Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Санъат дунёдаги барча тилларга тилмочлик қилиш қудратига эга куч. Масалан, мусиқа ва ранг тасвир, инсон кўнглида ёрқинлик уйғотувчи барча ифодалар ҳаммага бирдай тушунарли бўлади.

Мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган юртдошларимиз айнан мана шу байрам кунида эъзоз ва ҳурматга сазовор бўлишади.

Бугун Андижонда сана муносабати билан юртимиз бўйлаб санъат ва маданият ходимлари жам бўлди. Тантанада соҳада фидокорона меҳнат қилаётган, қолаверса ушбу йўналишга ўз ҳиссасини қўшаётганларни рағбатлантириш мақсадида, республикамиздаги 60 нафарга яқин фидойиларга «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тантанали равишда тақдим этилди.

Шунингдек Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Халқаро Туркий Маданият Ташкилотининг (ТУРКСОЙ) "Олтин медали" билан  тақдирланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram