Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
"20 МИНГ ТАДБИРКОР - 500 МИНГ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС" ДАСТУРИ БОРАСИДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда тадбиркорликка алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Бу борада давлатимиз раҳбари алоҳида дастурлар орқали тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидан бормоқда.

"20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури ҳам ана шулар сирасига киради.

Ушбу дастурга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Президентимиз тадбиркорларга шароит яратиб, улар билан манфаатли ҳамкорлик қилиш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, малакали мутахассис тайёрлаш бўйича топшириқлар берган эди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бугун Пахтаобод туман ҳокими Азизбек Латифжонов ва туман прокурори Нодирбек Маматазизовлар тумандаги кўзга кўринган, ташаббускор ва салоҳиятли тадбиркорлар билан учрашди.

Туман раҳбари ушбу дастурда тадбиркорларга имкониятлар яратиб бериш орқали ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва шу йўл билан камбағалликни қисқартириш ҳамда бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш борасида тушунчалар берди. 

Ўз навбатида тадбиркорлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари ва ташаббуслари билан ўртоқлашдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хўжаобод туманида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури ижроси амалда.

Давлатимиз раҳбарининг "20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш юзасидан ўтказган йиғилишида тадбиркорга шароит яратиб, улар билан манфаатли ҳамкорлик қилиш. Бу орқали ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳам малакали мутахассис тайёрлаш бўйича қатор топшириқлар белгилаб берилган эди.

Ушбу дастурни амалга ошириш механизмларини шакиллантириш мақсадида бугун Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров, сектор рахбарлари билан биргаликда

Тумандаги йирик, ташаббускор ва салоҳиятли тадбиркорларга “Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш юзасидан учрашув ўтқазди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунар ўргатиш - устувор вазифа

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Юртимизда "20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури ташкил этилмоқда. Бу бўйича вилоятимиз раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳлар тузиб олинган. Ушбу дастур доирасида Қўрғонтепа туманида учрашув ва суҳбатлар ўтказилиши бошланди.

Дардоқ қишлоғида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда сектор раҳбарлари вакиллари иштирокида тадбиркорлар ва ишсиз бўлган фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу дастур ишcиз бўлган фуқароларни иш билан таъминлашни ва мутахассиcлар етиштиришни бош мақсад сифатида билади. Бунда ҳамкор тарзда фуқароларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга қатор имтиёзлар эшиги очилади.

Булар ҳақида туман раҳбарлари батафсил ва аниқ маълумотларни билдириб ўтдилар. Шунингдек, тадбиркорлар ўзларининг фикрларини ўртоқлашдилар. Дастур бўйича амалий ҳаракатлар давом этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили амалда. Хонобод шаҳри.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Диққат эълон!

Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокимининг қабули ҳар ойнинг охирги шанба кунига белгиланган.

Эртанги қабул жараёнлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтади.

Мазкур қабул жараёнлари вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари, котибият ва гуруҳ раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимлари иштирокида ўтказилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Илмни қадрланг, илмга интилинг» шиори остидаги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эртага Андижонда "Мен ғолибман" югуриш марафони старт олади!

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган марафонда вилоятимизни 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролари қатнашиши мумкин.

📌Марафон 27 май куни соат 9:00 да Андижон шаҳрининг 📍Камолот кўчасида бўлиб ўтади.

🥇Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Биз Сизларни кутамиз!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok