Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Ўтган йили Мўғулистон билан туризм бўйича катта келишувга эришилгани ҳисобига сайёҳлар 100-200 нафардан 4 мингга ошди.

Кўрфаз давлатларида доимий саёҳат қиладиган 3 миллион аҳоли бор. Лекин уларнинг кўпи Озарбайжон, Грузия, Албания, Хорватия каби визасиз режим бўлган мамлакатларга бораяпти.

"Тўғри, бу давлатларга 10 кунлик визасиз режим жорий қилинган. Лекин, бу муддат 30 кунга узайтирилса, сайёҳлар 5-6 карра кўпаяди. Бундан ташқари, Ҳиндистон, Покистон, Миср ва Эронлик сайёҳларга виза беришни енгиллаштириш мумкин",

- деди давлатимиз раҳбари.

Россия ва Хитойнинг ҳудудлари билан манзилли ишлаш йўлга қўйилгани учун инвестиция ва сайёҳлар оқими кескин ошди. Энди бу тажрибани кенгайтириб, Япония, Корея ва Европа давлатлари билан ҳам ташкил қилиш топширилди.

Миллий туризм ягона платформасини ишга туширишни тезлаштириш, унда чипта олиш ва электрон виза бериш имкониятларини яратиш вазифаси қўйилди.

Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” дастури орқали 100 минг зиёратчини жалб қилиш бўйича ишлар бошланган. Мутасаддиларга Куала-Лумпур ва Жакартадан Самарқанд, Бухоро орқали Жидда шаҳрига рейс қўйиш бўйича музокараларни жадаллаштириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етди (2017 йилда 5 миллионта эди).

Лекин ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.

Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади.

Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Тўрт йилда маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга бюджетдан 385 миллиард сўм берилди. Шунга қарамасдан, ҳозирда яна 485 та объект таъмирталаб аҳволда.

"Фақат бюджетга қараб қолмасдан, бу ишларга хусусий секторни кенг жалб қилса бўлади-ку!",

- деди Президент.

Ижарага бериш мумкин бўлган 2 мингта маданий мерос объектидан атиги 325 таси тадбиркорларга берилгани танқид қилинди. Мутасаддиларга шу йилнинг ўзида 400 та объектни тадбиркорларга ижарага бериш топширилди.

Туризм объектларига кунига минглаб одам киргани билан, тушумлар рақамлашмагани учун тизим шаффоф эмаслиги қайд этилди. Ваҳоланки, очиқ тизим қилиб, тушумни ўзидан таъмирлаш ишларини бажариш мумкин. Шу муносабат билан барча объектларда кириб-чиқишни автоматик ҳисобга оладиган мослама ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.

Республиканинг барча тарихий обидаларига кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиниши белгиланди.

Бу йил маданий мерос объектлари реставрациясига камида 4 миллион доллар грант жалб қилинади.

Facebook|Instagram|X
Буюк ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум коридори ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганига бир йилдан ошди. Бу ерда 31 та маданий мерос объекти бор: Ўзбекистонда 15 та, Тожикистонда 9 та, Туркманистонда 7 та.

Лекин соҳа мутасаддиларида ҳам, ҳокимларда ҳам 3 та давлатдан ўтган бу тарихий йўналиш салоҳиятидан фойдаланиш бўйича бирорта таклиф йўқ. Масъулларга бу йўналишда янги туризм маршрутини ишлаб чиқиб, кенг тарғиб қилиш топширилди.

"Туризмда олий таълимни 4 йилдан 3 йилга камайтириб, дуал тизимга ўтказдик. Нима учун? Ёшлар кўпроқ амалий билим олиб, тажриба орттириши керак",

- деди Президент.

Масалан, Тошкентдаги Сингапур менежмент институти олийгоҳ ҳудудида 10 қаватли меҳмонхона туризм кластери ташкил қилмоқда. Йилига 200 нафар талаба, 300 нафар ўқитувчи меҳмонхона бошқаруви, маркетинг каби йўналишда амалиёт ўташ ва малака ошириш имконига эга бўлади.

Дуал таълим бўйича ҳудудларда ҳам яхши тажрибаларни кўпайтириш, жорий йилда 500 нафар талабани туризм бўйича амалиёт ўташ ва ишлашга юбориш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Умуман, йиғилишда айтилган имкониятларни ишга солиб, жорий йилда туризм соҳасида:

- хориждан 15 миллион турист жалб қилиш ва экспортни 4 миллиард долларга етказиш;

- 635 та меҳмонхона ва меҳмон уйларини ишга тушириш, 50 мингта янги иш ўрни яратиш;

- қўшимча 375 та туроператор фаолиятини йўлга қўйиш;

- Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Тошкент вилоятида 1 тадан, Қашқадарёда – 2 та ва Бухорода – 3 та туризм қишлоғини ташкил қилиш устувор вазифалар этиб белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Кун тартибидаги иккинчи масала – хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари кўриб чиқилди.

Жорий йилда Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия, Кувайт ва Францияга ташрифларда 39 миллиард долларлик 178 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди.

Ўтган ҳафта Самарқандда Европа Иттифоқи Марказий Осиёга 12 миллиард евро ажратишини маълум қилди.

Шуларни ҳисобга олиб, 2025 йилда:

42 миллиард долларлик хорижий инвестицияни таъминлаш, шу жумладан хорижий молия институтлари иштирокида 5,3 миллиард долларлик ишларни бажариш;

- 81 та йирик лойиҳани ишга тушириш, 8 мингдан ортиқ ўрта ва кичик лойиҳани амалга ошириш;

- донор ташкилотлар билан фаол ишлаб, 2 миллиард доллар грант олиб келиш;

- банклар билан 6 миллиард доллар ресурс жалб қилиш асосий мақсад бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизга 8 миллиард 600 миллион доллар инвестиция келди.

Лекин кўп вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар “инвестиция ўзи бўлаверади”, деган фикр билан юрибди, дунёқарашини ҳалигача ўзгартирмаган”,

- деди Президент.

Ўтган ҳафта соҳадаги муаммолар танқидий муҳокама қилиниб, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарларига “ҳайфсан” берилган, Каттақўрғон, Навоий, Янгийўл, Жиззах шаҳарлари, Янгиобод, Мирзаобод, Бўка ва Нукус туманлари ҳокимлари огоҳлантирилган.

Пул тикаман деган тайёр инвесторларни масаласини тез-тез ҳал қилиш ўрнига, кўп раҳбарлар бюрократия қилгани учун, сармоядорлар кетиб қолаяпти”,

- дея қатъий эътироз билдирди давлатимиз раҳбари.

Ҳар бир ҳудуд ва тармоқ кесимида масъул раҳбарлар фаолиятига баҳо берилиши ва хулоса қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йили айрим мамлакатлардан инвестициялар камайгани, бу йилда қатор етакчи давлатлар инвесторлари билан лойиҳа қилинмагани кўрсатиб ўтилди.

Хитой, Россия ва Малайзия билан ҳокимлар ва инвесторларни бир-бирига боғлаш тажрибаси қолган мамлакатлардаги элчихоналаримизда ҳам йўлга қўйилиши зарурлиги қайд этилди.

Ўтган ойда Лондонда “Ўзбекистон инвесторлари куни” ташкил этилгани натижасида 2,77 миллиард доллар жалб қилиш бўйича келишувга эришилди. Бундай тадбирларни Нью-Йорк, Сингапур, Гонконг, Дубай, Шанхай, Токио, Истанбул каби мегаполисларда ҳам ўтказиш топширилди.

Хусусийлаштириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда. Бунда 15 та йирик давлат корхонаси евробонд чиқариб, IPOга қўйилади, 49 та корхонадаги давлат улуши халқаро бозорда сотилади.

Бу ўз-ўзидан бўлмайди. Инвестор келади, деб ўтирмасдан, элчилар учрашув ташкил этиши, вазирлар ва ҳокимлар бориб тақдимот қилиши керак. Шунда натижа бўлади”,

- деди Президент.

Шу ойда Жиззахда, июнь ойида эса Тошкент шаҳрида халқаро инвестиция форумлари ўтказилади. Вазирлар ва ҳокимларга ҳозирдан пухта тайёрланиб, инвесторларга таклиф қилиш учун лойиҳалар портфелини шакллантириш топширилди. Бундай форумларни йил давомида барча ҳудудларда ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Халқаро молия институтлари билан ишлашнинг янги тизими туфайли йил бошидан 706 миллион долларлик ишлар бажарилди.

Иссиқлик станциялари, ҳудудий электр тармоқлари, автойўллар, қишлоқ хўжалиги, темир йўлларда ишлар анча олдинга силжиди. Узоқ муддат тўхтаб ётган жами қиймати 2,9 миллиард долларлик 22 та лойиҳа юриб кетди”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Шу билан бирга, баъзи лойиҳаларга тасдиқланганидан кейин ҳам ҳокимликлар томонидан ўзгартиришлар киритилаётгани уларнинг ишга туширилишини кечиктирмоқда.

Бундан кейин тайёр лойиҳага ўзгартириш киритиш фақат ҳукумат доирасида кўриб чиқилиши белгиланди. Қўшимча ишлар лойиҳа тугагандан кейин иқтисод бўлган маблағ ҳисобидан қилинади.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирда сув иншоотлари ва уларнинг ерлари турли идоралар балансида турибди. Шунингдек, 2019 йилда тугатилган “Сувсоз” балансида 2 минг 800 та объект қолиб кетган. Яна 9 мингта объектнинг кадастри йўқ.

Оқибатда бундай объектлар бўйича лойиҳа қилиш ва қурилишни бошлаш чўзилмоқда. Мутасаддиларга барча сув ва канализация объектлари ҳужжатларини тартибга келтириб, объектларни “Сувтаъминот”га оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш топширилди.

Ҳозирда халқаро молия ташкилотлари билан энергетика, транспорт, аграр, коммунал ва ижтимоий соҳаларда 20 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Вазирлар, вилоят ҳокимлари жорий йил якунигача 4,5 миллиард долларлик ишларни сўзсиз бажариши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Лойиҳани асоссиз чўзиб, ортиқча фоиз тўланишига йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Бош прокуратурага бу борада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Халқаро молия ташкилотлари ҳам ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб, жойларга чиққан ҳолда лойиҳаларни тезлатиш бўйича ҳокимлар билан фаол ишлаяпти.

Январь-март ойларида Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Франция ривожланиш агентлиги, Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги вакиллари Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёга бориб, 200 га яқин тадбиркор билан ишлади.

Қисқа вақт ичида 1,5 миллиард долларлик лойиҳаларни молиялаштиришга келишилди
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддиларга ҳар бир лойиҳани якунига етказиш кераклиги ҳақида огоҳлантирилди.

Умуман, бу амалиётни тизимга айлантириб, яна камида 3 миллиард долларлик шундай лойиҳаларни бошқа ҳудудларда ҳам қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Банклар биринчи чоракда хориждан 1,2 миллиард доллар ресурс жалб қилди. Бунинг ярмидан кўпи 4 та банкка тўғри келмоқда. Қолган банклар ҳам бу борадаги ишини фаоллаштириши муҳим экани таъкидланди.

Андижон, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида тадбиркорлар билан фаол ишлангани учун ушбу маблағларнинг кўпи шу ҳудуддаги лойиҳаларга тўғри келаяпти.

Нима учун қолган ҳокимлар сифатли лойиҳа қилиб, тайёр пулни ишлатмайди?”,

- дея савол қўйди Президент.

Эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади. Ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади.

Давлатимиз раҳбари йиғилишни якунлар экан, барча мутасаддиларни яна бир бор огоҳлантирди.

Ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, қўйилган катта марраларга мос равишда ишни ташкил қилиш керак,

- деди Президентимиз.

Йиғилиш давомида туризм соҳасида намунали фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилинди, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат қилган кам бўлмайди - дейди, чорвадор Муҳаммаджон Бекмирзаев.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Ҳозирда мамлакатимизда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Вилоят аҳолиси йилдан-йилга кўпаймоқда. Одамларнинг талаби ҳам, тадбиркорликка қизиқиши ҳам кундан-кунга ошаяпти.

Шу билан бирга чорвачиликда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяётган ҳамюртларимиз талайгина.

Жумладан, Шаҳрихон туманининг Янги маҳалласида истиқомат қилувчи Муҳаммаджон Бекмирзаев оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиб, хонадонида бўрдоқига 30 бош қорамол парвариш қилмоқда.

Йилига 8-10 тоннагача маҳаллий бозор ва истеъмолчиларга сифатли гўшт маҳсулотларини етказиб бериб, даромад топмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

  Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда  Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан вилоятда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, аҳолига вилоятимизнинг ишлаб чиқариш потенциалини намойиш этиш мақсадида жорий йилнинг 11-21 апрель кунлари Олтинкўл туманидаги янги ташкил этилган “Андижон мебель маркази” 2-блогида “Андижон маҳсулотлари” савдо ва кўргазма ярмаркаси ўтказилади.

Ушбу кўргазмали савдо ярмаркасида қишлоқ ҳўжалиги, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат саноати, чармсаноат, тўқимачилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида Андижон вилоятида фаолият юритаётган мулкчилик шаклидан қатъий назар ишлаб чиқарувчилар, деҳқон ва фермерлар, ҳунарманд усталар, ихтирочилар, инновацион ишланмалар яратганлар ҳамда бошқа соҳа вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Мазкур ярмаркада энг сифатли, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари билан намунали тарзда иштирок этган тадбиркорлар вилоят ҳокимининг махсус совғалари билан тақдирланади.

 
Ўз маҳсулотлари билан иштирок этиш истагини билдирган ишлаб чиқарувчи тадбиркор ва ишбилармонлар қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланишлари мумкин.
  Мурожаат учун телефонлар:
  +998 91 171-00-77; +998 91 476-03-33; +998 93 007-77-71.


Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram