Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Андижонлик моҳир фортепианочилар аниқ бўлди

Айни кунларда ёш иқтидорларни аниқлаш, ёшларнинг маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида "Моҳир фортепианочи" танлови ўтказилмоқда. Танловнинг қуйи босқичларида андижонлик 13 435 нафар ёшлар иштирок этди.

Вилоят босқичида 48 нафар иқтидор эгалари ўзаро беллашдилар. Танлов якунида эса ҳакамлар ҳайъати томонидан энг моҳир фортепианочи деб эътироф этилган 6 нафар ёш республика босқичига йўл олди.

Танлов ғолиблари:

10-15 ёш тоифасида
Усмонова Лазиза - профессионал (Андижон шаҳар);
Усмонова Самира - ҳаваскор (Андижон шаҳар).

16-22 ёш тоифасида
Қосимова Моҳларой - префессионал (Андижон шаҳар);
Мўминов Шуҳратбек - ҳаваскор Балиқчи тумани.

23-30 ёш тоифасида
Усмоналиева Гавҳарой - профессионал (Марҳамат тумани);
Турсунов Улуғбек - ҳаваскор (Хўжаобод тумани).

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлик ҳудуд иқтисодиётининг мустаҳкамлиги асоси. Бугунги кунда Қўрғонтепа туманида ҳам кўплаб тадбиркорлик корхоналари фаолият олиб бормоқда. Улардан бири "Modern Sunday " масъулияти чекланган жамияти.

Лойиҳа қиймати 3 млн доллар бўлган ушбу корхона Туркия усулида йиғма уйлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Натижада 120 дан зиёд ҳудуд аҳолиси иш билан таъминланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бугунги кунда сувдан унумли ва режали фойдаланиш энг долзарб масалалар қаторига киради. Сув билан бирга электр энергияси ҳам тежалса, нур устига аъло нур. Ушбу сабабларга кўра вилоятимизнинг турли ҳудудларида бу каби масалаларга қуёш панеллари орқали ечим топилмоқда.

Масалан, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги Хўжаобод туманидаги 2-сонли мелиоратив қудуғига 35 кВт қувватга эга қуёш панели қўйилган бўлиб, 22 кВтлик насос юргизилади.

Насосга ўрнатилган фильтр ерости сувини тозалаб, ичимлик сувига айлантиради. 54 гектар экин майдони, 15 сотихдан бўлиб берилган жами 7 гектарлик майдон, 240 та аҳоли томорқалари шу қудуқ сувидан суғорилмоқда.

Қудуқдан сув олинмаган пайтда қуёш панелидан келаётган электр энергияси тармоққа узатилади. Ўтган йили 36 000 кВт электр энергияси тармоққа узатилган. Таққослайдиган бўлсак, бу 22 кВт қувватли ҳудди шундай насоснинг 3 ойлик энергия харажатларини қоплашга етади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги ишчи делегация Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида бир қатор ҳамкорлик келишувларига эришган эди.

Бугун вилоят раҳбари "Ипак йўли" эркин иқтисодий зонасида "ZHONGHUI GAOKE HOLDING GROUP" корхонаси вакиллари, инвесторлар билан учрашди.

Учрашувда тадбиркорларнинг Хўжаобод туманининг 100 гектар майдонида амалга ошириладиган лойиҳага 2 йил муддатда 300 млн. доллар инвестиция киритиш ҳамда Андижон тумани ва шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар қуриш масалалари яна бир бор муҳокама қилинди.

Ушбу музокаралар вилоят ҳокимининг жорий йилдаги Хитой Халқ Республикасига ташрифида эришилган келишувларнинг том маънода навбатдаги босқичи десак муболаға бўлмайди.  

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда бизнес форум бўлиб ўтди

Барча соҳаларда ривожланаётган ўзбек-қирғиз муносабатлари тадбиркорлик йўналишида ҳам кенг қулоч ёймоқда. Андижон шаҳрида ўтказилган Андижон-Қирғиз Республикаси бизнес форуми ҳам бу борадаги ишларнинг кенгроқ илдиз отишида муҳим қадам бўлди. Унда Андижон ҳамда Ўш вилоятида фаолият олиб борувчи элликдан зиёд тадбиркорлар қатнашди.

Мулоқот чоғида Андижон вилоятида хорижий сармоядорлар учун яратилган кенг имкониятлар ҳақида сўз бориб, эркин иқтисодий зоналар, солиқ ва божхона имтиёзлари, ривожланган инфратузилма ва энг муҳими – маҳаллий ҳокимият органларининг лойиҳаларни амалга оширишдаги фаол ҳамкорлиги, инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши тадбиркорлар учун муҳим омил эканлиги таъкидланди.

Форум давомида, икки томонлама лойиҳаларнинг истиқболлари, мавжуд имкониятлар ва янги йўналишлар муҳокама қилинди.

Тўқимачилик, тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш, агросаноат маҳсулотларини қайта ишлаш, логистика марказлари ташкил этиш, саноат ва савдони рақамлаштириш бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари катта экани қайд этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X