Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Жалақудуқ тумани ободонлаштириш бўлими томонидан фуқороларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ойим марказий йўллари қордан тозаланмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда 20 декабрдан 20 январгача "Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги" деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Балиқчи туманидаги 31-умумий ўрта таълим мактабида ҳудуддаги таълим муассасаларининг ўқувчилари иштирокида "Ватан тупроғи азиз ва муқаддасдир" шиори остида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қиш мавсумида, айниқса ноқулай об-ҳаво шароитида аҳолига кўмак кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш шунингдек оилаларга илиқлик улашиш мақсадидада, Хонобод шаҳар Мустақиллик, Истиқлол, Фитрат, Хонтоғ ҳамда Анҳор МФЙ ҳудудларидаги ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилалар шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун сектор раҳбарлари ҳамда МФЙдаги 5 лик (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар еткачиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профлактика инспекторлари) бошчилигида ош тайёрланиб хонадонларга тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Олтинкўл туман марказий шифохонасида табиий газ таъминотидаги носозлик бартараф этилди.

Олтинкўл туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги иситиш қозонига олиб келувчи табиий газ таъминотида носозлик вужудга келган эди.

Туман ҳокими М.Обидов жойга борган ҳолда таъмирлаш натижаларини назорат қилиб борди.

Газ таъминот филиали масъулларидан иборат ишчи гуруҳ носозликни бартараф этиш чораларини тезкор амалга ошириши натижасида газ таъминот тикланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok