Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли хонадонларини энергия билан таъминлаш борасида юзага келаётган муаммоларни тезкор хал қилиш бўйича туну кун ишлайдиган штаб фаолияти йўлга қўйилган.

Балиқчи туманида ҳам вилоятдан бириктирилган вакил А.Ҳалилов, туман ҳокими ҳамда коммунал соҳа масъулларидан иборат гуруҳ маҳаллаларда бўлишиб қишнинг совуқ кунларида аҳолини қийнаётган масалаларни ўрганишиб жойида ҳал этишаяпти.

Шунингдек, ичимлик суви тармоқлари кўздан кечирилиб, носоз ҳолатлар бартараф этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЧEГАРАОЛДИ ҲУДУДЛАРИ МАСЪУЛЛАР НАЗОРАТИДА

Сир эмас, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши коммунал соҳаларда турли ноқулайликларни келтириб чиқариб, бу соҳаларга алоҳида масъулият билан ёндашишни талаб этмоқда.

Юзага келаётган муаммоли вазиятларни ҳал этиш ва олдини олиш борасида Пахтаобод тумани ҳокими А.Латифжонов ва вилоят ишчи гуруҳи вакиллари ҳудудларда бўлиб, вазиятни назоратга олмоқдалар.

Улар туманнинг чегараолди ҳудудларидан ҳисобланган Боғигулистон, Олмазор ва Гулзор маҳаллаларида бўлишди. Масъуллар дастлаб куни кеча ёнғин содир бўлган хонадонда бўлишиб, хонадон аҳлидан ҳол-аҳвол сўрашди ҳамда ёнғиндан жабр кўрган хонадонга моддий ёрдам белгиланди.
Сўнгра ҳудуддаги 25-умумий ўрта таълим мактабида бўлишиб, билим масканининг иситилишини кўздан кечиришди.

17-мактабгача таълим ташкилоти ҳам шу маҳаллада жойлашган бўлиб, масъуллар бу ерда кичкинтойлар учун яратилган шароитларни ўрганишди, хусусан, иситиш тизими ҳолати билан танишишди.

Шунингдек, Олмазор МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон шаҳар «Шодлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги трансформаторда юқори кучланиш сабабли ёнғин вужудга келиб чиқган.

Андижон вилояти ҳокимлигининг ишчи гуруҳи, Андижон шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур ҳудудида бўлиб, ҳолатни ўргандилар.

Ёниб кетган трансформатор ўрнига янги 400 квА ли трансформатор олиб келиниб, электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан ўрнатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok