Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.29K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА ЎРГАНИЛМОҚДА

Бугун Андижон вилояти ҳокими ўринбосари А.Максумов, Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ҳамда шаҳар прокурори Б.Каримов бошчилигида барча мутасадди ташкилот раҳбарлари фуқаролар мурожаатларини ўрганиб бартараф этиш мақсадида Мустақиллик МФЙ ҳудудида бўлдилар.

Мазкур ҳудуддаги мурожаатлар ўрганиш давомида фуқароларнинг аҳоли бандлиги, кўча чироқларни ўрнатиш, кадастр, уй-жой, оилавий ҳамда ҳуқуқий тушунча йўналишларидаги мурожаатлари тингланиб билдирилган мурожаатларни бир қисмига тушунчалар берилиб, яна бир қисми ижобий ҳал этилган ҳолда қолган мурожаатлар муддат талаб этилишини инобатга олиниб, алоқадор ташкилотларга ижросини тезроқ ва аниқ муддатларда бажариш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТТЕТИ БИНОСИГА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИЛДИ...

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон фаоллари билан учрашуви давомида электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда қуёш панеллари фойдаланиш энг мақбул ечимлардан бири эканлигига алоҳида эътибор қаратган эди.

Дастлабки босқичда давлат корхоналари, ташкилотлар, ижтимоий соҳа тизимидаги бинолар ҳамда аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат университетида бўлиб, мутахассислар ҳамда мутасаддилар билан мулоқот ўтказмоқда.

Жараёнда энерго тежамкор жиҳозларни ўрнатиш ва ишлаш тартибини кўздан кечириб, қуёш панелларидан фойдаланиш ҳамда унинг аҳамияти хусусида сўз юритди.

Шунингдек, зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.

#live #muloqot #quyosh #paneli

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон Давлат университетида бўлиб турибди.

Мазкур жойда вилоятимиз раҳбари фотовольтаика, ярим ўтказгичли технологиялар лабораторияси ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари лабораторияси фаолияти билан танишмоқда.

Лабораторияларда амалга оширилган илмий изланишлар ортидан эришилаётган бир қанча натижалар профессорлар ва мутахассислар томонидан вилоят ҳокимига таништирилмоқда. Шунингдек, таклифлар билдирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат университетининг мажлислар залида вилоятдаги қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича соҳа мутахассислари билан учрашув ўтказмоқда.

Учрашувда вилоятимизнинг шу соҳадаги олимлари, илмий иш олиб бораётган малакали кадрлар, шунингдек, туман шаҳарлардан келган мутахассислар иштирок этмоқдалар.

#live #muloqot #quyosh #paneli

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида янгича ёндашувлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok