Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятимизда бизнесга, тадбиркорликка эътибор ошгандан ошиб боряпти. Бу ҳол ўз ишини очган ва йўлга қўйиб олганлар фаолиятида тобора бўй кўрсатмоқда. Йўналишлар кўп, ташаббусдар турлича. Улар орасида балиқчилик ва шу орқали дам олиш маскани фаолиятини йўлга қўйганларнинг алоҳида ўрни бор.

Балиқчиликни ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш мақсадида ўтган йил мобайнида 52,4 млрд.сўмлик 25 та лойиҳа амалга оширилди. 3400 гектар балиқ ҳовузлари интенсивлаштирилиб, балиқ овлаш ҳажми 21,7 минг тоннага етказилди.

Жорий йилда 25,7 млрд сўмлик 13 та лойиҳа амалга оширилиши ҳамда 117 нафар янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Натижада балиқ овлаш ҳажми 24,2 минг тоннага етказилади.

2025 йил январь-март ойларида 16,6 млрд.сўмлик 5 та лойиҳа амалга оширилди.

Айтиш жоиз, вилоятнинг Улуғнор тумани асосан балиқчилик йўналишига ихтисослашган бўлиб, ортда қолган қисқа вақт мобайнида манзилда соҳа бўйича етарли тажриба тўпланди. Эндиги галда маҳсулотни сотиш, қайта ишлаш, ҳудуднинг ички талабидан ортган қисмини республика ички бозорига йўналтириш каби вазифалар амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижонда балиқчилик тармоғи янада ривожлантирилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Долзарб 90 кун" доирасида ўқувчилар учун бизнес саёҳат ташкил этилди

Лойиҳа доирасида Андижон шаҳри, Қўрғонтепа, Хўжаобод ва Андижон туманларидаги 120 нафар битирувчи синф ўқувчилари учун бизнес саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида ўқувчилар "Dinar Textile" корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари, ишчилар учун яратилган шароитлар ҳамда ички фаолияти билан яқиндан таништирилди. Ушбу саёҳат уларда тадбиркорлик ҳамда ишлаб чиқариш соҳасига бўлган қизиқишларини янада оширди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон давлат чет тиллари институтида "Долзарб 90 кунлик" лойиҳаси доирасида чет тиллари, IT ва спорт турлари бўйича бепул курслар ташкил қилинди.

Ушбу курсларда чет элга меҳнат қилиш учун бормоқчи бўлганлар учун махсус инглиз тили, IELTS курслари, немис, француз, рус, корейс ва хитой тиллари, IT йўналиши, эркин кураш, сузиш, мини-футбол ва волейбол бўйича машғулотлар олиб борилади.

Батафсил маълумот олиш учун "Call маркази" га боғланинг: (55)2033333; ички рақам 1005.

Манзил: Андижон шаҳри Бобур шоҳкўчаси, 5-уй.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Хонободда "Рассомлар фестивали" ташкил этилди

Фестиваль "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида Андижон вилояти ҳокими соврини учун Хонобод шаҳрида мўйқалам соҳибларини саъатга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш ҳамда уларнинг ижодий маҳоратини янада юксалтириш мақсадида ташкил этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хўжаобод туманидаги Хидирша массивида аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 1,5 км масофага оқова сув қувурини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X