Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
37.8K photos
4.3K videos
9 files
10.3K links
Download Telegram
ТУМАННИНГ БАРЧА МАСЪУЛ РАҲБАРЛАРИ ТУН-У КУН ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

Вилоят ҳокимлигидан Избоскан туманига бириктирилган вакил Бобораҳим Эргашхўжаев, Элёрбек Каримов, туман ҳокими С.Исмоилов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Умаров ҳамда ҳоким ёрдамчиси иштирокида тунги назорат ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур жараёнда асосий эътибор маҳалла йиғинлари фаолларига қаратилди. Вилоятимиз ҳокимининг алоҳида топшириқларига биноан, ҳар бир маҳаллаларда фаолларнинг назорати остида фуқаролар билан ишлаш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш, ҳал этиш ҳамда маҳалла кесимида куз-қиш мавсумини ўтказиш учун ҳар бир маҳалла фаолларининг масъулиятини ошириш белгиланган.

Шу жиҳатдан, Избоскан туманидаги ҳар бир маҳаллаларда кичик штаб ва тунги навбатчиликлар ташкил этилиб, кун-у тун фуқароларнинг аввало, тинчлиги, уларнинг мурожаатлари ҳамда маҳалладаги тартиб ва жиноятчиликларни олдини олишга йўғрилган жараёнларни ҳал этиш дастури тузилган.

Маҳаллалардаги ижтимоий соҳа объектларидан тортиб, хусусий тадбиркорлик биноларига қадар, иссиқлик тизимидаги, ёнғин хавфсизлиги тизимидаги, шарт-шароитлардаги таъминотнинг назорати ҳам айни шу фаолларга боғлиқлиги сабабли, бугун юқоридаги масъуллар иштирокида рейдлар ташкил этилди.

Рейд давомида, маҳаллаларга кириб, борилиб, у ердаги фаолларнинг ҳамда маҳаллаларга бириктирилган ташкилот-муассаса раҳбарларининг фаолиятлари ўрганилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БАРЧАСИ НАЗОРАТГА ОЛИНГАН...

Қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари ҳудудларда кенг кўламли иш олиб бормоқда.

Айни дамда Бўстон туманига бириктирилган мутасаддилар маҳаллаларда бўлиб, чора-тадбирлар асосида иш ташкил этмоқдалар. Жараёнда мутахассислар олдига ички йўлларни таъмирлаш, электр-энергияси тармоғидаги носозликларни бартараф этиш каби кечиктириб бўлмас вазифалар қўйилиб, ечими юзасидан тавсиялар берилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ҳокимининг 1-умумтаълим мактаби устозлари билан учрашуви якунланди.

Шуҳратбек Абдураҳмонов ўқитувчилар билан яқиндан мулоқот олиб бориб, уларнинг фикрларини тинглади. Мактаб фаолиятини янада илғор тарзда бўлишидаги таклифлари, шунингдек, меҳнат жамоасига оид бошқа масалалар ўрганилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok