Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллалардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги Бўзатов фест -"Ёшлар овози-2025" танловининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг маҳалла, сектор, туман, шаҳар босқичларида сараланган ёшлар қатнашиб, 10-15, 16-22 ҳамда 23-30 ёш тоифаларида анъанавий ижро, бахшичилик, эстрада ва опера йўналишларида ўз истеъдодларини яна бир бор намоён этдилар.

Танловнинг маҳалла босқичларида 40 минг 535 нафар иштирокчи қатнашган бўлиб, уларнинг 165 нафари вилоят босқичига қадар етиб келди. Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 11 нафар иқтидор эгалари танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини бугунги кунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида Андижон шаҳридаги 1 кичик даҳа Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Forwarded from Edu.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижонлик моҳир фортепианочилар аниқ бўлди

Айни кунларда ёш иқтидорларни аниқлаш, ёшларнинг маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида "Моҳир фортепианочи" танлови ўтказилмоқда. Танловнинг қуйи босқичларида андижонлик 13 435 нафар ёшлар иштирок этди.

Вилоят босқичида 48 нафар иқтидор эгалари ўзаро беллашдилар. Танлов якунида эса ҳакамлар ҳайъати томонидан энг моҳир фортепианочи деб эътироф этилган 6 нафар ёш республика босқичига йўл олди.

Танлов ғолиблари:

10-15 ёш тоифасида
Усмонова Лазиза - профессионал (Андижон шаҳар);
Усмонова Самира - ҳаваскор (Андижон шаҳар).

16-22 ёш тоифасида
Қосимова Моҳларой - префессионал (Андижон шаҳар);
Мўминов Шуҳратбек - ҳаваскор Балиқчи тумани.

23-30 ёш тоифасида
Усмоналиева Гавҳарой - профессионал (Марҳамат тумани);
Турсунов Улуғбек - ҳаваскор (Хўжаобод тумани).

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлик ҳудуд иқтисодиётининг мустаҳкамлиги асоси. Бугунги кунда Қўрғонтепа туманида ҳам кўплаб тадбиркорлик корхоналари фаолият олиб бормоқда. Улардан бири "Modern Sunday " масъулияти чекланган жамияти.

Лойиҳа қиймати 3 млн доллар бўлган ушбу корхона Туркия усулида йиғма уйлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Натижада 120 дан зиёд ҳудуд аҳолиси иш билан таъминланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X