Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
#live

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишлилиги бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Гулчиликдан 300 миллион сўм даромад

Аёнки, Андижон мамлакатимиздаги ҳудуди энг кичик, аҳолиси эса энг зич яшайдиган вилоят ҳисобланади. Вилоят республика ҳудудининг 1 фоизини, аҳолиси эса қарийб 10 фоизини ташкил қилади. Шунинг учун ҳам Андижонда ернинг ҳар қаричидан оқилона фойдаланиш талаб этилади.

Жумладан, вилоятимизда томорқадан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топаётган омилкорлар кўп. Шаҳрихон тумани Янги маҳалласида яшовчи Дилмурод Аҳмедов улардан бири.

Бир неча йилдан буён гул савдоси билан шуғулланаётган омилкор томорқасида 12 сотихли иссиқхона ташкил этиб, 100дан зиёд гул турларини парваришлайди. Маҳсулотларни маҳаллий, вилоят ҳамда қўшни Республика бозорларига етказиб бериб, 300 миллион сўм даромад топмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулчилик билан шуғулланиб, уй қуряпмиз, машина оляпмиз, кам бўлганимиз йўқ. Бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиш ҳаракатидамиз - дейди, Дилмуроджон  Аҳмедов.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего повышения туристического потенциала регионов, а также ускорения инвестиционных проектов, реализуемых с иностранными партнерами.

Facebook|Instagram|X
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари дунё иқтисодиётида ҳозир фавқулодда вазият кузатилаётганини, уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорларида 10 триллион доллар маблағ йўқотилганини кўрсатиб ўтди.

“Бу тебранишлар бизга таъсир қилмайди, деб ўйлаганлар адашади. Ахир, бу маблағларни бир қисми бизга инвестиция, кредит, евробонд орқали кириб келиши мумкин эди-ку!”,

- деди Президент.

Бу шароитда барча ҳокимлар, иқтисодий комплекс ҳудудлар иқтисодиётини кунлик таҳлил қилиши, ишлаб чиқариш ҳажмлари, иш ўринлари ва экспортни сақлаб қолиш масалалари билан тизимли шуғулланиши кераклиги қайд этилди.

Иқтисодий комплекс масъулларига ҳар ҳафта тармоқма-тармоқ муаммоларни таҳлил қилиш ва янги таклифлар киритиш, туман ва вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида тадбиркорлар масалаларига ечим топиб бориш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги йилларда туризм экспорти 1,6 карра ошиб, 3,5 миллиард долларга етди. Бу соҳада 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Муҳими – ўтган йили хорижий сайёҳлар оқими илк бор 10 миллионлик маррадан ўтди.

Ҳудудларда туризм ва сервис инфратузилмаси жуда тез ривожланаётгани таъкидланди.

Хусусан, ўтган 8 йилда маҳаллий ва хорижий инвесторлар 6,5 миллиард доллар сармоя киритиб, 130 минг меҳмонхона ўрни яратди. Бу йили улар яна 30 мингга кўпаяди.

Паркентнинг “Олтин бел” чўққисида халқаро даражадаги янги тоғ-чанғи зонаси барпо этилаяпти. Франциянинг “Куршавель” тоғ-чанги курорти тоғли ҳудудларимизда Европа стандартига мос туризм масканларини ташкил қилишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Бой тарихий-маданий меросимиз, гўзал ва бетакрор табиатимиз сайёҳларни 2-3 карра оширишга етади”,

- деди Президент.

Туризмнинг иқтисодиётдаги улушини 7 фоизга, экспортни 10 миллиард долларга етказиш бўйича 2040 йилгача стратегия ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда кўпчилик ҳокимлар туризм қандай катта йўналиш эканини тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мавсум бошланганига бир ойдан ошгани билан капсулали уйлардан иборат маскан фақат Китобда очилгани қайд этилиб, қолган 35 та туман ва шаҳар ҳокими “мудраб” ўтиргани танқид қилинди.

Капсулали уйларни қуриш ва жиҳозлашга Туризм жамғармасидан 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди.

Сайёҳлар Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилиги қайд этилди.

Мутасаддиларга “туризм ҳалқаси”га кирган йўлларни таъмирлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, ишларни бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Туризм қишлоқларини ташкил қилиш бўйича 3 йил олдин бошланган иш яхши самара бераётгани эътироф этилди.

Леки, Тошкент вилоятида Корея тажрибаси асосида туризм қишлоғи қилиш ташаббуси қоғозда қолиб кетгани, Қашқадарё ва Жиззахда атиги 1 тадан туризм қишлоғи очилгани кўрсатиб ўтилди. Навоий ва Сирдарёда ҳунармандчилик, Жиззах ва Фарғонада гастрономик туризм марказлари мавжуд эмас.

Шунингдек, Жиззах ва Сурхондарёда туризм экспорти 65 миллион долларга, Сирдарёда эса 30 миллион долларга бормайди.

Бирорта чегара пунктида юртимиз туризм салоҳиятини кўрсатадиган “туризм бурчаги” ташкил этилмагани танқид қилинди.

"Аҳолимиз ўртасида тоғли ҳудудларга пиёда чиқиш (трекинг) оммалашмоқда. Лекин, турфирмалар бундай сайёҳлик маршрутига рухсат олишга 2-3 ой сарфлаяпти",

- деди Президент.

Мутасаддиларга рухсатномани Ягона интерактив портал орқали 10 кунда беришни жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз замонавий туризм маршрутларини ташкил этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Туризм қўмитаси ҳокимликлар билан биргаликда 36 та туман ва шаҳарни этно, гастрономик, тиббий, экстремал, маданий-тарихий, зиёрат, қишки ва агротуризм асосида ривожлантириш бўйича катта дастур тасдиқлайди.

Масалан, Сариосиё тумани ҳудудининг асосий қисми тоғлардан иборат бўлиб, қишки туризм учун катта салоҳият мавжуд. Бу ерда дор йўли, меҳмонхона ва савдо-сервис хизматлари соҳасида 200 миллион долларлик лойиҳалар қилса бўлади.

Яна бир мисол, Чортоқ ўзининг шифобахш сувлари билан машҳур бўлса-да, туман ҳокими янги лойиҳа қилиш уёқда турсин, бор санаторияларга ҳам хорижий сайёҳ олиб кела олмаяпти.

Ёки, Мўйноқда ҳар йили ўтадиган “Стихия” мусиқа фестивалига келган сайёҳларни кўпроқ олиб қолиш учун янги ташаббуслар керак.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 36 та туман ва шаҳар бўйича мастер режалар ишлаб чиқишни тезлатиб, лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Хорижий туристлар сонини ошириш масаласи кўриб чиқилар экан, “BBC”, “Euronews” каби нуфузли платформаларда, яна 20 дан ортиқ халқаро кўргазмаларда туризм кенг тарғибот қилинаётгани таъкидланди.

Бу борада элчиларимиз иштирокида бошқа давлатларда ҳам тарғибот ишларини фаоллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Хитойнинг энг олис провинциялари, Гонконгдан ҳам сайёҳлар келишни бошлади. Ёки, Польшага авиақатновлар йўлга қўйилгани учун ушбу мамлакатдан сайёҳлар 7 карра ошди, бутун Шарқий Европадан турист олиб келиш имкони пайдо бўлди.

Францияга ташрифда 14 та янги замонавий “Airbus” самолётини харид қилиш, яна 5 тасини ижарага олишга келишилди, “Boeing” компанияси билан 12 та самолёт олиб келиш бўйича музокара бошланди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга бу имкониятдан унумли фойдаланиб, қаерга нечта рейс қўйиш ва қанча сайёҳ олиб келишни ҳозирдан ҳисоб-китоб қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X