Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.18K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам смягчения воздействия глобальных экономических колебаний на сферы и отрасли страны.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз тармоқларига таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению мер, направленных на снижение негативного влияния глобальных экономических колебаний на отрасли нашей страны.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида 4355 га яқин саноат корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлиб, айни кунларда тўғридан-тўғри инвестициялар асосида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, йилдан-йилга чекка ҳудудларга ҳам инвестиция оқими фаол кириб келмоқда.

Жумладан, Жалақудуқ туманидаги SPZ-Bearings қўшма корхонасида ҳам қиймати 20 млн доллар бўлган лойиҳа асосида 100 турдан зиёд подшивник маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ёрдамчилари коррупцияга қарши

Андижон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида вилоятда фаолият олиб бораётган  барча ҳоким ёрдамчилари иштирокида  танқидий руҳдаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси раҳбарияти бошчилигида бошқарманинг шаҳар-туман бўлимлари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, корруппсияга қарши курашиш агентлиги, шунингдек, диний идоралар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишнинг кун тартибидаги асосий масала тизимдаги мавжуд муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, аҳолининг бандлигини таъминлашда манзилли ишлаш ва самарадорликни кучайтириш, шунингдек, ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини синчковлик билан таҳлил қилишга қаратилди.

Йиғилиш давомида берилган топшириқларни ўз вақтида бажармаслик, ҳудудидаги эҳтиёжманд оилалар билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган 28 нафар ҳоким ёрдамчиларига ҳайфсан эълон қилинди. Шу билан бирга, меҳнатлар самараси таҳлил қилиниб, ижобий натижа кўрсатаётга ҳудудларга миннатдорчилик билдириб ўтилди ва уларнинг фаолияти намуна сифатида эътироф этилди. Тизимдаги ҳар бир раҳбар ва ходимдан шаффофлик, ҳалоллик ва фуқаролар билан ишлашда максимал эътиборли ёндашув талаб этилиши такроран таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш якунида ҳар бир ҳоким ёрдамчиси ўз ҳудудидаги эҳтиёжманд оилалар билан манзилли, амалий ва узлуксиз ишлаши зарурлиги, ҳисоботлар амалий натижаларга мос келиши ва ҳаётдаги ижобий ўзгаришлар устувор бўлиши зарурлиги айтиб ўтилди. Ҳар бир кўрсатилаётган ёрдам тури устидан самарали ва очиқ мониторинг тизими жорий этилиши билдириб ўтилди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Бобур шаҳрида "Eco Save Aral 2025" оммавий югуриш марофони бўлиб ўтади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live
Айни дамда Бобур шаҳрида "Eco Save Aral 2025" оммавий югуриш марофони давом этмоқда.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram