Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.6K photos
4.35K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
#live

Айни дамда Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилаётган «25-Евросиё иқтисодий
саммити» да иштирок этмоқда.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Вилоят ҳокими Истанбулда бўлиб, “25-Евросиё иқтисодий саммити" да иштирок этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда вилоят ҳокими Истанбул тижорат ва саноат биржасида бўлиб турибди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#live

Айни дамда Шуҳратбек Абдураҳмонов Туркиянинг «Ишик Пейзаж» корхонасининг гул етиштириш плантациясида

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабар берганимиздек вилоят ҳокими айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган «25-Евросиё иқтисодий саммити»да иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур саммитга дунёнинг 67 та давлатларидан ташриф буюрган давлат раҳбарлари, мартабали меҳмонлар, дунёнинг нуфузли компанияларининг раҳбарлари иштирок этмоқда.

Мана шундай нуфузли халқаро саммитнинг бугунги кун тадбирлари давомида, яъни куннинг биринчи ярмида Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов нутқ сўзлади.

Вилоят раҳбари ўз нутқида сўнги йилларда мамлакатимиз, хусусан Андижон вилоятининг инвестицион салоҳияти тобора ижобий натижалар бериб бораётганлиги, шунингдек, Хонобод шаҳрида турк инвесторлар билан ҳамкорликда бунёд этилаётган сунъий кўл ҳамда Янги Андижон массивида барпо этилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Бу эса мартабали меҳмонлар ва хорижлик мутахассисларда катта таассурот қолдирди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Саммит давомида вилоят раҳбари Туркиянинг "Soliter Peyzaj" каби икки йирик компания вакиллари билан мулоқотда бўлди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шуҳратбек Абдураҳмонов Истанбулда "DEIK" ташкилотининг "Ўзбек - Турк ишбилармонлари Кенгаши" томонидан ташкил этилган фармацевтика, қурилиш, гулчилик, текстиль ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи Турк ишбилармонлари билан учрашди.

Унинг давомида туркиялик ишбилармонларга Андижон вилояти ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айни дамда Туркия давлатида бўлиб тургани ҳақида хабарингиз бор.

Бугун куннинг биринчи ярмида вилоят раҳбари Туркиянинг Кахраманмараш вилояти валилиги (ҳокимлиги) раҳбарияти билан учрашди.

Учрашувда ҳар икки вилоят раҳбарлари ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий ва маданий-маърифий ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Юқорида хабар қилганимиздек куннинг биринчи ярмида Андижон вилояти ҳокими Туркиянинг Кахраманмараш вилояти ҳокими билан учрашган эди.

Шуҳратбек Абдураҳмонов куннинг иккинчи ярмида Кахраманмараш шаҳар ҳокими билан учрашиб, манфаатли лойиҳалар юзасидан сухбатлашди.

#фоторепортаж #Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокими Туркиянинг Кахраманмараш вилоятида ишбилармонлар билан учрашди.

Шуҳратбек Абдураҳмонов учрашувда сўзлаган нутқи давомида Андижон вилоятида хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитларга алоҳида тўхталди.

#фоторепортаж #Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шуҳратбек Абдураҳмонов Туркиянинг Кахраманмараш шаҳридаги Олтинни қайта ишлаб, ундан турли хилдаги бежирим тақинчоқлар тайёрлашга ихтисослашган "Kahramanmaraş Altın ve Mücevher Merkezi" да бўлди.

Вилоят раҳбари ушбу марказ фаолияти билан яқиндан танишди.

#фоторепортаж #Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокими кун тартибида белгиланган учрашувлар юзасидан хорижий ОАВларга интервью берди

#фоторепортаж #Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok