Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.4K photos
4.33K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокимининг топшириғига асосан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳамда аҳоли муаммолари ўрганилмоқда.

Хўжаобод туманида ҳам вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакиллар ҳамда туман ҳокими биргаликда ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг «Шаҳрихонсой» маҳалласида бўлдилар.

Маҳалла аҳолиси учун суюлтирилган газ баллонлари ҳамда ички йўлларни таъмирлаш мақсадида шағаллаштириш ҳамда трансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили туманнинг «Ордай», «Чироқчи» ҳамда «Дилкушод» маҳалласида жойлашган ижтимоий объектлар бўлиб, бириктирилган вакиллар иссиқлик тизими ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Избоскан туманида ҳам вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан, ҳар бир раҳбарлар, сектор раҳбарлари, қолаверса вилоятдан бириктирилган барча вакиллар ҳам «хонадонбай» иш ташкил этишни аллақачон бошлаб юборган.

Маҳаллаларда юрган ҳолда катта-кичик муаммо ва камчиликларни ўрганиб, бартараф этиш ишлари ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими ҳамда вилоятдан бириктирилган вакил Б.Эргашхўжаев ҳам туманнинг «Бешмирза» ва «Қум» кўча маҳаллаларига кириб, хонадонбай мурожаатларни эшитдилар.

Газ баллонга муҳтож фуқаронинг мурожаатига асосан сектор раҳбарлари мурожаатни ҳал этишди ва шу жойнинг ўзида газ баллони берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон шаҳрида куз-қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бугун 9 декабрь куни Андижон вилояти ҳокимлигининг ишчи гуруҳи, Андижон шаҳар ҳокими ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ шаҳардаги «Мирпўстин» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида бўлишди.

Қишнинг совуқ кунларида аҳолини қийнаётган электр энергия масалаларини ўрганиб, муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ОҒИР ҲУДУДЛАРДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ...

Юртимизнинг барча ҳудудларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратиш, хусусан вилоятимизда «Инсон қадри учун» эзгу тамойили асосида ишларни ташкил этиш, аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш ва татбиқ этиш юзасидан Республика ишчи гуруҳ вакиллари барча секторлардаги маҳалла мутасаддилари ва фаоллари билан жойларда учрашиб, йўл масаласидаги муаммоларига ечим топилмоқда.

Бундан бир неча кун олдин Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Т. Караев, Республика ишчи гуруҳи томонидан бириктирилган масъул вакили ҳамда мутасаддилар билан ҳамкорликда Асака туманидаги «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишиб, маҳалладаги ички йўллар кўп йиллардан буён ёзда чанг, қишда лой бўлиб турфа қийинчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлаётганлиги ҳақида аҳолининг мурожаати ўрганилган эди.

Айни кунларда эса мазкур мурожаат ўзининг ижобий ечимини топди. Қишнинг совуқ ҳароратига қарамай Асака тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳалладаги ички тупроқ кўчаларни тош қопламали йўлларга айлантириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиб, ички йўлларга тош ва шағал тўкилиб, шебенлаштирилмоқда. Аҳолининг турмушини янада фаровон бўлишида йўлсозларимиз томонидан савобли ишлар кўлами ортиб, йўллар равонлашмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok