Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Асака тумани "Қайрағоч" МФЙда жойлашган 5-оилавий поликлиника қайта таъмирлаш ишларидан сўнг, замон талаблари асосида аҳолига хизматлар кўрсатишни бошлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, бир неча кундан буён Андижон шаҳридаги Майдонбозор, Темур Малик, Ўзгариш маҳаллалари ўрамида вилоят ҳокими бошчилигида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун эрта тонгдан Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзгариш маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳолини бугунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш борасида бажарилаётган ишларни кўздан кечирди.

Вилоят раҳбари масъулларга кейинги амалга ошириладиган аниқ вазифаларни белгилаб берди. Мутасадди ташкилотлар раҳбарларига ҳар бир объектнинг ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, ишларни тизимли ташкил қилиш борасида топшириқлар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида «Инсон манфаатлари — олий қадрият!» деган тамойил устувор аҳамият касб этмоқда.

Бевосита давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан муаммоларни «маҳаллабай» ўрганиш ва одамларни рози қилишнинг мутлақо янгича, самарали тизими ишга туширилди.

Шу боис, бугун навбатда вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги Ўзгариш маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Эрта тонгдан ҳудудда бунёдкорлик ишлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳолини бугунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ишлари бошлаб юборилди.

Вилоят раҳбари бошчилигида ўтказилаётган қабуллар ҳам айни масалалар ечимидир.

Дарҳақиқат, халқни рози қилишнинг йўли бу - мулоқот ва муаммолар ечимидир. Боиси, аҳолини қийнаётган муаммолар халқнинг ичига чуқур кириб борилгандагина яхши билинади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ҳаётбахш лойиҳалар самара бермоқда

Тумандаги Ижтимоят маҳалласида 550 тага яқин хонадон бўлиб, уларда 3130 нафаар аҳоли истиқомат қилади. Эътиборли томони, ҳалигача ушбу маҳалладан бирор-бир шахс хорижга иш излаб кетгани йўқ.

Боиси ҳудуддаги 475 та хонадон эгалари, яъни ишга яроқли фуқароларнинг 89 фоизи ўзини-ўзи банд қилиб, уста-хунармандлик билан шуғулланади.

Олтинкўлда бугунги кунда 2500 тадан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият юритиб келяпти. Булардан 20 таси хорижий ҳамда қўшма корхоналар ҳисобланади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Асосий қисми экспортга
 
Бўстон туманида “Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўқимачилик корхонаси фаолият олиб боради.

Умумий қиймати 113 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа доирасида бино барпо этилиб, Туркиядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилди. Эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан ортиқ, йилига 1 миллион 200 мингдона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Натижада мингга яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.
Корхонанинг “Elegance SM” бренди остидаги сифатли, бежирим маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилган. Йиллик экспорт ҳажми 4 миллион доллар бўлиши мўлжалланган.

Яна бир жиҳати: шу ернинг ўзида хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда қиймати 5 млн.доллар бўлган, касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилган. Унда ҳудуддаги ишсиз фуқаролар ҳунар ўрганиб, ўз йўлини топмоқда. Жумладан, яқинда 200 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз касбга ўқитилиб, ишга қабул қилинди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X