Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг май ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Балиқчиликлар кумуш тола режасини 100.1 фоизга бажардилар

Балиқчилик пиллакорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ҳосил бўйича белгиланган режа 100,1 фоизга бажарилди.

Туманда ишсиз ёшларни доимий иш ўрни билан таъминлаш, оилалар учун қўшимча даромад манбаи яратишда пиллачилик муҳим ўрин тутади. Йил мобайнида 2-3 марта ипак қурти боқиш натижасида йиллик меҳнат стажига эга бўлиш мумкинлиги йил сайин пиллакорлар сафи кенгайишини таъминламоқда.

Пилла мавсумида пиллакорлар яхшигина даромадга эга бўлмоқдалар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Азиз андижонликлар ва қадрли ёшлар! 2 июнь куни соат 19:00 да Бобур шаҳрида Ёшлар ойлиги доирасида гала-концерт бўлиб ўтади. Эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, халқимиз севган хушовоз хонандалар иштирокидаги гала-концерт дастурига барчангизни таклиф этамиз.…
Азиз андижонликлар ва қадрли ёшлар!

Бугун, 2 июнь куни соат 19:00 да Бобур шаҳрида Ёшлар ойлиги доирасида гала-концерт бўлиб ўтади.

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, халқимиз севган хушовоз хонандалар иштирокидаги гала-концерт дастурига барчангизни таклиф этамиз. Тадбир якунида мушакбозлик шоуси ўтказилади.

Концерт меҳмонлари:

•Жаҳонгир Позилжонов,
•Шоҳруххон,
•Ақилбек Пиязов,
•Мурод Жонжигитов,
•Севинч Жавлиева,
•Отабек Мирзахолов,
•Жавлон Шодмонов,
•Ойбек Тешабоев,
•Неъмат Атамуродов,
•ДЖ Неъмати.

Барча андижонликларни, вилоятимиз меҳмонларини таклиф қиламиз.
Кириш мутлақо бепул.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз андижонликлар ва қадрли ёшлар!

Бугун, 2 июнь куни соат 19:00 да Бобур шаҳрида (Янги Андижон) Ёшлар ойлиги доирасида гала-концерт бўлиб ўтади.

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, халқимиз севган хушовоз хонандалар иштирокидаги гала-концерт дастурига барчангизни таклиф этамиз.Тадбир якунида мушакбозлик шоуси ўтказилади.

Кириш мутлақо бепул.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Концертга шаҳар-туманлардан келувчилар учун бепул автобуслар ташкил этилди.

Ташриф буюрувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча чора-тадбирлар кўрилган.

Тадбирга келувчилар қуйидаги манзилларга келиши сўралади:

Андижон шаҳри 30-мактаб биноси олдига|16:15;

Хонобод шаҳри Шаҳар маркази (Шоҳсупа) биноси олдига |15:00;

Андижон тумани Best Inpeks корхонаси олдига|16:30;

Асака тумани Ҳокимлик биноси олдига|15:00;

Балиқчи тумани 1-сон политехникуми ҳамда спорт мактаби олдига |15:00;

Булоқбоши тумани 4-умумтаълим мактаби олдига |15:30;

Бўстон тумани Ҳокимлик биноси |16:00;

Жалақудуқ тумани Педагогика коллежи олдига|16:00;

Избоскан тумани Dinamo ўйингоҳи олдига|15:00;

Олтинкўл тумани Ҳокимлик биноси олдига|15:30;

Марҳамат тумани Агротехнологиялар техникуми олдига|16:00;

Пахтаобод тумани Ҳокимлик биноси олдига|15:00;

Улуғнор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими олдига|15:00;

Хўжаобод тумани Ҳокимлик биноси олдига|16:30;

Қўрғонтепа тумани Ҳокимлик биноси олдига|16:00;

Шаҳрихон тумани Қора кўрпа МФЙ Ҳунармандлар маркази олдига|16:00.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
#live
Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган гала-концертга шаҳар-туманлардан келувчилар учун бепул автобуслар ташкил этилди. Айни дамда махсус транспортлар Бобур шаҳри томон йўл олди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X