Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Балиқчи тумани 4-секторда ҳам вилоятдан бириктирилган вакил А.Ҳалилов, туман ҳокими ҳамда коммунал соҳа масъулларидан иборат гуруҳ маҳаллаларда бўлиб, қишнинг совуқ кунларида аҳолини қийнаётган масалаларни ўрганиб, жойида ҳал этиш чораларини кўрмоқдалар.

Бугун ишчи гуруҳ аъзолари Жасорат, Ботир, Захкаш, Ифтихор, Баркамол, ва Қумтепа МФЙларидаги ижтимоий соҳа объектларидаги захиралар ва иссиқлик ҳолатини кўздан кечирдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги “Шолдирама” маҳалласига келди.

Ушбу маҳалладаги трансформаторда кузатилган носозлик бартараф этилмоқда. Вилоят раҳбари носозлик бартараф этилгунга қадар ушбу маҳалла ҳудудида бўлишни ва туманлардаги носозликлар бўйича ўрганиш олиб боришни режалаштирган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими бугунги иш фаолиятини бошлади. Андижон шаҳридаги “Ҳамдўстлик” маҳалласида бир нечта оиланинг уй-жойи билан боғлиқ масала ҳал этилмоқда.

Бу борада Шуҳратбек Абдураҳмоновга мурожаатлар келиб тушганди. Ушбу оила вакиллари билан масъуллар иштирокида учрашиш ва масалани атрофлича кўриб чиқиш ишлари режаларга киритиб олинган эди.
БЎСТОН ТУМАНИ «ҲАЛҚОБОД» МАҲАЛЛАСИДА ТИББИЙ КЎРИК

Мамлакатимизда аҳолининг соғлом бўлишига, нафақат шаҳарларда балки чекка ҳудудлардаги аҳолининг сифатли тиббий хизмат олишини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

"Соғлом авлод учун" ҳайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали шифокорлари томонидан “Ҳалқобод” маҳалласи аҳолиси учун "Бобур" оилавий шифокорлик пунктида тиббий кўрик ташкил қилинди. Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри шакллантириш мавзуларида тиббий маслаҳатлар ҳамда бепул дори дармонлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Избоскан туманидаги 34 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига қуёш панеллари топширилди.

Айни кунларда электр энергияси сарфини камайтириш ва шу орқали ҳудудлардаги юкламаларни олдини олиш учун вилоятимиз ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг бир неча мукаммал ўйланган ҳамда мақсадли режа-топшириқлари амалиётга жорий этилмоқда.

Улардан бири ва ўзини оқлаб келаётган лойиҳа—ҳар бир ташкилот ва муассалар ҳамда хонадонларнинг кириш қисмларига сенсорли, энергия тежовчи ақлли датчиклар (лампалар) ўрнатилиши бўлса, яна бир муҳим босқич, раҳбарларнинг ва фуқароларнинг хонадонларига "Яшил кредит" лойиҳаси доирасида қуёш панелларини ўрнатишдир.

Мазкур лойиҳага биноан, бугун 34 та маҳалла раисларига қуёш панеллари вилоят вакиллари иштирокида тарқатилди ва тизимли равишда фуқароларнинг хонадонларига ҳам мазкур турдаги қуёш панеллари ўрнатилиши амалга ошириб борилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok