Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Юқумли касалликларнинг 35-40 фоизи оддий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида юзага келаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан барча мактаб, боғча, техникум, олийгоҳ, поликлиника ва шифохоналарда “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади. Унга кўра:

- таълим ва тиббиёт ташкилотларидаги қўл ювиш жойлари санитар-гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланади,

- шароити оғир бўлган 126 та мактабда ҳожатхоналар бинони ичида жойлаштирилиб, янгидан қурилади, 6 мингдан зиёд боғчага гелиоколлектор олиб берилади;

- 4 минг 295 та ижтимоий муассасада сув баки ва цистерна ўрнатилади.

Ушбу мақсадлар учун шу йилнинг ўзида бюджетдан 780 миллиард сўм ажратилади.

Ҳар бир ижтимоий соҳа муассасаси тоза, озода бўлиши, унда одамлар учун қулай санитар-гигиена шароити яратилиши шартлиги қайд этилди.

“Тоза қўллар” дастурининг моҳияти, шахсий гигиена ҳақида катта тарғибот кампаниясини ташкил этиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳудудларда юқори технологик операцияларни ўтказиш имконияти бўлсада, беморлар ҳали ҳам Тошкентга келаётгани қайд этилди. Мисол учун, ўтган йили юрак ишемик касаллиги бор беморларга кўрсатилган коронарография ва стентлаш амалиётининг 80 фоизи Тошкентда бажарилган.

Жарроҳлик амалиёти талаб қилмайдиган юрак ишемик касаллиги бор беморларни ҳам пойтахтга келиши камаймаган.

Эски “ордер” тизимидан воз кечилиб, имтиёзли тоифадаги шахсларни “электрон йўлланма” орқали даволашга ўтилганига икки йил бўлди.

Лекин республика марказларининг бирортаси беморларнинг вилоят ёки туманда қолиб даволанишидан манфаатдор эмаслиги танқид қилинди. Сабаб – маблағнинг асосий қисми ҳалигача республика марказларига ажратилмоқда.

Шу муносабат билан республика марказларида бюджет ҳисобидан фақат юқори технологияли мураккаб амалиётлар ўтказилиши белгиланди. Туман ва вилоятда бемалол қилиш мумкин бўлган амалиётлар учун республика марказларига йўлланма берилмайди.

Мутасаддиларга республика, вилоят, туманга йўлланма бериладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Афсуски, юртимизда болалардаги онко-гематологик касалликларнинг ярмидан кўпи сўнгги босқичларда аниқланмоқда.

Шу боис, худди онкологияда бўлгани каби болалар саратонига қарши курашиш бўйича ҳам беш йиллик дастур қабул қилинади. Бунга камида 110 миллион доллар йўналтирилади.

Болалар онко-гематология маркази ҳузурида “Болалар саратони бўйича академик хаб” ташкил қилиниб, юқори малакали хорижий мутахассислар олиб келинади.

Марказий Осиёда ягона бўладиган ушбу академик хабда
минтақамиздаги шифокорлар болалар саратони касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш бўйича халқаро стандартлар асосида ўқитилади.

Шунингдек, жойлардаги болалар шифохоналарининг онко-гематология бўлимлари касалликни эрта босқичда аниқлайдиган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланади.

Бу ишларни ташкил қилиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда ҳар йили 600-700 миллион доллар маблағ самарадорлиги исботланмаган ва ўрганилмаган дориларга сарфланмоқда. Бундай дориларнинг импортдаги улуши 42 фоиз.

Ривожланган давлатлар далилларга асосланган тиббиётга таяниб, кенг миқёсда ўтказилган клиник тадқиқотлар орқали самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланган дорилардан фойдаланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига халқаро тан олинган манбаларда “самарасиз ёки самараси ўрганилмаган” деб топилган препаратларни клиник протоколлардан чиқаришни бошлаш топширилди.

Барча тиббиёт муассасалари, биринчи галда болалар шифохоналарида антибиотикларни асосли қўллаш бўйича комплекс ревизия ўтказилади ва протоколларга амал қилмаган ходимларга нисбатан чора кўрилади.

Бош прокуратурага рецептли дориларни ноқонуний сотганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш топширилди.

“Электрон рецепт” тизимини Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тўлиқ ишга тушириб, бутун республикага намуна қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги етти йилда тиббиёт олийгоҳларига қабул 4,5 баробар кўпайиб, йилига 25 минг нафар ёшлар ўқишга кирмоқда. Уларнинг 40 фоизи хусусий олийгоҳларда ўқимоқда.

Битирув имтиҳонини олийгоҳнинг ўзи олиши, билим ва кўникмаларни баҳоловчи шаффоф тизим йўқлиги оқибатида мутахассислар етарли билим ва амалий кўникмасиз меҳнат бозорига кириб келаётгани қайд этилди.

Эндиликда тиббиёт олийгоҳлари ва техникум битирувчиларининг замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштириши шаффоф тизим асосида алоҳида баҳоланади. Бу тизим ишлаётган врач ва ҳамшираларга ҳам татбиқ этилади.

Шу мақсадда Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади. Ушбу марказга халқаро тан олинган хорижий ташкилот жалб қилинади. Давлат ва хусусий клиникалар эса аккредитациядан ўтади.

Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш вазифаси давлат ва хусусий тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослашган марказлар ва вилоят муассасаларига берилади.

Мутасаддиларга шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича ягона малака талабларини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Дуал таълим тўлиқ жорий қилиш мумкин бўлган соҳа тиббиёт экани таъкидланди.

Лекин тиббиёт олийгоҳлари қошидаги бирорта клиника уларнинг балансида эмаслиги бунга тўсқинлик қилаётгани қайд этилди.

Мутасаддиларга Қорақалпоғистон, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳларига молиявий мустақиллик бериш, Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Урганч тиббиёт олийгоҳлари клиникасини ҳам уларнинг таркибий тузилмасига ўтказиш топширилди.

Олийгоҳларнинг тегишли кафедралари клиника бўлимларидаги даволаш ишларини бошқаради.

Тиббиёт олийгоҳлари ректорлари
ўз тизимидаги клиник базаси бўлган бошқа муассасаларни ҳам таъмирлаш-жиҳозлашга масъул бўлади.

Facebook|Instagram|X
Тиббиётни ривожлантириш бўйича йиғилишда айтилган катта ташаббусларнинг ижроси жойларда, энг аввало, бирламчи бўғинда сўзсиз таъминланиши шартлиги қайд этилди.

Ҳар бир вазир, ҳоким, депутат ва сенатор жойлардаги шароитни ўз кўзи билан кўрса, қолаверса, ўзи ва оила аъзолари ўз ҳудудидаги оилавий поликлиникага чиқиб, ҳудудий шифохонасида даволанса, бу ислоҳотларнинг тезроқ пастга тушишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Мутасадди раҳбарларга дори-дармон ишлаб чиқариш, олиб келиш, рецептли дориларни дорихонада сотиш, бу жараёнларни рақамлаштириш, тиббиёт тизимида маблағларни тўғри ишлатиш, рақамлаштириш ва суғуртани жорий этиш, коррупцияни йўқотиш, содда қилиб айтганда, одамларни рози қилиш бўйича ислоҳотлар ижроси устидан тўлиқ назорат ўрнатиш топширилди.

Ҳар бир поликлиника, шифохона, марказда одамларни тиббиётдан рози қилиш, қатъий интизом ўрнатиш ва маданият олиб кириш, бунинг ижросини мунтазам муҳокама қилиб, раҳбарларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш учун масъуллар белгиланди.

Йиғилиш давомида соҳа ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари ва қўйилган вазифалар ижросини ташкил этиш бўйича режалари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, бир неча кун олдин вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон туманидаги “Оқ олтин” маҳалла аҳли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Аҳоли томонидан қўйилган муаммолар навбати билан ечим топмоқда.

Ҳудудда маҳалла идораси, ҚВП биноси ҳамда мактаб битирувчилари учун тикувчилик цехи қурилди. Замонавий тарзда жиҳозланиб, фойдаланишга топширилди. Маросимда вилоят ҳокими иштирок этиб, йиғилганларга янги иншоотлар муборак бўлсин дея, тилаклар билдирди.

Тадбир сўнгида маҳалла аҳли учун хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев иштирокида катта гала концерт ташкил этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live
Бугун эрта тонгдан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда бажарилаётган ишлар билан танишмоқда.

Жумладан, вилоят раҳбари Андижон шаҳридаги "Болалар боғида" бўлди.  Боғда қилинаётган реконструкция ишлари билан ташиб, замонавий кўринишга олиб келиш, аҳоли учун яшил ҳудуд яратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов навбатда иқтидорли ўқувчилар учун қурилиши режалаштирилаётган мактаб биноси лойиҳалари билан танишмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расмий муносабат

Булоқбоши тумани Сарвонтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етганлиги натижасида маълум миқдорда сув сизиб чиққан.

Ушбу маълумот олиниши билан вилоят Норин-Қорадарё Ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.

Ҳозирда вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ҳолат бартараф этилмоқда. Барча керакли техника воситалари жалб қилиниб, жараён назоратга олинди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов Булоқбоши тумани Сарвонтепа маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди.

Тошқин натижасида зарар кўрган ҳудудларни қисқа муддатда таъмирлаб, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида кўплаб ишчи-кучи ва техникалар жалб қилинган.

Талофат кўрган хонадонлар аниқланиб, оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда Булоқбоши тумани Сарбонтепа маҳалласида юз берган сув тошқини тўлиқ бартараф этилди.

Ҳозирда, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов топшириғи билан талофат кўрган хонадонлар бирма-бир хатловдан ўтказилиб, келиб чиққан зарарлар аниқланмоқда. 

Шунингдек, тошқин натижасида зарар кўрган ҳудудлар, йўллар, хонадонлар қисқа муддатда таъмирланиб, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида барча ишчи-кучи ва техникалар сафарбар қилинган.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда Булоқбоши тумани Сарбонтепа маҳалласида йўллар шағалланиб аҳолига қулайликлар яратилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Айни дамда Сарбонтепа маҳалласида йўллар шағалланиб аҳолига қулайликлар яратилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
#live
Айни дамда талофат кўрган хонадон эгалари ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда келтирилган зарарларни ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X