Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш мақсадида Президентимиз томонидан "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури эълон қилинган эди. Дастур доирасида вилоят ҳокимлари зиммасига бир қатор вазифалар юклатилган.
Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманидаги тиббиёт бирлашмасида бўлиб турибди. Вилоят раҳбари қурилиш ишлар билан яқиндан танишиб, муассаса шифокор, ходимлари билан мулоқот қилмоқда.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Бой тарих, замонавий қиёфа, мамнун чеҳралар – меҳнаткаш ва бунёдкор андижонликлар ҳаётидан фоторепортаж
" - Хабарингиз бор, шу кунларда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари ижодий жамоаси Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Мақсадимиз, Андижон халқининг ўзига хос ҳаёти, меҳнаткаш инсонлари, табиати ва инфратузилмасини ўзида акс эттирган маълумотлар билан бўлишиш. Кун давомида вилоятнинг турли манзилларида бўлдик. Деҳқонлар билан суҳбатлашдик, маҳаллаларда бўлиб, иссиқхоналар, полиз экинлари, болалар боғчаси ҳамда «Ватанпарвар» боғига ташриф қилдик.
Дастлабки манзилимиз Андижон тумани Садда таги маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Ҳалол меҳнат қилиб, юртга ризқ улашаётган деҳқонлар бизни очиқ чеҳра ва самимийлик билан кутиб олишди. Ушбу маҳаллада 200 дан ортиқ оила аҳил ва иноқ истиқомат қилмоқда.
Эътиборимизни тортгани, ушбу ҳудуддаги ҳар бир оилада мўъжазгина иссиқхоналар ташкил этилган ва уларда помидор, бодринг каби полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда. Айрим инсонлар эса гулчилик, паррандачилик ҳамда асаларичиликни ҳам йўлга қўйган бўлиб, бунинг ортидан мўмайгина даромад топишмоқда. Ерга меҳр берган бу инсонларнинг рўзғори бут, турмуши фаровон."
Батафсил

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака тумани ҳокимилиги биносида мактаб директорлари, маҳалла ёшлар етакчилар ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
Унда вилоят раҳбари бу йил жами 763 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни 37946 нафар ўқувчи битирганлиги, шулардан 3000 нафар ўғил-қизлар муддатидан олдин олий таълим муассасаларига қабул қилинганлигини яна бир бор айтиб ўтди.
"Мактаб битирувчиларининг барчаси Олий таълимда ўқишни давом эттира оладими? Агар олий таълимга кира олмаса, нима билан шуғулланади? Олдимизда катта масъулиятли жараён турибди," - дейди вилоят раҳбари.
Шунингдек, ёшларни ёзги таътил вақтида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни турли йўналишлардаги тўгаракларга жалб этиш, маҳалларда спорт, кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш борасида барча масъулларга топшириқлар берди.