Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.18K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида 4355 га яқин саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, айни кунларда тўғридан-тўғри инвестициялар асосида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, йилдан-йилга чекка ҳудудларга ҳам инвестиция оқими фаол кириб келмоқда.

Жумладан, Жалақудуқ туманидаги SPZ-Bearings қўшма корхонасида ҳам қиймати 20 млн доллар бўлган лойиҳа асосида 100 турдан зиёд подшивник маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ёрдамчилари коррупцияга қарши

Андижон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида вилоятда фаолият олиб бораётган  барча ҳоким ёрдамчилари иштирокида  танқидий руҳдаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси раҳбарияти бошчилигида бошқарманинг шаҳар-туман бўлимлари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, корруппсияга қарши курашиш агентлиги, шунингдек, диний идоралар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишнинг кун тартибидаги асосий масала тизимдаги мавжуд муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, аҳолининг бандлигини таъминлашда манзилли ишлаш ва самарадорликни кучайтириш, шунингдек, ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини синчковлик билан таҳлил қилишга қаратилди.

Йиғилиш давомида берилган топшириқларни ўз вақтида бажармаслик, ҳудудидаги эҳтиёжманд оилалар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган 28 нафар ҳоким ёрдамчиларига ҳайфсан эълон қилинди. Шу билан бирга, меҳнатлар самараси таҳлил қилиниб, ижобий натижа кўрсатаётга ҳудудларга миннатдорчилик билдириб ўтилди ва уларнинг фаолияти намуна сифатида эътироф этилди. Тизимдаги ҳар бир раҳбар ва ходимдан шаффофлик, ҳалоллик ва фуқаролар билан ишлашда максимал эътиборли ёндашув талаб этилиши такроран таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш якунида ҳар бир ҳоким ёрдамчиси ўз ҳудудидаги эҳтиёжманд оилалар билан манзилли, амалий ва узлуксиз ишлаши зарурлиги, ҳисоботлар амалий натижаларга мос келиши ва ҳаётдаги ижобий ўзгаришлар устувор бўлиши зарурлиги айтиб ўтилди. Ҳар бир кўрсатилаётган ёрдам тури устидан самарали ва очиқ мониторинг тизими жорий этилиши билдириб ўтилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Бобур шаҳрида "Eco Save Aral 2025" оммавий югуриш марофони бўлиб ўтади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда Бобур шаҳрида "Eco Save Aral 2025" оммавий югуриш марофони давом этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оммавий югуриш марафонида ўн минг киши қатнашди

Бобур шаҳрида «Eco-Save Aral-2025 va Inson uchun» халқаро хайрия ва экологик оммавий югуриш марафони ташкил этилди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, югуриш спорт турини оммалаштириш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг турли қатламларини жисмоний фаолиятга жалб қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур марафонда вилоятидаги олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, имконияти чекланган шахслар ва 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли қатлами вакиллари иштирок этди. Ушбу тадбирда қарийб ўн мингга яқин иштирокчи қатнашди.

Марафон шартига кўра, белгиланган масофани биринчилардан бўлиб босиб ўтган турли ёшдаги эркак ва аёл иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
#Live
Айни дақиқаларда Халқ депутатлари Избоскан тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Элёрбек Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Аҳмадалиев Аброрбек Қосимжонович
Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди.


Аброр Аҳмадалиев 1988 йилда Избоскан туманида туғилган. 2012 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Андижон вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси 1-тоифали мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил хизмати бош мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибиятининг мудири,  Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият олиб борган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи  лавозимида фаолият юритаётган эди.  

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Ипак йўли" эркин иқтисодий саноат зонасида хорижлик инвесторлар билан учрашмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлик ҳудуд иқтисодиётининг мустаҳкамлиги асоси. Бугунги кунда Қўрғонтепа туманида ҳам кўплаб тадбиркорлик корхоналари фаолият олиб бормоқда. Улардан бири "Big life" МЖЧ.

Лойиҳа қиймати 3 млн доллар бўлган ушбу корхона спорт кийимларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Натижада 200 дан зиёд ҳудуд аҳолиси иш билан таъминланди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда Бобур шаҳрида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган, фаолият олиб боришида турли қийинчиликларга учраётган тадбиркорлар билан учрашиб, мулоқот қилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram