Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар боғи реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди 

Сўнгги йилларда Андижон шаҳридаги Болалар боғи таъмирлашга муҳтож ҳолга келиб қолган эди. Бугун ушбу боғда реконструкция ишлари якунига етказилди. Ёритиш тизими ва йўлаклар янгиланиб, ҳовуз ва эски атракционлар замонавийсига алмаштирилди.
Янги ўриндиқлар ва қўшимча ўйингоҳлар пайдо бўлди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов очилиш маросимида қатнашиб, йиғилганларни янги боғ фойдаланишга топширилиши билан қутлади. Ушбу боғ халқимизга узоқ йиллар самарали хизмат кўрсатишини тилади. 

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Кулгуларингла дунёни бахтга тўлдир Болажон

Болажон - нақадар бахтли, маъсум, беғубор, шўхсан! Дунёлар сеники, олам сеники.

Болажон - кулгуларинг, қийқириқларинг борлиқни кўмсин! Бу ҳаётда сенингдек покиза, сендек соф мавжудот бормикан?

Болажон - подшо кўнглинг, шоҳлик ҳаётинг! Сени истагинг қонун. Ҳар неки сенинг биргина табассуминга армуғон.

Болажон - сен неъматларнинг аълоси, ҳадяларнинг буюгисан. Фаришталардек бу зулматнинг нури, ёғдусисан.

Болажон - сен яша, қувна, хайқир, ўйна. Етарки, сен хурсанд бўл.

Болажон - улғай, ўқи, илм ол! Дунёни яхшиликларга, яшилликларга айлантир!

Болажон - бахтли бўл. Ўзинг каби Дунёни бахтга тўлдир БОЛАЖОН!!!


Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X