Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Бугунги кунда сувдан унумли ва режали фойдаланиш энг долзарб масалалар қаторига киради. Сув билан бирга электр энергияси ҳам тежалса, нур устига аъло нур. Ушбу сабабларга кўра вилоятимизнинг турли ҳудудларида бу каби масалаларга қуёш панеллари орқали ечим топилмоқда.

Масалан, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги Хўжаобод туманидаги 2-сонли мелиоратив қудуғига 35 кВт қувватга эга қуёш панели қўйилган бўлиб, 22 кВтлик насос юргизилади.

Насосга ўрнатилган фильтр ерости сувини тозалаб, ичимлик сувига айлантиради. 54 гектар экин майдони, 15 сотихдан бўлиб берилган жами 7 гектарлик майдон, 240 та аҳоли томорқалари шу қудуқ сувидан суғорилмоқда.

Қудуқдан сув олинмаган пайтда қуёш панелидан келаётган электр энергияси тармоққа узатилади. Ўтган йили 36 000 кВт электр энергияси тармоққа узатилган. Таққослайдиган бўлсак, бу 22 кВт қувватли ҳудди шундай насоснинг 3 ойлик энергия харажатларини қоплашга етади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги ишчи делегация Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида бир қатор ҳамкорлик келишувларига эришган эди.

Бугун вилоят раҳбари "Ипак йўли" эркин иқтисодий зонасида "ZHONGHUI GAOKE HOLDING GROUP" корхонаси вакиллари, инвесторлар билан учрашди.

Учрашувда тадбиркорларнинг Хўжаобод туманининг 100 гектар майдонида амалга ошириладиган лойиҳага 2 йил муддатда 300 млн. доллар инвестиция киритиш ҳамда Андижон тумани ва шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар қуриш масалалари яна бир бор муҳокама қилинди.

Ушбу музокаралар вилоят ҳокимининг жорий йилдаги Хитой Халқ Республикасига ташрифида эришилган келишувларнинг том маънода навбатдаги босқичи десак муболаға бўлмайди.  

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда бизнес форум бўлиб ўтди

Барча соҳаларда ривожланаётган ўзбек-қирғиз муносабатлари тадбиркорлик йўналишида ҳам кенг қулоч ёймоқда. Андижон шаҳрида ўтказилган Андижон-Қирғиз Республикаси бизнес форуми ҳам бу борадаги ишларнинг кенгроқ илдиз отишида муҳим қадам бўлди. Унда Андижон ҳамда Ўш вилоятида фаолият олиб борувчи элликдан зиёд тадбиркорлар қатнашди.

Мулоқот чоғида Андижон вилоятида хорижий сармоядорлар учун яратилган кенг имкониятлар ҳақида сўз бориб, эркин иқтисодий зоналар, солиқ ва божхона имтиёзлари, ривожланган инфратузилма ва энг муҳими – маҳаллий ҳокимият органларининг лойиҳаларни амалга оширишдаги фаол ҳамкорлиги, инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши тадбиркорлар учун муҳим омил эканлиги таъкидланди.

Форум давомида, икки томонлама лойиҳаларнинг истиқболлари, мавжуд имкониятлар ва янги йўналишлар муҳокама қилинди.

Тўқимачилик, тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш, агросаноат маҳсулотларини қайта ишлаш, логистика марказлари ташкил этиш, саноат ва савдони рақамлаштириш бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари катта экани қайд этилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш мақсадида Президентимиз томонидан "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури эълон қилинган эди. Дастур доирасида вилоят ҳокимлари зиммасига бир қатор вазифалар юклатилган.

Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманидаги тиббиёт бирлашмасида бўлиб турибди. Вилоят раҳбари қурилиш ишлар билан яқиндан танишиб, муассаса шифокор, ходимлари билан мулоқот қилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Бой тарих, замонавий қиёфа, мамнун чеҳралар – меҳнаткаш ва бунёдкор андижонликлар ҳаётидан фоторепортаж

" - Хабарингиз бор, шу кунларда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари ижодий жамоаси Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Мақсадимиз, Андижон халқининг ўзига хос ҳаёти, меҳнаткаш инсонлари, табиати ва инфратузилмасини ўзида акс эттирган маълумотлар билан бўлишиш. Кун давомида вилоятнинг турли манзилларида бўлдик. Деҳқонлар билан суҳбатлашдик, маҳаллаларда бўлиб, иссиқхоналар, полиз экинлари, болалар боғчаси ҳамда «Ватанпарвар» боғига ташриф қилдик.

Дастлабки манзилимиз Андижон тумани Садда таги маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Ҳалол меҳнат қилиб, юртга ризқ улашаётган деҳқонлар бизни очиқ чеҳра ва самимийлик билан кутиб олишди. Ушбу маҳаллада 200 дан ортиқ оила аҳил ва иноқ истиқомат қилмоқда.

Эътиборимизни тортгани, ушбу ҳудуддаги ҳар бир оилада мўъжазгина иссиқхоналар ташкил этилган ва уларда помидор, бодринг каби полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда. Айрим инсонлар эса гулчилик, паррандачилик ҳамда асаларичиликни ҳам йўлга қўйган бўлиб, бунинг ортидан мўмайгина даромад топишмоқда. Ерга меҳр берган бу инсонларнинг рўзғори бут, турмуши фаровон.
"

Батафсил

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X