Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.29K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
ЗАҲМАТКАШЛАР ЭЪТИБОРДА...

Ободонлаштириш бошқармаси тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг самарали меҳнатлари эвазига туманимиз ҳудудидаги сўлим гўшалар янада кўркам, кўча, ҳиёбонлар обод ва озода масканларга айланаётганлиги барчанинг эътирофига сазовор бўлаётганлиги бор гап.
Жалақудуқ туман ободонлаштириш бўлимида ёзнинг иссиғи-ю, қишнинг совуғида ҳам вазифаларини сидқидилдан бажараётган ишчи-ходимлари учун байрамона тадбир ташкил этилиб, дастурхон ёзилди. Жараёнда туман ҳокими Х.Лаптипов соҳа жонкуярларига миннатдорчилик билдириб, уларга сихат-саломатлик тилади. Йиғилганларга совғалар тоширилди.
Туман маданият бўлимининг созанда ва хонандалари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчани даврага чорлади.

Каналга уланиш учун:
👉 @jalaquduqpress

Жалақудуқ тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ВА МУАММОЛАРИ УЙМА-УЙ ЎРГАНИЛМОҚДА

🇺🇿 Мухтарам юртбошимизни жорий йилнинг 1-2 февраль кунлари Андижон вилоятига қилган ташрифи давомида бир қатор вазифа ва топшириклар бўйича белгиланган. Фукаролар мурожаатларини тизимли ўрганиш ва ҳал этиш, аҳоли хонадонларида энергия тежамкор ускуналар ўрнатиш масаласи бўйича халқ билан мулоқот, Андижон намунаси сифатида уйма-уй юриб, белгиланган тартибда ишлар олиб борилмоқда.

⛳️ Бугун Андижон тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори Х.Қобулов бошчилигида ҳудуддаги "Дўстлик", "Дархон", "Гумбаз" маҳалласида ҳудудга бириктирилган депутат ва   маҳалла бешлик ходимлари аҳоли муаммо ва мурожаатлари бўйича ўрганиш ишларини бошладилар.

Маълумот ўрнида аҳоли вакиллари томонидан 31 хил турдаги муаммолар ўрганилиб, тегишли ташкилот вакилларига мурожаат ижроси бўйича топшириқ берилмоқда.

@andregionpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tezkor_lavha

Андижон вилояти ҳокими электр энергияси масаласи бўйича олимлар иштирокида фаолият бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти белгилаб берган вазифаларга асосан Шуҳратбек Абдураҳмонов гидроэлектр станциялари лойиҳаларини ишга тушириш бўйича ҳаракатларни олиб бормоқда.

Жумладан, бугун Избоскан туманида 1950-йилларда қурилган ва 80-йиллардан буён ишлашдан тўхтаб қолган станция кўздан кечирилди.

Янги лойиҳалар асосида мазкур станция фаолиятини тиклаш кўриб чиқилмоқда. Олимлар ва етук мутахассислар иштирокида муҳокама юритилиб, уларнинг таклифлари ва тадбиркорларнинг лойиҳалари билан танишилди.

Вилоятимиз раҳбари бу борада республика раҳбариятига маълумот бериб ўтди ҳамда режаларни бу йилдан қолдирмасдан амалга ошириш зарурлигини илгари сурмоқда.
Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармасининг дeлeгацияси андижон тажрибаси билан танишмоқда

Хабарингиз бор, юртбошимизнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида Андижон тажрибаси билан танишди.

Ушбу ташаббусни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш мақсадида Бўстон туманидаги мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизими, болаларга сифатли таълим бериш ҳамда инновацион гўялар асосида Ишлаш тизимларини ўрганиш мақсадида Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармасининг вакиллари саёҳат уюштириб, ташкилот тажрибаси билан танишмоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok