Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Бугун Бўстон туманининг "Обод" маҳалласида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд фуқаролар учун муборак Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди.

Шунингдек ушбу ифторликда туман ҳокими С.Носирова, сектор рахбарлари, туман бош имом хатиби ҳамроҳлигида иштирок этиб, барчани муборак Рамазон ойи билан самимий қутлаб, ушбу муборак ой барчага хайрли ва баракотли бўлишини тиладилар.

Бўстон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Live

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов шаҳримиздаги умумтаълим мактабларида олиб борилаётган курилиш таъмирлаш ишлари билан якиндан танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашиб, ўқувчи ва педагоглар учун шароитларни янада яхшилаш борасида очиқ мулоқот ўтказди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази қошида ташкил этилган “Ҳоким спорт мактаби”да бўлиб, ёшлар учун яратилаётган шароитлар билан атрфолича танишди.

Мазкур даргоҳда умумий лойиҳа қиймати 16 миллиард сўмни ташкил этган таъмирлаш, қурилиш ишлари амалга оширилди.

Маъмурият биноси, ўқув хоналари, тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, хоналар ақлли доска, замонавий компьютерлар билан жихозланди.

Сузиш хавзаси ва спорт монежи ҳам ёшлар ихтиёрига топширилди.

Жараёнда вилоят раҳбари ёшлар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг Жаҳон спорт ареналарида юртимиз байроғини юқори кўтаришлари учун барча шароитлар яратилишини билдирди.

Шунингдек, устоз-мураббий ва педагогларга спортчи ёшларнинг жисмоний, руҳий ҳамда илмий салоҳиятини юксалтириш энг муҳим масалалардан эканлиги хусусидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 1 февраль куни Андижон вилоятига ташрифи доирасида Андижон тумани адирликларида барпо этилаётган Янги Андижон шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича ўтказган йиғилишда мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли сонининг ўсиши билан электр истеъмоли ортиб бораётганлиги, юзага келган муаммони бартараф этиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, қуёш, шамолдан электр энергияси олишга қаратилган лойиҳаларни ҳамда гидроэлектр станцияларни ишга тушириш бўйича топшириқлар берган эди.

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яшил макон акцияси доирасида Балиқчи тумани маҳаллаларида минг тупдан кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok