Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Бугун Хўжаобод тумани ҳокими Ў.Шукуров "Тош ота" маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд кам таъминланган, якка ёлғиз яшовчи, ногиронлиги бор фуқаролар хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди ҳамда ушбу маҳаллада жойлашган ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган таъмирлаш, пардозлаш ишларини кўздан кечирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишни кенгайтириш иқлим фалокатларининг олдини олиш учун ягона чорадир, деди БМТ бош котиби.

У қайта тикланадиган энергия манбаларига адолатли ўтишнинг бешта пунктдан иборат режасини таклиф этган.

Бу ҳақда БМТ янгиликлар сайтида маълум қилинмоқда.

Балиқчи туманида хам 100 дан зиёд хонадонларга қуёш панеллари имтиёзли кредит асосида ўрнатилди. Туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов Ботир маҳалласидаги Дониёрбек Ғаниев хонадонига ўрнатилган қуёш панели қай даражада самара бераётгани билан танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Ў.Машрапов

#brifing

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти бўйлаб автомобилларга бензин ёқилғисини шаҳобгачаларга етказиб бериш назорат остида амалга оширилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка ёлғиз оилаларни ҳолидан хабар олиш, уларни қиш фаслидан беталафот олиб чиқиш, уларга кўмаклашиш мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Андижон шаҳридаги “Янги хаёт” МФЙда истиқомат қилувчи 6 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд кам таъминланган, якка ёлғиз яшовчи оилаларнинг ҳар бирига 250 кгдан кўмир маҳсулотлари олиб бориб берилди.

Шунингдек, “Янги хаёт” ва “Ўзбекистон 20 йиллиги” МФЙларида истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш даражаси ўрганиб чиқилиб, энг оғир бўлган 16 нафар хонадонларга биринчи даражадаги 10 хил турдаги озиқ-овқат (картошка, пиёз, сабзи, ёғ, гуруч, шакар, чой, гўшт, ун ва тухум) маҳсулотлари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят раҳбари “Дархон” подстанциясига келди.

Мазкур жойда кузатилган носозлик юклама ҳаддан ортиқ ошиб кетгани боис рўй берган. Оқибатда 1-2-3-кичик даҳалар ҳамда “Навбаҳор”, “Дўстлик”, “Ўзбегим”, “Қоратут” ва “Ўзбекистон 20 йиллиги” маҳаллаларининг маълум қисмларида ёки тўлиқ қисмларида электр таъминоти узилишига сабаб бўлган.

Носозликни тузатиш 40-50 дақиқа вақт талаб этади ва юқорида ёзиб ўтилган ҳудудларда таъминот тикланиши кутилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Юклама ҳаддан ортиқ ошиб кетгани боис рўй берган носозлик бартараф этилди. Вилоят ҳокимига бу ҳақда ахборот берилди.

Айни дақиқаларда 1-2-3-кичик даҳалар ҳамда “Навбаҳор”, “Дўстлик”, “Ўзбегим”, “Қоратут” ва Ўзбекистон 20 йиллиги” маҳаллаларида электр таъминоти тўлиқ тикланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Андижон шаҳридаги “Исломобод” маҳалласига келди.

Мазкур ҳудуддаги электр тармоқларида носозлик рўй бериб, бунинг натижасида “Исломобод”, “Дўстлик” маҳаллалари тўлиқ ҳолда ва “Навбаҳор” маҳалласидаги битта кўчанинг электр таъминоти узилиб қолган.

Айни вақтда барча зарурий ҳаракатлар ташкил этилди ва таъминотни тиклаш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими “Бобуршох” кўчасига келди.

Ушбу кўча орқали шимолий кичик даҳа ҳудуди учун қўшимча ТП ўрнатилиб, қўшимча тармоқ тортилмоқда. Бунда, даҳадаги хонадонларнинг электр таъминотини барқарорлаштириш кўзда тутилади.