Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Хабарингиз бор, вилоят ҳокими ташабуси билан 15-мартдан 15-апрелгача вилоятимизда “Маданият ва ёшлар ойлиги” эълон қилинди.

Ушбу ойлик доирасида давлат ташкилотлари ходимлари ва аҳоли учун мароқли маданий ҳордиқ чиқариш ва маънавий озуқа олишларини таъминлаш мақсадида туркум тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида ўқувчиларга таълим ва тарбия бериб келаётган 100 дан зиёд устоз-педагоглар мактаб раҳбарияти бошчилигида шаҳримиздаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги драмма театрида саҳналаштирилган “Давлат болалари” номли спектакл намойишида иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Референдум кундалиги: Референдумда кимлар иштирок этиши мумкин ёки кимлар бундан мустасно?

📍https://uza.uz/posts/466197

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Олтинкўл туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан олға сурилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси дастури доирасида маҳалла, кўча ва хонадонларни кўкаламзолаштириш ҳамда кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон шаҳрининг «Озодлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ифторлик ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Халқимизга равон йўл қуриб бериш, ёз ва қиш мавсумларида айнан йўлларда дуч келинадиган қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида вилоятимиз ҳудудларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Президентимиз томонидан 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ички йўллар босқичма-босқич таъмирланиб, асфальт қопламаси ётқизилаётгани эса аҳолига катта қулайлик яратмоқда.

Йўлларни ободонлаштириш борасида Шаҳрихон туманида ҳам мазкур қарор ижроси юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан шу кеча-кундузда «Янги» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли кўчалар асфальтланиб, обод манзиллар сари элтувчи файзли гўшаларга айланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
❗️Табиат ресурслари вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси 1 апрель — "Халқаро қушлар куни" муносабати билан "Қушларни асрайликʼ" вилоят танловини эълон қилади.

📜 Танлов шартлари жуда ҳам оддий. Шинам ва чиройли қуш уясини ясанг ҳамда ғолиб бўлинг.

Танловда иштирок этиш учун 👉 https://t.me/and_eko_bot орқали рўйхатдан ўтинг ва ўз иқтидорингизни намоён этинг!

🎁 Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

📣 Танлов 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида бўлиб ўтади.

👉 Танлов шартлари ҳақида батафсил маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: https://t.me/and_eko_bot қушларкуни

Рўйхатдан ўтиш 30 март куни якунланади

Танлов 1 апрель куни Республикамиз барча ҳудудларининг истироҳат боғлари ва жамоат паркларида ўтказилади.

📍 Танловнинг Вилоят босқичи Алишер Навоий боғида бўлиб ўтади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоятида 160 Мегаваттли қуёш панеллари ва 41 та микро ГЕСлар қуриш режалаштирилган.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда бу борада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, назорат қилиб бормоқда.

Жалақудуқ туманининг Ҳақиқат маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорағулон ташламасида ҳам 90 киловатли кичик ГЕС бунёд этилмоқда.

Вилоят раҳбари мазкур ҳуддудда амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишиб, мутасаддиларга зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Жалақудуқ туманидаги энг чекка ҳудудлардан бўлган Деҳқонобод маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбарининг ташаббусига кўра вилоятимизнинг барча ҳудудларида Рамазон ойи муносабати билан ифторликлар ташкил этилмоқда.

Бугун шундай тадбирлардан бири Жалақудуқ туманидаги Деҳқонобод маҳалласида ташкил этилди. Бир дастурхон атрорфида йиғилган маҳалладошлар, нуроний отахону-онахонларимиз юртимиизга тинчлик, барака ва ахиллик тилаб дуо қилдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok