Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.3K photos
4.41K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Умид ниҳоллари-2022" спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди

#live #umidnihollari2022

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
«УМИД НИҲОЛЛАРИ-2022» СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ...

Мамлакатимизда ёшларнинг спортга бўлган ҳавас ва интилишларини рағбатлантириш, умидли спортчиларни танлаб олиш ва маҳорат, кўникмаларини ривожлантириш мақсадида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ҳар йили «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларини ўтказиш яхши анъанага айланди. Вилоятимизда ҳам бу йилги мусобақалар юқори савияда ташкил этилди.

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида «Умид ниҳоллари - 2022» спорт мусобақаларининг финал босқичи ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

«Умид ниҳоллари-2022» спорт мусобақаларида спортнинг 11 тури бўйича 200 минг нафарга яқин ўқувчи-спортчилар қатнашиб, уларнинг 509 нафари фахрли ўринларни эгаллаганлигини таъкидланиб, ёшларга ишонч билдирилди.

Спортчиларнинг бундай муваффақиятларга эришишларида яқиндан кўмаклашган шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудлардаги халқ таълими фидойиларига ҳамда спорт мураббийларига алоҳида миннатдорчилик изҳор этилди.

Умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилган Шаҳрихон тумани вакиллари бош соврин – «Дамас» автомобилини тантанали равишда қабул қилдилар. Шунингдек, мусобақа ғолибларига ноутбук, телевизор, велосипед ва спорт кийимлари тўплами берилди.

#live #umidnihollari2022

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram