Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
37.9K photos
4.3K videos
9 files
10.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда вилоят раҳбарининг Андижон шаҳри 1-умумтаълим мактабидаги битирувчи синф ўқувчилари билан учрашуви бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҲУРМАТЛИ АНДИЖОНЛИКЛАР ВА
ВИЛОЯТИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси 2017 йилдаги Қонунига асосан, ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” сифатида байрам қилиниши белгилаб қўйилган. Жорий йилда ушбу байрам тадбирлари 11 декабрь куни нишонланмоқда.

Ушбу муносабат билан жорий йилнинг 10 декабрь, шанба куни Андижон туманидаги “Бўтақора” МФЙнинг адирлик ҳудудида жойлашган “Сулаймон ота” улоқ майдонида соат 11:00 дан бошлаб то кечга қадар халқ сайли сифатида “УЛОҚ” байрами ташкил этилади.

Барча андижонликларни ва вилоятимиз меҳмонларини “УЛОҚ байрами”га чорлаймиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига кўра, аҳолига табиий газни нормал ҳолатда етказиб бериш мақсадида 2023 йилнинг 1 март санасига қадар Давлат органлари ва ташкилотларининг хизмат автомашиналари учун сиқилган газдан фойдаланиш таъқиқланади.

Хизмат автомашиналари тўлиқ автобензиндан фойдаланишга ўтказилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Live

Андижон вилояти ҳокими Япониянинг “Langs corporation” бош директори жаноб Шон Парк билан учрашди.

Учрашувда Андижон аҳолисини япон тилига манзилли тарзда ўқитиш масаласи муҳокама этилди.

Кўзланган мақсад Японияда ишлаш истагидаги инсонларни қарияларни парваришлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги меҳнат фаолиятига юборишдан иборат.

Ҳозирда миграция агентлиги ҳамкорлигида илк жараёнларни бошлашга кўрсатма берилиб, фаолият учун қулай бино масаласи ҳал этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда Янги йил байрами олдидан савдо ярмаркалари ташкил этилди

Батафсил
: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қўрғонтепа туманида Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва туман сектор раҳбарлари «Янги ҳаёт» маҳалласида фаолият олиб бормоқдалар.

Мазкур жараён давомида аҳоли турар жойлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизимлари кўздан кечирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоятдаги АЁҚШларда мониторинг ишлари олиб борилмоқда

Андижон вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан АЁҚШларда ёқилғи нархининг сунъий кўтарилиши ҳамда ушбу ҳолат сабабли аҳолига қиммат ва сифатсиз хизмат кўрсатишни олдини олиш мақсадида ҳудудларда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Марҳамат тумани «Миришкор» ва «Дўстлик» МФЙ ҳудудларида Андижон вилоятидан Марҳамат туманига бириктирилган вакиллар, туман ҳокими ҳамда мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур ҳудуддаги фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини ўрганишмоқда.

Бундан ташқари ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимлари ҳам кўздан кечирилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиб, қиш мавсумида юзага келадиган муаммоларга ўз вақтида ижобий ечим топишдир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Булоқбоши туманига вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакиллар А.Ғиёсов, Ж.Мансуров, туман ҳокими Ў.Мамуров ва туман прокурори Х.Юсуповлар туман Деҳқон бозорида бўлиб, бозордаги маҳсулотлар тўкинлиги, нарх наволар ҳолати ҳамда қиш мавсумида савдогар ва харидорлар учун яратилган шароитлар, санитария–гигиена ҳолатлари билан танишдилар.

Шунингдек, тумандаги газ қуйиш шахобчаси раҳбарларига қиш мавсумида аҳолини табиий газ билан таъминлаш учун газ шохобчаларини вақтинчалик график асосида ишлашга ўтганлигини ҳайдовчиларга тўғри тушунтириш ва нархларни сунъий ошишига йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳи тумандаги «Қирғизбой» жоме масжидида хам бўлиб, нуронийлар билан суҳбатлашилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok