Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам смягчения воздействия глобальных экономических колебаний на сферы и отрасли страны.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Аввало, давлатимиз раҳбари глобал иқтисодий ҳолатга тўхталди.

Ҳозирги дунё аввалгидек эмас. Гап тариф ёки уларни миқдорида ҳам эмас. Узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб бораяпти.

Албатта, бу жараёнлар занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётини секинлашуви ва халқаро савдони камайишига олиб келиши мумкин
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Биргина юқори тарифлар оқибатида халқаро савдо ҳажми 3,5 триллион долларга қисқариб, дунёдаги инфляция даражаси 7,5-8 фоизга кўтарилиши ҳақида прогнозлар берилмоқда.

Уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорлари 10 триллион доллар йўқотгани биз учун қаттиқ “сигнал” бўлиши керак.

Энг катта хавф – пандемия даврида бўлгани каби дунё бўйлаб таъминот ва қиймат яратиш занжирларида узилишлар пайдо бўлишидадир.

Айниқса, бундай ҳолат жаҳон экспортида юқори улушга эга тўқимачилик, электротехника, автомобилсозлик, озиқ-овқат саноати каби “драйвер” тармоқларга катта зарба бериши мумкин
”,

- деди Президент.

Ўзига нисбатан энг катта импорт божлари қўйилган давлатлар эндиликда Ўзбекистон экспорт қилаётган йўналишларга ўзининг маҳсулоти билан кириш учун агрессив савдо сиёсатини юритиши мумкинлиги қайд этилди. Яъни, мамлакатимиз кириб борган ип-калава, мато, газлама, тайёр текстиль ва маиший техника бозорларида ҳам аёвсиз рақобат бўлади.

Facebook|Instagram|X
Гарвард университети таҳлилига кўра, ўтган беш йилда Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 25 поғона яхшиланиб, 105-ўриндан 80-ўринга кўтарилди.

Бугунги кунда 162 турдаги миллий маҳсулотларимиз “дунё бозорларида рақобат устунлигига эга” деб эътироф этилаяпти.

Натижада охирги йилларда экспорт 2,2 баробар ошди. Ташқи савдо айланмаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57 фоизга етди.

Бу – иқтисодиётимиз ташқи бозорларга қанчалик боғлиқ эканини кўрсатадиган жуда катта рақам”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
Такрор ва такрор айтаман – “ҳозирги дунёдаги вазият бизга таъсир қилмайди” деганлар жуда катта хато қилади. Бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил-дадил қадам ташлашимиз керак”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Лекин кўп раҳбарлар ҳали масаланинг жиддийлигини, 2 карра кўп ишлаш кераклигини билмаётгани, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудудларни биринчи раҳбарлари аниқ-аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан ўзи шахсан шуғулланиши шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бир ҳафта давомида мутасаддилар 3 мингдан зиёд тажрибали тадбиркорлар билан учрашди. Ишбилармонлар халқаро бозорлардаги тебранишларга мослашиш учун тезда ҳал қилиш керак бўлган янги-янги масалаларни қўймоқда. Вазирлар, ҳокимлар, банк ва тармоқ раҳбарларига саволлар кўп.

Айрим раҳбарлар тенденцияларни ўрганиб, хатарларни тўғри баҳолаб, тадбиркорларга йўл очиш ўрнига ўзлари тўсиқ бўлаётгани танқид қилинди.

Бундайларга нисбатан қаттиқ чора кўрилиши қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди.

25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди. Ҳозирда 13 мингга яқин турдаги товарнинг 6,5 минги мажбурий сертификатланади, бу эса таннархни оширади.

Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, қайси стандартни янгилаш, қайси бирини бекор қилиш, нима маҳсулотни мажбурий сертификация рўйхатидан чиқаришни ўйлаб кўрди? Афсуски, бунга ижобий жавоб йўқ”,

- дея қатъий эътироз билдирди Президент.

Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.

Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бугуннинг гапи

Шуҳратбек Абдураҳмонов:

"Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяман деган фуқароларимиз бўлса, фаолият олиб боришига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалалари бўлса, турли қийинчиликларга учраётган бўлса, 18 апрелдан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан эшитишга, қабул қилишга тайёрмиз. Керак бўлса ухламай қабул қиламиз! "

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Диққат эълон,

Ҳурматли тадбиркорлар ҳамда ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 март кунги “Республика ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-129-сонли қарорига мувофиқ, 2025-2026 йиллар давомида Андижон вилояти ҳудудида жами 763 та манзилда умумий қуввати 43,6 мВт бўлган микро ГЭСлар қурилиши белгиланган.

Эндиликда сиз ўз сармоянгизни вилоят ҳудудида қурилиши режалаштирилган микро ГЭСларни барпо этишга йўналтирган ҳолда даромад топишингиз мумкин.

Микро ГЭСлар қуйидаги шартларда тадбиркорлик субъектларига берилади:

1. Микро ГЭСларни тадбиркорлик субъектларига тайёр бизнес лойиҳаси сифатида сотиш микро ГЭСнинг баҳоланган қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш муддатлари камайиб бориш тартибида ўтказиладиган электрон онлайн аукцион савдоси натижалари асосида амалга оширилади.

2. Электрон онлайн аукцион савдоси шартларида микро ГЭСнинг баҳоланган қийматининг 30 фоизи олдиндан ҳақ сифатида тўланади, қолган 70 фоизини бўлиб-бўлиб тўлашнинг бошланғич муддати 60 ой этиб белгиланади.

3. Микро ГЭСни ягона электр энергетикаси тизимига улаш учун зарур бўладиган электр тармоқларини қуриш ва (ёки) реконструкция қилиш тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

4. Энергетика вазирлиги ажратилган ер участкалари лойиҳа ташаббускорларига микро ГЭСлар қуриш ва ишга тушириш учун 20 йил муддатга ижарага берилишини (кейинчалик узайтириш имконияти билан) таъминлайди.

Лойиҳа юзасидан батафсил маълумот олиш учун вилоят ҳокимлигида ташкил этилган доимий тартибда ишловчи вилоят штабига мурожаат қилишингиз мумкин.

Микро ГЭС (1 кВтдан 100 кВтгача) қуриш истагини билдирган тадбиркорлар ҳафтанинг шанба кунлари вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида ўтказиладиган “Тадбиркорлик куни”да ўзининг бизнес лойиҳаларини тақдим этишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: 93-007-77-71, 90-763-11-10

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз тармоқларига таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению мер, направленных на снижение негативного влияния глобальных экономических колебаний на отрасли нашей страны.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X