Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жойлашган кўчани таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари амалга оширилмоқда.

#live #nocomment

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетит с рабочим визитом город Санкт-Петербург для участия в неформальной встрече глав государств-участников Содружества Независимых Государств.

#Mirziyoyev #tashrif #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шаҳрихон туманининг янги йил арчаси ва ярмаркаси Шаҳрихон деҳқон бозорида ташкил этилган.

Мазкур ярмарка ҳар куни эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 18:00 га қадар фаолият кўрсатмоқда. Шаҳрихон Деҳқон бозори МЧЖ ҳудудидаги тадбиркор сотувчи фуқаролар доимий равишда янги йил байрами шукуҳидан баҳраманд бўлишмоқда.

Туманнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан янги йил ярмаркаси узлуксиз равишда фаолият кўрсатиши ҳамда маҳсулотлар билан таъминланиш ҳолати доимий назоратга олинган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЁШЛАР ДАФТАРИ — ИМКОНИЯТЛАР ДАФТАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан энди ундаги имкониятлар янада кенгайтирилмоқда.

Хусусан, эндиликда 14-17 ёш оралиғидаги йигит-қизлар ҳам «Ёшлар дафтари»да кўзда тутилган имкониятлардан фойдаланиши мумкин бўлади. «Ёшлар дафтари»да назарда тутилган имкониятлардан унумли ва мақсадли фойдаланаётган Марҳамат тумани ёшлари бугун тумандаги «Келажак нури» марказий кутубхона биносида жам бўлдилар.

Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев томонидан «Ёшлар дафтари»да турган бир нечта ёшларга ҳамда «Келажак касблари» лойиҳаси доирасида ёшларни "IT" ва хорижий тилларга ўқитишда яқиндан ёрдам бераётган ўқув маркази раҳбарларига ВАУЧEРЛАР топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok