Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ЁШЛАР ДАФТАРИ - ИМКОНИЯТЛАР ДАФТАРИ!!!

Бўстон туманидан "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Ёшлар дафтари"га киритилган жами 46 нафар ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш учун 141 млн. сўм маблағлар ёшларга ваучер кўринишида туман ҳокими С.Носирова томонидан топширилди.

Жумладан, 24 нафар ёшларнинг контракт тўловлари учун 48 млн.сўм, 11 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақирув резерви бадалини қоплаб бериш учун 61,5 млн.сўм, 11 нафар ёшларнинг хорижий тиллар ва ахборот технологияларига ўқитиш бўйича ўқув курсларининг 6 ойлик харажатларини қоплаб бериш учун 31,5 млн.сўм маблағ ажратиб берилди.

Ушбу кўрсатилган эътибордан хурсанд бўлган ёшлар Муҳтарам Президентимиз ва барча мутасаддиларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, келажакда қайси соҳани эгаллашларидан қатъий назар юртимизга фойдаси тегадиган етук фарзанд бўлиб етишига ваъда беришди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълим соҳасида Андижон тажрибаси

Тиббиёт коллежлари ва техникумларида таҳсил олаётган ёшлар ҳам бир вақтнинг ўзида касб-ҳунар билан шуғулланиб даромад топмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жойлашган кўчани таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари бўлиб ўтмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йўлга бетон ариқчалар ётқизиш ва кўкаламзорлаштириш режасини амалга оширишга киришган.

Шу билан бирга, кўчада бетартиб жойлаштириб олинган вақтинчалик қурилмалар, баннер ва бошқа турдаги ҳаракатланишни ноқулай ҳолга келтираётган ҳолатлар бартараф этилмоқда. Электр симлари ва таянчлар бўйича ҳам қўшимча кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Нажот – таълимда, нажот – тарбияда

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги "Digital city"да туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни дақиқаларда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жойлашган кўчани таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йўлга бетон ариқчалар ётқизиш ва кўкаламзорлаштириш режасини амалга оширишга киришган.

Шу билан бирга, кўчада бетартиб жойлаштириб олинган вақтинчалик қурилмалар, баннер ва бошқа турдаги ҳаракатланишни ноқулай ҳолга келтираётган ҳолатлар бартараф этилмоқда.

Электр симлари ва таянчлар бўйича ҳам қўшимча кўрсатмалар берилди.

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok