Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балиқчи тумани Зулфиқор МФЙда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда. Айни кунларда 10,5 км. масофага қувур тортилиб, 1 та сув қудуғи ишга туширилди. Ҳозирда мавжуд қудуқни реконструкция қилиш ишлари бажарилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
#live
Айни дамда Бобур шаҳрида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши ўтказилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Агротехник тадбирлар ҳамда янги технологиялар ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади

Пахтаобод туманида қишлоқ хўжалиги, хусусан, ғўза майдонларида биринчи комплекс ишловни сифатли ва тизимли амалга ошириш, ғалла, ипак қурти парвариши масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, жамоатчилик назорати кенгаши аъзолари, туман ҳокими, уларнинг тегишли ўринбосарлари, сув етказиб бериш хизмати раҳбарлари, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимлари масъуллари, фермерлар ва соҳага дахлдор идора раҳбарлари иштирок этди.

Шунингдек, тадбир давомида бугунги кунда аграр соҳага илм-фан ютуқлари ва инновацияларни жорий этиш катта самара бераётганлигини таъкидлаб, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини оширишда илғор тажрибаларни татбиқ этиш, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини қўллаш зарурлигига эътибор қаратилди.

Семинарда мазкур йўналишда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Саломатлик карвони Асакада давом этмоқда

Бугун Асака тумани Эргашобод МФЙда жойлашган 7 - сонли оилавий поликлиниканинг малакали мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда кардиолог, невролог, фтизиатр ва бошқа тор доирадаги мутахассислар аҳолини хонадонбай чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказди. Ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли 5-10 км йўл босмасдан ўз хонадонларида тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Шифокорлар томонидан бепул дори-дармонлар тарқатилиб, соғлом турмуш тарғиботи ва касалликлар профилактикаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X