Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.28K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КИЧИК ГЭСЛАР ҚУРИШ БОРАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ...

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида мамлакатимизда гидроэнергетика соҳаси, хусусан, кичик ГЭСларни кенг кўламли қуриш ҳамда бу борадаги имкониятлар таҳлил этилган эди.

Андижонда ҳам ана шундай лойиҳаларни амалга оширишга киришилди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Деалан Энерго” компаниясининг вакиллари билан мулоқот ўтказди.

Жараёнда компания ходимлари гидроэлектростанция қуриш борасидаги лойиҳалар тақдимотини ўтказдилар.

Шунингдек, мутахассислар мазкур ГЕСларнинг энергия ишлаб чиқариш қуввати, турлари, ишлаш имкониятлари ва қулайликлари хусусида атрофлича маълумотлар бердилар.

Ўз навбатида вилоят раҳбари ҳудудда ГЭСларни қуриш ҳамда мавжудларини модернизациялаш ва реконструция қилиш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритиб, лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"МАЪРИФАТ ЎРНИНИ РАДИКАЛЛАШУВ ВА ЖАҲОЛАТ ЭГАЛЛАШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙМИЗ!" МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 7 февраль куни Андижон давлат педагогика институтида "Маърифат ўрнини радикаллашув ва жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз!" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Биринчи проректор M.Парпиев, Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси С.Юсупова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Андижон вилоят худудий бошқармаси етакчи мутахассиси Ф.Рустамова, Андижон шаҳар ҳоким ўринбосари, шаҳар тарғибот гуруҳ раҳбари Н.Улуғбекова, факультет деканлари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари иштирок этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ҳудудларда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, муаммоларининг ечимини назоратга олиш мақсадида мутасаддилар маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб хатлов ҳамда фуқаролар билан яқиндан суҳбат ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Хусусан, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Ж.Бозорбоев вилоят ҳокимининг топшириғига асосан Шаҳрихон туманининг Сўзоқ МФЙ ҳудудига бириктирилган.

Хатлов жараёнида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар аниқланиб, жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, жараёнда бошқарма ходимлари томонидан аниқланган кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Билдирилаётган марожаатлар эса ижобий ҳал этиляпти.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Live

Электр энергияси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти белгилаб берган вазифаларга асосан Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят бўйлаб гидроэлектростанциялар лойиҳаларини ишга тушириш бўйича ҳаракатларни олиб бормоқда.

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими гидроэлектростанция қуриш масаласида Жалақудуқ ва Қўрғонтепа тумани чегараси бўлган ҳудудга келди. Мазкур жойда режани амалга ошириш имкониятлари ҳар икки туманидаги сектор раҳбарлари иштирокида кўздан кечирилмоқда.