Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги стол тенниси мусобақаларининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Унда 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифасида мусобақаларнинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 96 нафар йигит-қизлар иштирок этдилар.

Вилоят босқичи якунларига кўра 1-2-3-ўринни эгаллаган 18 нафар иштирокчи мос равишда А, Б, С лигаларда мусобақаларнинг республика босқичида қатнашиш учун йўлланмага эга бўлдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Марҳамат туманида "20 минг тадбиркор-500 минг малакали мутахассис" дастури ижроси амалда

Давлатимиз раҳбарининг "20 минг тадбиркор-500 минг малакали мутахассис" дастурини амалга ошириш юзасидан ўтказилган йиғилишида тадбиркорга шароит яратиб, улар билан манфаатли ҳамкорлик қилиш ва бу орқали ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳам малакали мутахассис тайёрлаш бўйича қатор топшириқлар белгилаб берган эди.

Ушбу дастурни амалга ошириш механизмларини шакллантириш мақсадида бугун Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев, сектор раҳбарлари билан биргаликда тумандаги йирик, ташаббускор ва салоҳиятли тадбиркорларга "Ижтимоий ҳимоя реэстри" га киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш юзасидан учрашув ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Пахтаобод туман ҳокимлиги мажлислар залида маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ҳоким ёрдамчиларининг кундалик иш фаолиятлари кўриб чиқилди, улар томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди.

Хусусан, тадбиркорлик йўналишида фуқароларга берилган имтиёзли кредитларнинг қайтарилиш масалалари кўриб чиқилиб, бу борада муддати ўтган қарздорликларни қайтариш бўйича Мажбурий ижро бюроси масъуллари томонидан ҳамкорликда олиб борилиши лозим бўлган ишлар ҳақида ҳоким ёрдамчиларига тушунчалар берилди.

Йиғилишда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Тўланов ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Расуловлар қатнашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok