Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
#live
Хонобод шаҳри, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод туманлари фуқаролари учун ташкил қилинган қабул давомида бандлик, тиббий муолажа, ижтимоий ёрдам, тадбиркорлик ва бошқа долзарб масалалар бўйича мурожаатлар тингланмоқда.

Муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида мутасаддилар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, айрим масалалар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилмоқда.

Ўрганиш ҳамда вақт талаб қиладиган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Куни кеча Бобур шаҳрида республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларда аҳоли билан мулоқотлар ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, Халқ қабулхонаси, ташкилот раҳбарлари, республика ишчи гуруҳи вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни ишчи гуруҳ раҳбари- Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари П. Бобожонов олиб бориб, тасдиқланган режага мувофиқ жойларда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Асака туманининг Чек МФЙ ҳудудида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» массивида кўп қаватли уйлар қурилишининг навбатдаги босқичи давом этмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X