Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Бугун Булоқбоши туманида «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

🔸Байрам тадбирида туман ҳокими Ў.Мамуров, сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, тизимидаги ташкилот раҳбарлари, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими Ў.Мамуров қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан табриклаб, 2022 йилда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида эришилган ютуқларга тўхталиб, туманнинг белгиланган шартномавий режаларини вилоятда биринчилар қаторида бажарилишида намуна кўрсатган фермер хўжаликларини эътироф етти,

Тадбир давомида туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси фермер ва томорқа ер хўжалиги Кенгаши томонидан «Илғор фермер» кўкрак нишони билан тақдирланган бир гуруҳ фермерларга кўкрак нишонини топширди. Шунингдек, бир гуруҳ илғор фермер хўжалиги раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва меҳнат фахрийларига туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбирда байрамга бағишланган концерт дастури намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХАЛҚ РОЗИЛИГИ ЙЎЛИДА МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА...

Аввал хабар берганимиздек, Президентимиз топшириғига асосан 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи аъзолари вилоятларда шароити оғир бўлган энг чекка қишлоқларда бўлишиб аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича Андижон вилояти Асака туманида ҳам ўрганиш ишлари олиб боришган эди. Ўрганишлар натижасида аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган ички йўллар масаласида аҳолини қийнаб келаётган масалалар тингланган эди.

Фуқароларни бугунидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш мақсадида ўрганишлар исботини топиб бугун тумандаги «Шўрқишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолисининг ҳам кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ички йўл масалалари ўз ечимини топмоқда.

Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи ҳамда Республика ишчи гуруҳ вакили назорати остида Асака тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва тизимдаги корхоналар томонидан аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида қишнинг ноқулай об-ҳавосига қарамай йўлсозлар томонидан 700 метр масофадаги тупроқ-лойли кўчалар махсус техникалар ёрдамида текисланиб, тош-шағаллаштириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Андижонда 2750 иш ўринлари яратилган янги текстиль корхоналари фаолият бошлади
10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Ватан мадҳи ҳар таронадан буюкроқ кучга эга. Унда миллат ғурури, халқнинг асрий орзу-умидлари, элнинг шаъни, тупроғининг қадр-қиммати мужассам. Мардона ва шарафларга бой ўтмиш саҳифалари, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, она юртга муҳаббат, садоқат туйғулари ёрқин рангларда жилоланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига улкан ифтихор бағишлаши аён. Мазкур рамзнинг қабул қилинганлигига ҳам айни бугун 30 йил тўлди. Бу қисқа давр мадҳиянинг ҳар сўзини юракларга муҳрлади. Жажжи болакай ҳам бугун мадҳиямизни тўлқинланиб куйлашидан ажиб фахр туяди киши.
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳамда Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурхонов меҳнатлари билан яралган мадҳия 1992 йил 10 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун билан мустаҳкамланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube