Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида қуёш панелларидан фойдаланиш жадаллашмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Endi Yoshlar ishlari agentligi hududiy bo‘limlariga ham yuridik xizmat koʻrsatiladi

Yuridik xizmat oluvchi davlat tashkilotlari safi yana bittaga ortdi. Gap shundaki, joriy yilning 2-dekabr kuni Prezidentimizning “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida”gi farmoni qabul qilindi. Farmon bilan oʻttizga yaqin Prezident farmon va qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilgan, shuningdek toʻrtta farmon va qarorlarning ayrim bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilgan.
Ushbu hujjatning 1-ilovasi 26 hamda 30 bandlariga muvofiq Yuridik xizmat koʻrsatish markazlari tomonidan yuridik xizmat koʻrsatiladigan davlat organlarining tuman (shahar) boʻlinmalari va davlat tashkilotlarining roʻyxati kengaydi. Endilikda Markazlar tomonidan Yoshlar ishlari agentligi tuman boʻlimlariga ham xizmat koʻrsatiladi.
Batafsil:
https://bit.ly/3WlFpXD
#qonunchilikdagi_yangiliklar
Kanalga👇
@adliyaxabarlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонлик тадқиқотчилардан такомиллашган қуёш сув иситиш қурилмаси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
СУБСИДИЯ АСОСИДАГИ 90 ТА ТИКУВ МАШИНАСИ ЎЗ ЭГАЛАРИНИ ТОПДИ

Аҳолининг ишга муҳтож қатлами бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат қилишлари учун қулай шароит ва имкониятларни яратиб бериш асосий вазифалардан саналади.

Бугун Пахтаобод тумани ҳокимлигида «Темир дафтар», “ Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да турувчи 61 нафар аёл-қизларга субсидия асосида 90 та тикув машиналари берилди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази туман бўлими хулосаси асосида танлаб олинган ушбу 61 нафар аёллар эндиликда ўз ҳунарлари орқали оилалари даромадларига ўз улушларини қўшиш имкониятига эга бўлдилар.

Тикув машиналари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази вилоят бўлими вакили ва туман ҳокими томонидан ўз эгаларига топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим: талабалар учун янги имкониятлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Давлат раҳбари ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш масаласига ҳам тўхталади.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева началось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства и промышленности, обеспечения занятости населения. Глава государства также затронет вопрос улучшения энергоснабжения в регионах.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари сўнгги кунларда аҳолимизни қийнаётган энергия таъминоти масаласига тўхталиб ўтди.

Охирги олти йилда соҳада катта ўзгаришлар бўлгани, жумладан:

- 5 минг мегаваттдан ортиқ янги электр қувватлари яратилгани (аввалги 25 йилда бор-йўғи 3,3 минг мегаватт қувватлар ишга тушган);

- 45 минг километр электр тармоқлари ва 13 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари янгилангани (бу ҳам аввалги йилларга нисбатан 3-4 баравар кўп);

- суюлтирилган газ ва кўмир ишлаб чиқариш ҳажмлари 1,5 бараварга ошгани таъкидланди.

Лекин бир ҳафта бўлган совуқда О.Раматов, М.Абдуллаев, Ф.Абдурахманов, Д.Исакулов, У.Мустафоев, Б.Норматов, Б.Эшмуродов, вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари пастда ишламагани кўриниб қолди.

Улар қишга тайёргарликни барбод қилди, шунча қилаётган ислоҳотларимизни обрўсизлантирди
.

Ваҳоланки, уларнинг тизимида 115 мингдан зиёд ходимлардан иборат катта армияси бор. Улар ҳам ойлик олади”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда бугунги оғир вазиятда электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар давом этаётгани, бунга жойлардаги раҳбарлар бефарқ ва шерик бўлаётганига чидаб бўлмаслиги қайд этилди.

Декабрь ойи бошидан қарийб 3 мингта, сўнгги икки кунда эса 1,5 мингта бундай ҳолат аниқланди. Улар айниқса, Фарғона (617 та), Андижон (325 та), Самарқанд (252 та), Наманган (220 та), Сирдарё (218 та), Тошкент шаҳрида (269 та) кўп.

Мисол учун, электрдан 8 миллион киловатт ўғирланган, бу – куз-қиш мавсумида 41 минг ҳовли уйларнинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Шу билан бирга, 11,5 миллион куб метр ёки 19 минг хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг табиий газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди.

Ўтган ҳафта Наманганда 110 тонна, Қорақалпоғистонда 22 тонна аҳолига берилиши керак бўлган кўмир ноқонуний равишда сотиб юборилган.

Бу вилоятлар ҳокими, прокурори, ички ишлар идоралари нима билан банд?", - деб савол қўйди Президент.

Вилоят ҳокимлари қозонхона, газ ва кўмир тарқатиш шохобчалари, автопарк, электр тармоқларига бориб, ишларни кўзи билан кўрмагани, бу ишларни ташлаб қўйгани кескин танқид қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Куни-кеча Учтепани айланиб, пастдаги аҳвол бўйича хулосаларимни қилдим.

Ички кўчалар, уй-жойлар олди тозалигини ҳам сизларга Президент айтиши керак-ми?
” – давом этди Президент.

Ҳудудларга сўнгги йилларда 30 мингдан ортиқ штат берилиб, маҳаллаларда шароитларни яхшилаш учун бу йилнинг ўзида 12 триллион сўм берилгани кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимининг 6-7 нафар ўринбосари, 4 та сектор раҳбари, маҳалла раислари, бошқарув компаниялари шу оддий ишларни қила олмагани, хонадонларга кириб, аҳоли билан мулоқот қилмагани танқид қилинди.

Йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов, "Ўзбекнефтгаз" раиси М.Абдуллаев, "Иссиқлик электр станциялари" раиси Ф.Абдурахманов, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" раиси Д.Исакулов, "Ҳудудий электр тармоқлари" раиси У.Мустафоев, "Ўзтрансгаз" раиси Б.Норматов, "Ҳудудгазтаъминот" раиси Б.Эшмуродовга "ҳайфсан" берилди.

"
Агар улар одамларни аниқ режа ва таҳлил билан огоҳлантирганида, адолатли ҳақиқатни айтганида, одамларимиз тўғри тушуниб, норози бўлмас эди", деди Президент.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ушбу раҳбарларга икки ой давомида фавқулодда режимда ишлашга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter