Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.6K photos
5.27K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
БУНЁДКОРЛИКДА СИФАТ ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИК БОШ ОМИЛ...

“Янги Андижон” массивида вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Ҳолматов иштирокида 2023 йилда ахолини уй-жой билан таьминлаш ҳамда бу борадаги устувор вазифаларнинг ижросига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Жараёнда соҳа мутахассисларига бунёдкорлик ишларида сифатга эътибор қаратиш бош омил эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, кўп қаватли уй-жойларда янги технологияларни жорий этган ҳолда энергия тежамкорликни таъминлаш бўйича зарурий вазифалар белгилаб берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда “Ўзбекгижроэнерго” АЖ раиси Избоскан туманига келди.

Гидроэлектростанция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган 2 та ҳудуд билан масъуллар иштирокида танишиб чиқилмоқда. Режалар ҳамда вазифалар белгилаб олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳаракатлар Президентимиз топшириқларига асосан аҳолининг электр таъминотини барқарорлаштириш мақсадида олиб борилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
10 февраль куни Андижон вилояти Халқ таълими бошқармасида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссиясининг муҳокамаси ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Арзиев ҳамда сенатор М.Ғаниева ҳамда комиссия аъзолари иштирок этдилар.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Арзиев қатнашчиларга ўз сўзида, Жамоатчилик муҳокамаси ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Андижон вилоятидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олиш, шунингдек давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, муқобил энергияни ривожлантириш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлашга чақирдилар.

Таъкидландики, Кенгаш ҳузуридаги жамоат фонди томонидан мазкур вазифаларни амалга оширишда бевосита аҳоли билан ишловчи бўғин сифатида фуқаролар билан юзма-юз мулоқот жараёнларини олиб бориш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий тусга эга бўлган муаммолари, талаб ва таклифларини атрофлича ўрганиш, кунлик хатлов якунларини секторлар кесимида таҳлил қилиш ҳамда ижроси юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаш жараёнларида нодавлат ташкилотлари ҳам фаоллик кўрсатиши зарур.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан 2022 йилда ўтказилган 3 та давлат гранти ажратиш бўйича танловларига вилоятдаги жамоат ташкилотларининг жами 50 та лойиҳа аризаси келиб тушган ва уларнинг 26 таси Жамоат комиссиясининг тегишли қарорлари билан ғолиб деб топилиб, 760 млн. сўмга молиялаштирилган.

Қолаверса, ортда қолган йилнинг нодавлат ташкилотлари учун яна бир муҳим жиҳати шу бўлдики, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан вилоятдаги 4 та ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига жами 484,7 млн. сўм ҳамда 5 та – рус, корейс, уйғур, қирғиз ва арман миллий-маданий марказларига жами 200 млн. сўм миқдорида давлат субсидия маблағлари ўтказиб берилди.

Шу билан бирга, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг ўтган 2022 йил давомида эълон қилинган 4 та давлат гранти танловлари натижаларига кўра, вилоятимиздаги жамоат ташкилотларининг 11 та ижтимоий аҳамиятли лойиҳаси 865 млн. сўмга молиялаштирилди.

Йиғилишда вилоятдаги миллий-маданий марказлар раҳбарларининг 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотлари тингланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раиси Избоскан туманига келди.

Гидроэлектростанция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган 2 та ҳудуд билан масъуллар иштирокида танишиб чиқилмоқда. Режалар ҳамда вазифалар белгилаб олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳаракатлар Президентимиз топшириқларига асосан аҳолининг электр таъминотини барқарорлаштириш мақсадида олиб борилмоқда.

#live #Izboskan #energiya

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муқобил энергиядан мактабларда фойдаланиш оммалашмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok