Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.29K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
АГТКШЛАР ФАОЛИЯТИГА ТEГИШЛИ РEЖА-ГРАФИККА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛДИ

⛽️Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилди.

Газ таъминотининг аста-секинлик билан яхшиланиши сабабли, 2023 йил 5-фералдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти соат 08.00 дан 12.00 га қадар олиб борилади.

Шунингдек, АГТКШлар фаолиятига тегишли режа-графикка ҳам ўзгартириш киритилганлигини маълум қиламиз.

АГТКШлар фаолияти рўйхати

🔥Ҳурматли ватандошлар! АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Андижон тажрибаси"ни ўрганиш учун вилоятлардан вакиллар ташриф буюрмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Давлатимиз раҳбарининг Андижонга ташрифи давомида ижтимойи соҳа муассасалари иситиш тизимини Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этиш бўйича Андижон тажрибаси билан танишиш мақсадида Қорақолпоғистон Республикаси молия вазири ва вилоятларнинг молия бошқармаси бошлиқлари ҳамда солиқ бошқармаси бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ташриф буюрдилар.

Ташриф жараёнида қатор ишлаб чиқариш корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечирди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Бўстон туманидаги ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизими давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган бўлиб, объектлар Туркия технологияси асосида "Kozlusan" иситиш тизими билан таъминланган.

Шунингдек, "Янги Андижон" массивида қурилган кўп қаватли уйлар ҳамда Андижон туманидаги 55-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларни "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича Андижон тажрибаси билан танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда қайта тикланувчи энергия манбалари йўлга қўйилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов Марҳамат туманида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича олиб борилаётган хатлов жараёнлари, шу билан бирга аҳолини қайта тикланувчи энергия манбалари орқали узлуксиз таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, Марҳамат туманидаги «Дукчи Эшон» ва «Мингтепа» маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича олиб борилаётган хатлов жараёнлари билан танишиб, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар хонадонида бўлди ва улар томонидан кўтарилган масалаларни ўрганиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, туман ҳокимлигида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан ташкил этилган штаб фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok