Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.28K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда Андижон шаҳридаги Президент мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан ташкил этилган “Замонавий мактаб лидерлар нигоҳида” мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Унда вилоятдаги Андижон шаҳар, Андижон, Асака ва Марҳамат туманларидаги жами 225 нафар мактаб директорлари иштирок этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Балиқчида аҳоли билан хонадонма хонадон юриб мулоқотлар жараёнида мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилмоқда.

Жумладан хатлов жараёнида Балиқчи тумани "Маллачек" маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш уйи томини ёпишга қийналаётганидан шикоят қилиб туман ҳокимига мурожаат қилди. Мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб хонадонга 50 та шифер олиб келиб берилди.

Шу маҳаллада яшовчи яна бир фуқаро ўғлининг иш излаб хорижга кетганидан шикоят қилди. Туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов ташаббуси билан ушбу хонадонга иссиқхона қуриб бериладиган бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Булоқбоши туманида уйма-уй юрган ҳолда аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилмоқда

Тумандаги 1-сектор ҳудудидаги "Юксалиш" маҳалласида 829 та хонадонда 1293 та оилалар истиқомат қилади. Бугун туман ҳокими Ўткирбек Мамуров ишчи гуруҳи билан биргаликда ушбу маҳаллада ҳатлов жараёнида бевосита иштирок этди.

Хар бир хонадонда оила аъзолари билан яқиндан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммолар, оилага қандай ёрдам кўрсатилса моддий аҳволи ва турмуш шароитлари яхшиланиши тўғрисида таклифларини эшитди.

Жумладан, фуқаро, 1-гуруҳ ногирони бўлган фуқаро ногиронлик аравачаси зарурлиги, яна бир фуқаро эса эшитиш мосламаси зарурлигини айтиб ўтишди ва хонадоннинг ўзига 1 та аравача ва эшитиш мосламаси олиб келиниб, уларга топширилди.

Шунингдек ҳатлов жараёнида фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар, таклифлар рўйхатга олиниб ижроси бўйича сектор штабига топширилди. Туманда ҳатлов жараёнлари барча сектор ҳудудларида жадаллик билан олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХАТЛОВ ЖАРАЁНЛАРИДА МУРОЖААТ ВА МУАММОЛАР УЙМА-УЙ ЎРГАНИЛМОҚДА

Олтинкўл туманида туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хонадонма-хонадон юриб, ижтимоий-иқтисодий ҳолатларини ўрганишмоқда.

Шунингдек, ҳатлов жараёнларда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар, таклифлар рўйхатга олиниб ижроси бўйича сектор штабларига топширилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига, туманда ташкил этилган хатловда 1987 та хонадонга кириб борилди.
Туманда хатлов жараёнлари сектор ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok