Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Мадҳия — миллий ғуруримиз, истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли. Мустақиллик ва бирдамлигимиз рамзи. Уни тинглаганда ҳам, куйлаганда ҳам қалбларимизда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари янада жўш уради, шу юртнинг фарзанди эканимиздан ифтихор туямиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

-Бизда буюк аждодларни қони оқаяпти, авлодларимиз орасидан яна шундай инсонлар чиқиши учун уларга шароит яратишимиз зарур! -Шуҳратбек Абдураҳмонов

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги 23-умумтаълим мактаби ўқитувчилари билан учрашув ўтказмоқда.

Мазкур учрашувдан олдин мактабнинг битирувчи ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди ва улар қўллаб-қувватланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bugun

-Ҳамма айтган муаммоларингни шахсан эслаб қолдим, албатта ёрдамлашаман. -Шуҳратбек Абдураҳмонов битирувчилар билан учрашди.

Айни дақиқаларда 23-умумтаълим мактабида бўлиб турган вилоят раҳбари, битирувчилар билан учрашувда билдирилган мурожаатларни ҳал этишни жойни ўзида бошлади.
Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокимининг топшириғига биноан вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар бир ҳудудга вакиллар бириктирилиб, ҳудуддаги кўп қаватли уйлар, аҳоли яшаш пунктлари ва ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, уларнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари кўздан кечирилмоқда.

Бугун Бўстон туманига бириктирилган вакиллар ҳамда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ туман Халқ таълими бўлимига қарашли 14-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 48-ИДУМ ўқувчилари билан учрашиб, аввало бугунги Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан муборакбод этдилар. Тадбир аввалида йиғилганлар томонидан Давлат Мадҳияси куйланди.

Сўнг, ўқувчилари “Ҳоким академияси” ва унинг афзалликлари, босқичлари юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok