Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Халқ билан мулоқот муаммолар ечимидир

Жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларга холис ва ҳаққоний баҳо бериш, камчиликларни бартараф этиш йўлларини қидириш асосий вазифаларимиздан саналади, – дейди вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Зеро, жойларда аҳоли, тадбиркорлар ва ёшлар иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, айнан аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Айни дамда вилоят раҳбари бошчилигида ўтказилаётган мулоқот ҳам айни масалалар ечимидир.

Юзма-юз мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан асосан ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, электр энергияси ва газ таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш ва бошқа қатор масалалар кўтарилмоқда.

Дарҳақиқат, халқни рози қилишнинг йўли бу - мулоқот ва муаммолар ечимидир. Боиси, аҳолини қийнаётган муаммолар халқнинг ичига чуқур кириб борилгандагина яхши билинади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ёз яна-да ёрқин, яна-да фойдали

Ёшларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказиш, уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида барча мактаблар ёшлар учун фойдаланишга топширилди. Жумладан, бугун Андижон шаҳар "Қаландархона" маҳалласида жойлашган 15-умумтаълим мактабида ҳам "Долзарб 90 кун" доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида турли шахмат, футбол, волейбол каби спорт мусобақалари, киберспорт ўйинлари, касб-ҳунар ва хорижий тил тўгараклари билан бир қаторда Ёшлар ишлари агентлиги лойиҳалари тарғиботи ташкил этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жасорат мактаби"нинг навбатдаги мавсуми якунланди

10 кун давом этган "Жасорат мактаби" лойиҳаси андижонлик 100 нафар ёшнинг Ватанга бўлган меҳрини, келажакка қўйган мақсадларини янада юксалтирди.

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда "Жасорат мактаби"ни ўтаган йигитларга лойиҳа давомида олган билимлари ва орттирган тажрибаларини тасдиқловчи махсус сертификат топширилиб, ўз оилалари бағрига кузатиб қўйилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳар Майдонбозор МФЙдаги оқова сув қувурида юзага келган носозлик баратараф этилди. Ҳозирда 45 метр оқова сув тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X