Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
"Талабалар шоуси" Андижонда

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида ўтказилаётган “Ташаббусимиз, иқтидоримиз, куч қудратимиз – Ватан учун!” шиори остидаги “Талабалар шоуси”нинг навбатдаги манзили Андижон шаҳридаги "Эcо парк" бўлди.

Тадбир вилоятимиздаги олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда олийгоҳлар раҳбарияти вакилларига муддатли ҳарбий хизматини ўтаб келган талабаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг контракт суммасини 35 % Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи томонидан тўлаш учун ваучерлар тақдим этилди

Тадбирни навбатдаги қисмида вилоятни кўзга кўринган санъат вакиллари ҳамда олий таълим муассасалари талабаларидан иборат фаол ёшлар томонидан концерт дастури ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига мувофиқ вилоятда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш белгиланган.

Жорий йилнинг 22-24 май кунлари сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси бош маслаҳатчилари А.Турдиев, Э.Абдукабировлар вилоятимизга ташриф буюришиб, Андижон шахри, Андижон, Олтинкўл, Асака, Марҳамат туманларидаги "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зона"ларида ёш тадбиркорлар томонидан олиб борилаётган ишлар ва уларга яратиб берилган шароитлар билан танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҚЎШНИЧИЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА...

Сўнгги йилларда қўшни давлатлар ўртасида ҳамдўстлик алоқалари мустаҳкамланиб, давлатлар ўртасидаги мавжуд бўлган ўтказув назорат пунктларида хизмат кўрсатиш муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан 2023-2025 йилларда Андижон вилоятидаги 5 та “Хонобод”, “Қорасув”, “Мингтепа”, “Кесканёр” ва “Пушмон” чегара ўтказиш пунктларининг бино-иншоотларини қуриш ҳамда мукаммал таъмирлаш вазифаси юклатилган.

Мазкур қарорга асосан 2023 йилда 2 та “Хонобод” ва “Мингтепа” чегара ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш ва янги қуриш ишларини бошлаш белгиланган.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида ушбу чегара ҳудудларида қурилиш ишларини бошлаш юзасидан масъуллар билан йиғилиш ўтказилди ва иш жараёнлари бошлаб юборилди.

Мазкур чегара ўтказиш пунктларида қурилиш ишларини 2023 йил сентябрь ойига қадар якунлаш белгиланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok