамида дўстларни иловани юклаб олишга чақириш орқали балл тўплашлари ҳамда тўпланган баллар миқдорига қараб турли пул мукофотларига эга бўлишлари мумкин.

Акцияда қатнашиш учун:

🔹 "Davr Mobile" иловасини юклаб олиш;
🔹 Фойдаланувчи промо-кодни дўстлар ва танишларга улашиш орқали, уларни иловага таклиф қилиш керак бўлади.

Ҳар бир таклиф қилинган фойдаланувчи учун таклиф қилган фойдаланувчи 10 баллга эга бўлади. Бундан ташқари, промо-кодни киритган янги фойдаланувчи ҳам бонус сифатида 5 баллни қўлга киритади.

Ҳар 8 кунда юқори балл тўплаган иштирокчилар қуйидаги совғаларга эга бўлади:

🔸 1 ўрин: 3.500.000 сўм;
🔸 2-11 ўринлар: 1.000.000 сўмдан;
🔸 12-31 ўринлар: 100.000 сўмдан;
🔸 32-100 ўринлар: 50.000 сўмдан.

Иловани юклаб олиш қуйидаги ҳаволада.

Батафсил маълумот — 1284 рақамида.