Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Қиш мавсумини беталофат ўтказиш - асосий мақсадимиз!

Қиш
мавсуми даврида ижтимоий соҳа объектларини доимий равишда иситилиши, кўмир маҳсулотларини ўз вақтида етказилиши, шунингдек, аҳолини электр энергияси билан таъминловчи электр трансформаторларни ишчи ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида бошқарма бошлиғи бошчилигида бошқарманинг соҳавий хизмат ва шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари тунги вақтларда ҳудудларда ўрганиш ишларини давом эттиришмоқда.

Тунги вақтдаги ўрганишлардан асосий мақсад эса аҳолини тинчлиги, осойишталигини таъминлаш билан бир қаторда, табиий газ ва электр энергиясидаги узилишларни зудлик билан бартараф этиш ва уларни ишчи ҳолатга келтириш мақсадида жойлардаги штаблар фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб боришдан иборатдир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Асака туманида имконияти чекланган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда.

Шу кунларда, тиббий-ижтимомий хизматларни ривожлантириш бошқармаси ходимлари Асака туманида республика ишчи гуруҳи таркибида иш олиб борилиб, имконияти чекланган шахсларга реабилитация техник воситалар етказиб бермоқда.

Шунингдек, тумандаги якка-ёлғиз кексаларга яшаш уйларида хизмат кўрсатилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида жуда катта шахмат клуби ўз фаолиятини бошлади. Марҳамат, келинг, кўринг ва дунёни забт этинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги “Шодлик” маҳалласига келди.

Мазкур ҳудудда 250 КВАлик трасформаторда носозлик рўй берган. Натижада 150 та хонадонни электр таъминоти бир неча соатдан бери тўхтаб қолган. Ҳозирда ушбу жойда тузатиш ишлари ташкил этилиб, жараёнлар якунланиш арафасида.

Шуҳратбек Абдураҳмонов таъмирлаш ишларини ва аҳоли шароитини кўздан кечирмоқда. Ёши улуғлар билан суҳбат ўтказиб уларнинг фикрларини ўрганмоқда.

Вилоят раҳбари аҳоли фикрини ўрганган ҳолда маҳаллага қўшимча трансформатор ўрнатишни кўриб чиқишга кўрсатма берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ишчи гуруҳ вакиллари куннинг иккинчи ярмида ҳудудларда аҳолини талаблари бўйича арзонлаштирилган нархларда кўмир ёқилғиси билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш бўйича Боймаҳалла, Юксалиш, Сарбонтепа, Соҳибкор маҳаллаларида бўлдилар ва аҳолига кўмир тарқатиш жараёнида бевосита қатнашдилар. Жорий йилнинг 10-12 декабрь кунлари аҳоли талаблари бўйича жами 259 230 кг кўмир ёқилғиси олиб келиниб, тарқатилмоқда.. Фуқаролар билан суҳбатлашилганда кўмир ва суюлтирилган газ билан таъминлаш яхши йўлга қўйилганлигини айтиб ўтдилар.Шунингдек, электр ва газ тармоқларида носозлик ҳолатлари тезкор билан ҳал этилаётганлигини баён этдилар.

Вилоят ишчи гуруҳ вакиллари томонидан кунлик ўрганишлар ва амалий ёрдамлар давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Хабарингиз бор, айни кунларда вилоятимизнинг барча ҳудудларида куз-қиш мавсумида олиб борилаётган ишлар назорат-тафтиш қилиниб борилмоқда.

Бу мавсумда ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимини доимий назоратда ушлаб туриш энг асосий вазифалардан биридир.

Шу мақсадда куча-ю кундуз вилоят вакиллари ҳамда сектор раҳбарлари маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб бормоқдалар.

Избоскан туманига вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакиллар Б.Эргашхўжаев, Э.Каримов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари А.Мамажоновлар иштирокида 2-, 5- умумий ўрта таълим мактаблари, 8-ДИМИ ҳамда 37-Давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги иссиқлик тизими, ёқилғи заҳиралари, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok