Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
37.9K photos
4.3K videos
9 files
10.3K links
Download Telegram
#Live

Маданият қишлоғида асосий ҳамда ички йўллар асфальтланмоқда ва таъмирланмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижон вилояти ҳокимлигининг навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда вилоят ҳокимининг матбуот котиби Муслим Иброҳимов иштирок этмоқда.

Бугунги анжуман хотин-қизлар масалалари мавзуси бўйича ўтказилаётган бўлиб, унда вилоят ҳокими ўринбосари Гулнора Аҳмедова ОАВ вакилларига хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва “Аёллар дафтари” бўйича маълумот бермоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат раҳбарининг қарор ва фармонлари, белгилаб берилган вазифалар ижроси, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича ҳаракатлар самарадорлиги таҳлил қилинди.

Кўплаб натижалар бўйича бир нечта мутасаддиларга эътирозлар ва огоҳлантиришлар билдирилди.

Шунингдек, иқтисодий-ижтимоий иш жараёнлари, ёшлар масалалари, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш ҳаракатлари бўйича қўшимча вазифалар илгари сурилди.

Ушбу масалаларнинг амалга оширилиши бўйича матбуот хизмати саҳифаларида қўшимча ахборотлар ҳавола этиб борилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

“Йиғлама, қизим! Ўзингни кўрсатишдан асло қўрқма!”

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон туманидаги 7-мактаб битирувчилари билан учрашди.

Учрашув ўзига хос таассуротларга бой бўлди. Жумладан, йиғилганларга шеър ўқиб беришни истаган шижоатли ўқувчи қиз ҳаяжон сабаб бироз янглишликка йўл қўйди.

Аслида эса тенгдошлари олдида катта матонат кўрсатаётган ўқувчи қизни вилоят раҳбари қўллаб-қувватлади. Унга ҳар қандай инсон ҳам янглишиши мумкинлиги, бу ҳолга эътибор бермай, ўзини кўрсатишда, ватанни мадх этишда мана шундай давом этиши кераклигини таъкидлади.

Интилиши ва матонати учун ўқувчи қизга алоҳида ҳадялар топширилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Маданият қишлоғидаги 7 та МФЙ фаоллари учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда иш жараёнлари давом этмоқда.

Шаҳар озодалигини таъминловчи меҳнаткашлар тунги иш вазифасини бажармоқдалар.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Қўрғонтепа туманига келди.

Ҳозирда Қорасув шаҳридаги умумий ҳолат ва иш жараёнларини ўрганаётган вилоят раҳбари фуқаролар ва тадбиркорлар билан яқиндан мулоқот ўтказиб борди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Вилоят ҳокими Султонобод қишлоғида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Қўрғонтепа туманининг 2-сектор ҳудуди саналган ушбу қишлоқда 7 та МФЙ мавжуд.

“Соҳибқирон” маҳалласида фуқаролар ҳамда МФЙ расмийлари билан суҳбатлар бўлиб ўтди.

Саҳифа: @andpress
#Live

Йўл қоидаси - умр фойдаси

Айни дақиқаларда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан Андижон шаҳри бўйлаб назорат рейд тадбирлари бошланиш арафасида.

Барча ҳайдовчилар ва пиёдалардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини яна бир карра сўраб қоламиз!

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда маиший чиқиндиларни йиғиб олиш жараёнлари давом этмоқда. Шаҳар озодалигини таъминловчи меҳнаткашлар тунги иш вазифасини бажармоқдалар.

Шу ўринда, Андижон шаҳри аҳолиси хонадондаги чиқиндиларни кечки соат 20:00 дан - 00:00 гача қутиларга олиб чиқишлари мақсадга мувофиқ эканини маълум қиламиз.

Бу вақт оралиғида чиқинди дарҳол олиб кетилади. Куннинг бошқа пайтларида бу амалиёт нисбатан қийин кечади ва бир муддат уни тўлиқ олиб кетиш ноқулайлик туғдириши мумкин.

Шаҳар озодалигини таъминлашга ўз ҳиссангизни қўшишингизга ишонамиз!

Зеро бирор имкониятдан тўғри фойдаланиш - бу мажбуриятга эмас, тарбияга боғлиқ!

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига келди.

Ушбу марказда Германияда ишлаш истагида бўлган ўқувчиларга немис тилини ўргатиш йўлга қўйилган.

Вилоятимиз ҳокими устозлар ва ўқувчилар билан учрашиб, режалар бўйича фикр алмашди ва бир қанча муаммоларни ҳал этишга киришди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Вилояти ҳокими бошчилигидаги Андижон делегацияси Тожикистонда
••••••••••••
Давлатимиз раҳбари Тожикистон Республикасига ташриф буюрганидан хабарингиз бор. Мазкур ташриф доирасида вилоятимиз хокими бошчилигидаги Андижон делегация Тожикистон Республикасида бўлиб турибди.

Бизнес форумда иштирок этган Андижон вакиллари сутни кайта ишлаш ва чарм тайёрлаш йуналишидаги лойиҳалар бўйича жами 20 миллион долларлик келишувларга эришдилар.

Бундан ташкари, 100 миллион доллар қийматдаги экспорт шартномалари тузилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Тожикистондаги бозорда Андижон маҳсулотлари учун алоҳида дўконлар ажратилади
••••••••••••
Андижон делегацияси Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида янги барпо этилаётган курилиш материаллари бозори билан танишдилар.

Қўшни мамлакат вакиллари билан ҳамкорлик асосида ушбу бозорда Андижонда ишлаб чикарилаётган курилиш материаллари учун алоҳида савдо дўконлари ажратилиши буйича келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг ташрифи доирасида Андижон делегацияси Тожикистонда бўлиб турибди. Вилоят ҳокими бошчилигидаги Андижон делегацияси аввалроқ, жами 120 миллион долларлик келишувлар имзолаганди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Олтинкўлда йўллар таъмирланмоқда
••••••••••••
Айни дақиқаларда йўлсозлар томонидан транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида асфальт қопламасига сиртқи ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Автомобиль йўллари бош бошқармаси назорати остида Олтинкўл ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги 4Р-112 "Фарғона халқа йўли"да амалий иш жараёнлари бажарилмоқда.

Саҳифа: @andpress
#Live

Йўл қоидаси - умр фойдаси

Айни дақиқаларда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан Андижон шаҳри бўйлаб назорат рейд тадбирлари бошланиш арафасида.

Барча ҳайдовчилар ва пиёдалардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини яна бир карра сўраб қоламиз!

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда ЙҲХБ томонидан назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижон шаҳри йўлларида ёмғирдан сўнг йиғилиб қолган сувлар бартараф этилмоқда.

Вилоят “Сув таъминоти” МЧЖ ва ФВБ томонидан 4 та жойда ишлар якунлади. Ҳозирда қолган иккита жойда ҳаракатлар давом этмоқда.

Яқин бир соат ичида барча ҳудудларда ишлар якунланади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойлик инвесторлар билан учрашди.

Хитойлик ҳамкорлар соғлиқ учун зарарли ичимликлар ўрнини тўлдириши мумкин бўлган табиий услубдаги салқин ичимлик лойиҳасини таклиф этмоқдалар.

Ушбу лойиҳани вилоятимиздаги “Evita” заводи ҳамкорлигида амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, “Evita” заводи ишлаб чиқараётган сув софлиги ва табиийлик жиҳатидан дунёдаги энг яхши минерал сувлардан бири ҳисобланади. Яқин вақт ичида бу сифат кўрсаткичи дунё бозорларида ҳам ўз кўринишини беради.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда ФИФА вакиллари Андижонга келди. Ҳозирда “Универсал” спорт мажмуаси лойиҳаси билан танишилмоқда.

Футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатини Андижонда ўтказилиши бўйича барча якуний ҳулосалар бугун белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари топшириқларига асосан вилоят ҳокими бошчилигида Андижонда жаҳон чемпионатини қаршилашга катта тайёргарликлар кўрила бошлаган. ФИФА вакиллари шарт-шароитлар бўйича ижобий фикрларини билдириб ўтмоқдалар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ҳокимлигининг янги биносини қуриш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Янги Андижон ҳудудидаги янги бино қурилиши эртанги кундан бошланиши таклиф этилмоқда. Лойиҳа Хитойлик инвесторлар ҳамкорлигида амалга оширилади.

Президент топшириқларига асосан вилоят ҳокимлигининг аввалги биноси туризм соҳаси ва бошқа аҳолига қулайлик яратувчи савдо тармоқларида фойдаланишга йўналтирилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov