Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.1K photos
4.32K videos
9 files
10.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига келди.

Ушбу марказда Германияда ишлаш истагида бўлган ўқувчиларга немис тилини ўргатиш йўлга қўйилган.

Вилоятимиз ҳокими устозлар ва ўқувчилар билан учрашиб, режалар бўйича фикр алмашди ва бир қанча муаммоларни ҳал этишга киришди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Вилояти ҳокими бошчилигидаги Андижон делегацияси Тожикистонда
••••••••••••
Давлатимиз раҳбари Тожикистон Республикасига ташриф буюрганидан хабарингиз бор. Мазкур ташриф доирасида вилоятимиз хокими бошчилигидаги Андижон делегация Тожикистон Республикасида бўлиб турибди.

Бизнес форумда иштирок этган Андижон вакиллари сутни кайта ишлаш ва чарм тайёрлаш йуналишидаги лойиҳалар бўйича жами 20 миллион долларлик келишувларга эришдилар.

Бундан ташкари, 100 миллион доллар қийматдаги экспорт шартномалари тузилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Тожикистондаги бозорда Андижон маҳсулотлари учун алоҳида дўконлар ажратилади
••••••••••••
Андижон делегацияси Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида янги барпо этилаётган курилиш материаллари бозори билан танишдилар.

Қўшни мамлакат вакиллари билан ҳамкорлик асосида ушбу бозорда Андижонда ишлаб чикарилаётган курилиш материаллари учун алоҳида савдо дўконлари ажратилиши буйича келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг ташрифи доирасида Андижон делегацияси Тожикистонда бўлиб турибди. Вилоят ҳокими бошчилигидаги Андижон делегацияси аввалроқ, жами 120 миллион долларлик келишувлар имзолаганди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Олтинкўлда йўллар таъмирланмоқда
••••••••••••
Айни дақиқаларда йўлсозлар томонидан транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида асфальт қопламасига сиртқи ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Автомобиль йўллари бош бошқармаси назорати остида Олтинкўл ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги 4Р-112 "Фарғона халқа йўли"да амалий иш жараёнлари бажарилмоқда.

Саҳифа: @andpress
#Live

Йўл қоидаси - умр фойдаси

Айни дақиқаларда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан Андижон шаҳри бўйлаб назорат рейд тадбирлари бошланиш арафасида.

Барча ҳайдовчилар ва пиёдалардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини яна бир карра сўраб қоламиз!

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда ЙҲХБ томонидан назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижон шаҳри йўлларида ёмғирдан сўнг йиғилиб қолган сувлар бартараф этилмоқда.

Вилоят “Сув таъминоти” МЧЖ ва ФВБ томонидан 4 та жойда ишлар якунлади. Ҳозирда қолган иккита жойда ҳаракатлар давом этмоқда.

Яқин бир соат ичида барча ҳудудларда ишлар якунланади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойлик инвесторлар билан учрашди.

Хитойлик ҳамкорлар соғлиқ учун зарарли ичимликлар ўрнини тўлдириши мумкин бўлган табиий услубдаги салқин ичимлик лойиҳасини таклиф этмоқдалар.

Ушбу лойиҳани вилоятимиздаги “Evita” заводи ҳамкорлигида амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, “Evita” заводи ишлаб чиқараётган сув софлиги ва табиийлик жиҳатидан дунёдаги энг яхши минерал сувлардан бири ҳисобланади. Яқин вақт ичида бу сифат кўрсаткичи дунё бозорларида ҳам ўз кўринишини беради.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда ФИФА вакиллари Андижонга келди. Ҳозирда “Универсал” спорт мажмуаси лойиҳаси билан танишилмоқда.

Футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатини Андижонда ўтказилиши бўйича барча якуний ҳулосалар бугун белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари топшириқларига асосан вилоят ҳокими бошчилигида Андижонда жаҳон чемпионатини қаршилашга катта тайёргарликлар кўрила бошлаган. ФИФА вакиллари шарт-шароитлар бўйича ижобий фикрларини билдириб ўтмоқдалар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ҳокимлигининг янги биносини қуриш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Янги Андижон ҳудудидаги янги бино қурилиши эртанги кундан бошланиши таклиф этилмоқда. Лойиҳа Хитойлик инвесторлар ҳамкорлигида амалга оширилади.

Президент топшириқларига асосан вилоят ҳокимлигининг аввалги биноси туризм соҳаси ва бошқа аҳолига қулайлик яратувчи савдо тармоқларида фойдаланишга йўналтирилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Марҳамат туманига келди.

Бугун Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллиги қаршиланмоқда

Ушбу муносабат билан бутун вилоятимиз фаоллари ва ёшлар шоирнинг қадрли хотирасини ёд этишга йиғилган.

Марҳумнинг қабри зиёрат этилиб, шоир туғилган хонадон, уй музейи ва таҳсил олган даргоҳида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижондаги Муҳаммад Юсуф майдонида ташкил этилган тадбирга келди.

Ушбу манзилда Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 70 йиллик юбилейига бағишланган республикамиз миқёсидаги тадбир бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Янги Андижонда вилоят ҳокимлиги биноси қурилиши бошланмоқда.

Шуҳратбек Абдураҳмонов қурилишни бошлаб бериш учун ташкил этилган маросимда қатнашмоқда.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳамда “Ватанпарварлар боғи”ни барпо этиш бўйича навбатдаги тадбирлар бошлаб берилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Қирғизистоннинг Ош вилояти делегацияси билан учрашди.

Меҳмонлар юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрган.

Ҳозирда қардошларга Жалақудуқ туманидаги “Samo” текстил корхонаси фаолияти таништириб ўтилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Қирғизистоннинг Ош вилояти делегацияси билан учрашди.

Меҳмонлар юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрган.

Ҳозирда қардошларга Жалақудуқ туманидаги “Zumrad” текстил корхонаси фаолияти таништириб ўтилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Ош вилояти делегациясига Қўрғонтепа туманидаги “Khantex group”, “Khantex cotton” ва “Khantex oil” корхоналари фаолияти таништирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, меҳмонлар юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоятимиз ҳокими ва Ош вилояти делегацияси Хонобод шаҳрига келди.

Ушбу манзилда жаҳондаги энг юқори сифат кўрсаткичарида минерал сув ишлаб чиқарилаётган “Evita” лойиҳаси билан танишмоқдалар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

“Андижон билан тезкор шартнома қилишимиз керак” - Ош вилояти раҳбари
•••••••••••••
Айни дақиқаларда Ош вилояти делегацияси ва Андижон раҳбари Хонобод шаҳридаги “Янги ҳаёт” МФЙга келди.

МФЙ расмийлари фаолияти, аҳоли хонадонлари даромадини ошириш, ўқувчилар ҳамда маҳалла ёшларининг маънавиятини юксалтириш ишларига эътибор қаратилди.

Қардошлар вакиллари хонадонда қўзиқорин етиштиришга катта қизиқиш билдириб, бу бўйича зудлик билан шартнома имзолаш кераклигини таъкидлади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Қирғизистон Республикасининг Ош вилояти делегацияси билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича музокара ўтказмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Ош вилояти делегациясига Андижон тиббиёт институти клиникаси лойиҳаси таништирилди.

Шунингдек, режалардан ташқари шаклда шимолий кичик даҳада янги ишга туширилган чиқинди ташлаш шаҳобчасига эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, қардош мамлакат вакиллари юртимиздаги ўзгаришлар бўйича тажриба алмашиш учун бугун Андижонга ташриф буюрди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov